Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️ Шахматчимиз Жаҳонгир Воҳидов ўз доскасида индивидуал натижалар бўйича олтин медал олди.

@segmentuz
👍108🔥13🤩3🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоа билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни ушбу буюк ғалаба билан қизғин табриклади.

@segmentuz
👍139🔥14🎉54
Шавкат Мирзиёев халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича тақдимот билан танишди.

Унда Европага экспорт юкларини ташиш учун қўшимча рухсатлар олиш муҳимлиги таъкидланди. Автомобилда юк ташиш учун Покистон ва Туркманистон билан қўшма транспорт компаниялари ташкил этиш таклифи билдирилди.

Шунингдек, “Қўнғирот-Бейнов” халқаро автомобиль йўли реконструкциясини жадаллаштириш, юк вагони ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ишга солиш бўйича кўрсатмалар берилди.

@segmentuz
👍37
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Расман! 1UZдан дастурлар ва хизматлар лицензияга эга!

Маълумотлар | my.1uz.uz | Алоқа
👍17
Конституцион ислоҳотлар баҳонасида конунчиликдаги кўплаб бўшлиқларнинг ўрни тўлдириб кетиляпти. Масалан, ер масаласида узоқ йиллардан бери йиғилиб қолган муаммолар кўп. Конунан ер давлатники, амалда эса турли йўллар билан уларни эгаллаб олиш ҳолатларига дуч келамиз.

Бундан ташқари, тадбиркор ёки фермерлар ер ўзиники бўлмагани, қачондир кимлардир томонидан тортиб олинишидан қўрқиб яшагани учун ҳам ердан самарали фойдаланишга эмас, қисқа муддатда кўпроқ даромад олишга мойил бўлади, узоқ муддатли лойиҳалар ҳақида ўйламайди. Инвесторлар билан ҳам худди шундай.

55-модданинг ўзгартирилиши эса, ерга нисбатан хусусий мулкчилик белгиланишини англатади. Бу кўпгина муаммоларнинг ўз-ўзидан ечим топишига ёрдам беради, албатта. Ерга нисбатан бозор муносабатларининг жорий қилиниши мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ҳам ошириши, шубҳасиз.

@segmentuz
👍39
❗️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатлари жорий йил 24 август куни тугаётган 6 нафар судьясининг ўрнига номзодлар юзасидан Олий Мажлис Сенатига тақдимномалар киритди.

Ушбу номзодлар:
Балкибаева Жанагул Исмайловна;
Гафуров Аскаржон Бойисович;
Давлетова Кароматжон Худайбергеновна;
Исмайлов Рахат Аминбаевич;
Рахимов Абдуманноб Кузиевич;
Рахманов Акмал Эргашевич
.

Улар Сенат томонидан сайланган тақдирда, ўз ваколатларига 24 август кунидан бошлаб киришадилар.

Бундан ташқари, Президент ўз тақдимномаси билан Конституциявий суд судьяси вакант лавозимига Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимини эгаллаб келган Камилов Козимджан Фазиловичнинг номзодини таклиф этди.

Шунингдек, Президент тақдимномаси билан Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Исламов Бахтиёр Джахангировичнинг номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига кўриб чиқиш учун Сенатга киритди.

@segmentuz
👍35😱3🔥1
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев

«Шахматга оид 3 йилда учта қарор қабул қилдик. Нима учун? Биз 20 йил давомида бу соҳада кечикканимиз учун қарорларни қабул қилдим. 2026 йилги шахмат Олимпиадасига энди барча бошқача тайёргарлик кўради. «Биз чемпионлар юртига боряпмиз».

«Уларга катта мукофотлар берсак бошқалар учун ҳам бу мотивация бўлади. Ҳамма ота-оналар фарзандларини шахмат тўгаракларига беришни бошласа керак».

«Шунингдек, уларга давлат мукофотларини ҳам берамиз. Бундан ташқари, уларга автомобиль беришни ҳам режалаштирдик. Ахир уларнинг боксчилардан нимаси кам?», — деди Давлат раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 10 август куни Тошкент архитектура қурилиш институтига ташрифи давомидаги нутқидан

@segmentuz
👍89🔥7😱3🎉1
“Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони таъсис этилди

Яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони таъсис этилди.

Кўкрак нишонини ҳар йили 5 июнь — Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида тантанали равишда топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

@segmentuz
👍36🎉5😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев журналистларга: Сизлар неча ой бир йилда пахтага боряпсизлар?

Президент пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга барҳам берилгани ҳақида: “Бу худдики оддий ҳолат... Бу оддий ҳолат эмас. Бу — революцион ҳолат”

@segmentuz
👍45🔥5
Буюк Британиянинг машҳур «The Guardian» нашри шахмат олимпиадасида ғалаба қозонган ўзбек шахматчилари ва ўзбек шахмати ҳақида катта мақола эълон қилди.

@segmentuz
👍605🔥3🤩3
Президентнинг "Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони билан қуйидагилар мукофотланди:

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан

Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Вахидов Жаҳонгир Таирович - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Вохидов Шамсиддин Пулат ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Синдаров Жавоҳир Санжарбекович - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

Егин Владимир Николаевич - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси
Соколов Иван - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

«Келажак бунёдкори» медали билан

Бобомуродова Мафтуна Панжиевна - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Маликова Маржона Абдимажид қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Омонова Умида Шуҳрат қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Ҳамдамова Афруза Акбаровна - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Якуббоева Нилуфар Муродбек қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

@segmentuz
👍76🤩43
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент шахматчиларимизнинг ютуқлари боксчиларимизникидан ҳеч ҳам қолишмаслигини, уларга ҳам бошқа мукофотлар қатори машиналар совға қилинишини таъкидлади.

@segmentuz
👍87😱5
IT Park резидентларининг экспорт ҳажми 4,4 баробарга ошди

2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, ташқи бозорларда хизмат кўрсатувчи IT Park резидентлари сони 203 тани ташкил этди (ўсиш – 2,7 баробар).

IT Park резидентлари томонидан бажарилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 баробарга ошди ва $53,2 миллионни ташкил этди. Шу билан бирга, экспортинг 88 фоизи АҚШ, қолгани эса Буюк Британия, Германия, МДҲ давлатлари ва БААга тўғри келади. 2022 йилнинг охирига қадар экспорт ҳажми $100 миллионга етиши кутилмоқда.

@segmentuz
👍31😱32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сиз сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз, ҳар бир сўзингиз судда ўзингизга қарши ишлатилиши мумкин»

Бу гап ўзи қаердан келгани ва нимани англатиши ҳақида кўпчилик билмайди. АҚШлик бир жиноятчи бутун жамиятга фойдали қонун-қоидани олиб кирганини эшитганмисиз? Айнан шу қоида фуқаролар ва полициячилар ўртасида тенгликни таъминлаганиничи?

Батафсил — видеода 👆🏻

@segmentuz
👍28🔥1
Президент Бекободда

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюриб, металлургия тармоғининг ишлаб чиқариш қувватларида олиб борилаётган ишларни кўздан кечиради, соҳа ходимлари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари қатор ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюради, бекободликлар билан мулоқот қилади.

@segmentuz
👍16😱1
❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари асосида Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси бошланди.

▪️Онлайн кўриш

@segmentuz
👍12
❗️Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан аҳолидан таклифларни қабул қилиш тўхтатилган.

❗️Умумхалқ муҳокамаси давомида Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан аҳоли ва фуқаролик жамияти институтларидан жами 150 мингдан ортиқ таклиф ва фикр-мулоҳаза келиб тушган.

@segmentuz
👍16
«Twitter»нинг ўзбек сегменти ижтимоий мулоқот майдонига айланмоқда

1 августдан эътиборан «Twitter» микроблоглар сервиси блокировкадан чиқарилгач, бу ерда фойдаланувчиларнинг ташаббуслари билан давлат органлари раҳбарлари ҳамда ходимлари фуқаролар билан мулоқот қилишга киришмоқда.

Хусусан, PR-консультант, журналист-блогер Ҳикматилла Пулатов ўзининг «Twitter» саҳифаси орқали айни куннинг долзарб масалалари юзасидан туркум аудиочатлар ташкил этмоқда.

Қисқа муддатда «Муаллифлик ҳуқуқи», «Хусусий мулк ҳимояси: снос», «Ҳокимларнинг маҳаллий кенгашга раҳбарлик қилишини чеклаш масаласи» каби мавзуларда давлат ва жамоат арбоблари, экспертлар, журналист ва блогерлар, шунингдек, тармоқнинг фаол фойдаланувчилари иштирокида қизғин мунозаралар ташкил этилди.

Шунингдек, бугун, 12 август куни фейклар, дезинформация, информацион ҳужумлар ҳақида аудиочат ташкил этилиши маълум қилинган.

@segmentuz
👍19
❗️Ўзбекистон Марказий банки бошқарувининг қарорига мувофиқ "Ориёнбанк" очиқ акциядорлик жамиятининг (Тожикистон Республикаси) ваколатхонаси аккредитация қилинди.

@segmentuz
👍3
Мустақиллик байрами кунлари темир йўл чипталарига чегирма берилади

2022 йил 1–4 сентябрь кунлари ички йўналишларда йўловчи поездлари тариф қисмидан киритилган чегирмалар жорий этилмоқда:

Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50%;

Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

Оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

Бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (йўриқнома асосида 4 нафар ва ундан ортиқ кишига) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;

«Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан – 10%

❗️Эслатма
: Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

@segmentuz
👍32🔥3😱2🎉1