Segment.uz
67.8K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.77K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев:

ШҲТ географик ландшафтининг кенгайиши ташкилотга бўлган талабнинг яна бир тасдиғидир.

Биз ўз таркибида сиёсатчиларимиз, жамоат арбоблари, олимлар ва эксперт-экологлар, бизнес вакилларимизни бирлаштира оладиган ШҲТ Иқлим кенгашини тузишни таклиф қиламиз.

Қадимий ва меҳмондўст Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар раҳбарларини, фахрий меҳмонларимиз ва халқаро ташкилотлар вакилларини шахсан қабул қилиш шарафига муяссар бўлганимдан мамнунман.

Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш, бу борадаги ишларни мувофиқлаштиришни кучайтириш ШҲТнинг энг устувор йўналишларидан бўлиб қолиши лозим.

@segmentuz
👍14👏1🕊1
Шавкат Мирзиёев ШҲТ доирасида келгуси йили Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказишни таклиф этди.

@segmentuz
👍14🥰1🕊1💯1
⚡️ Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қўллаб-қувватлаши остида Тошкент шаҳрида Минтақалараро ўзаро боғлиқлик марказини ташкил этишни таклиф қилди.

@segmentuz
👍21💯31🕊1
❗️Транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги барча истиқболли лойиҳаларни келгуси йили Ўзбекистонда ШҲТ Биринчи транспорт форуми доирасида муҳокама қилиш мумкин — Шавкат Мирзиёев

@segmentuz
👍17🔥1🤩1🕊1
Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган тартибдаги мажлисидаги нутқидан:

Эрон Ислом Республикасининг Ташкилотга тўлақонли аъзо сифатидаги мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Миср Араб Республикаси ва Қатар Давлатига мулоқот бўйича шериклар мақоми берилди.

Беларусьга ШҲТнинг тўлақонли аъзоси, Баҳрайн, Қувайт, Мальдив Республикаси, БАА ва Мьянмагамулоқот бўйича шериклар мақомини бериш жараёнлари бошланади.

@segmentuz
👍30🥰1🕊1💯1
Ўзбекистон умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлидаги Самарқанд бирдамлиги ташаббусини тақдим этди.

Бу ташаббуснинг мақсади – бизнинг умумий келажагимизга бефарқ бўлмаган, ихтилофларга қарамасдан келишилган ёндошувлар ва қарорларни излашга тайёр, "Самарқанд руҳи" тамойилларига ҳамфикр бўлганларнинг барчасини глобал цивилизациялараро мулоқотга жалб қилишдир.

Унинг амалий ижросига доир масалаларни сиёсий етакчилар, жамоатчилик, ишбилармонлар, академик ва эксперт доираларининг нуфузли вакиллари иштирокида келгуси йили Самарқанд халқаро форумида биргаликда кўриб чиқиш таклиф этилди.

@segmentuz
👍35🥰1🕊1💯1
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунлангач, унинг Самарқанд декларацияси имзоланди.

▪️ Жами 44 та ҳужжат — битим, концепция, дастурлар ва бошқа қарорлар қабул қилинди. Бу ташкилот тарихида рекорд кўрсаткичдир.

@segmentuz
👍52🔥5💯31🤩1
Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.

▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.

▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

▪️«Мозийга саёҳат»
дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

@segmentuz
👍60🔥4🎉3🤩2🕊2🥰1
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг жорий йилги 2-мавсуми якунланди. Жами 1418 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади.

▪️Ғолиб деб топилган лойиҳалар рўйхати

@segmentuz
👍29🔥1🤩1💯1
Ўзбекистондаги 98 фоиз маҳалла «Ташаббусли бюджет»да қатнашди — Молия вазири

Молия вазири Темур Ишметовнинг маълум қилишича, «Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсумида 9201 та маҳалла (жамига нисбатан 98%) фуқароларидан 61 мингдан ортиқ лойиҳалар таклиф қилинган. Жараёнда 7 миллиондан ортиқ овозлар берилган. Шундан, 4,3 миллион овоз тўплаган 1418 лойиҳа ғолиб бўлган.

Вазирнинг қўшимча қилишича, уч мавсум давомида билдирилган 100 мингдан ортиқ таклифлар аҳолининг энг долзарб муаммоларини ўрганишга ёрдам берадиган «очиқ маълумотлар базаси»ни шакллантирмоқда.

@segmentuz
👍30🔥21🕊1💯1
Зохидов Ботир Эркинович Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Б.Зохидов тайинловга қадар Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👏27👍15😱10🕊2🔥1💯1
Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовга ҳайфсан берилди

Четдан келган туристлар учун кўрсатилган хизматлар Қашқадарёда жуда паст бўлиб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган.

Ишларни етарли даражада ташкил этмагани учун Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовга ҳайфсан берилди.

Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Шеробод, Олтинсой, Гулистон, Янгийўл, Хива туманлари ҳокимлари бугун ишдан олиниб, ўзгариш қилиш учун уларга уч ой синов муддати берилади.

@segmentuz
👍78💯2😱1🕊1
❗️ Ҳамма вилоят, шаҳар ва туманларда сайёҳлар борадиган жойларни кўпайтириш кераклиги қайд этилди.

"Ҳар бир ҳоким ўзига шундай саволни берсин: “менинг вилоятим, шаҳар ва туманимга сайёҳлар қаерга ва нимани кўришга келади?” Қайси ҳоким шу саволга тўғри жавоб топиб, туризм дастурларини қилса, албатта ўзгариш бўлади", деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳар бир вилоят ҳокимига ички ва четдан турист жалб қилиш бўйича ўзининг “туристик ҳалқаси”ни ташкил этиш бўйича лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди. Энг яхши лойиҳаларга танлов асосида 20 миллион долларгача кредит ажратилади.

Марказий банкка 1 триллион сўмлик кредит ресурсларини ажратиш, йил якунига қадар яна қўшимча 100 миллион доллар хорижий кредит линиялари жалб қилиш топшириғи берилган бўлсада, бу маблағлар ҳали тадбиркорларга етиб бормагани танқид қилинди.

Агар 1 триллион сўм маблағлар тижорат банкларига жойлаштирилмаса, Марказий банк раҳбариятига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.

1 ноябргача туризм хизматлари учун 100 миллион долларлик кредит линиясини очиш, йил якунига қадар келгуси йил учун яна қўшимча 100 миллион доллар жалб қилиш топширилди.

@segmentuz
👍27💯21🥰1👏1
Президент йўл танламас транспортлар учун импорт тўловларини тушириш вазифасини топширди

Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга:

барча сув омборлари, ўрмон хўжалиги ерларини ўрганиб, уларда туристик зоналар ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш;

божхона-чегара пунктларидан тезкор ўтказиш хизматини йўлга қўйиш, туристик ахборот марказларини ишга тушириш бўйича таклиф киритиш;

Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмнинг чўл ҳудудларида “сафари” туризмини ривожлантириш мақсадида йўл танламас транспортлар учун импорт тўловларини тушириш таклифини киритиш топширилди.

@segmentuz
👍49😱2💯2🤩1🕊1
Инфратузилма масалаларини ҳал этиш учун 200 миллиард сўм ажратилса, камида 3 миллион туристни жалб қилиш мумкин.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

вилоят ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда туризм маҳаллаларида йўл, электр, сув ва интернет муаммосини ҳал этиш бўйича ҳукумат қарорини киритиш;

ушбу дастурни молиялаштиришга йилига 200 миллиард сўм ажратиш;

йил якунигача оилавий меҳмонхоналарни кўпайтириш учун оилавий тадбиркорлик дастурларига қўшимча 500 миллиард сўм йўналтириш;

келгуси йил 1 апрелга қадар Корея тажрибаси асосида 135 та туризм маҳалласини тадбиркорларга бошқарувга бериб, уларни тематик туризм қишлоқларига айлантириш топширилди.

@segmentuz
👍26🕊2🔥1👏1
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси ўз тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олинади

Президент мутасаддиларга:

водий вилоятларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Урганч шаҳарларига ҳар куни авиарейсларни йўлга қўйиш;

вилоят марказларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларига авиа ва темир йўл қатновларини 2 баравар кўпайтириш;

камида 500 та эски типдаги вагонларни келгуси икки йилда реконструкция қилиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш;

вилоятлар ҳудудидаги конгрес-холл, саройлар, меҳмонхоналар инфратузилмасидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;

швейцариялик мутахассислар билан бирга Бухоро, Зомин ва Бўстонлиқ туризм коллежларида меҳмонхона бошқаруви, сервис ва бошқа йўналишларда янги ўқув дастурлари асосида ўқитишни бошлаш;

“Ипак йўли” туризм университетида меҳмонхона ва сервис соҳасида ўрта бўғин ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаб, йилига камида 1 минг нафар ёшларни ўқитиш бўйича топшириқлар берди.

❗️ "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси Ҳ.Ҳосилов 3 ойда ўз тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

@segmentuz
👍49🔥2💯2🥰1
Президент Туризм вазири А.Абдуҳакимов, молия вазири Т.Ишметов, Солиқ қўмитаси раиси Ш.Қудбиев ва Божхона қўмитаси раиси А.Мавлоновни қатъий огоҳлантирди: “Дьюти фри” ва “такс фри” тизимлари 2023 йил 1 январдан тўлиқ ишга тушиши шарт.

@segmentuz
👍60🔥1🥰1💯1
❗️ "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, 2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 (ҳозир — 10) бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Шунингдек, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 (ҳозир — 10) баробари миқдори доирасида амалга оширилади.

@segmentuz
👍80👏12🎉81🤩1💯1
Ислоҳотларнинг кейинги босқичи бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди

Бу бўйича Шавкат Мирзиёев йиғилиш ўтказди. Унда аҳолининг барча қатламларига ижобий таъсир қиладиган ислоҳотларни аниқлаб, “йўл харитаси” ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма берди. Бунда аҳолидан энг кўп мурожаат бўлаётган соҳаларга эътибор қаратиш, улар бўйича нимага эришилиши ва халқ нима манфаат кўришини аниқ кўрсатиш зарурлигини таъкидлади.

Устувор соҳаларни ислоҳ қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда халқаро экспертлардан иборат Лойиҳа гуруҳларини шакллантириш вазифаси қўйилди.

@segmentuz
👍593🕊3😱2💯2🥰1