Segment.uz
67.1K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
5 йил иш стажига эга бўлган фуқаролардан ОТМга ҳужжат қабул қилиш бошланди

▪️Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик бирлашмалар рўйхати тасдиқланди.

▫️Бунда, рўйхатда келтирилган ташкилотлар тавсияномасига эга бўлган талабгорлар 2022 йил 8 августдан 22 августгача (шу куни ҳам) Давлат тест марказининг махсус электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.

Давлат тест маркази

@segmentuz
👍66🔥63
⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзоладиДавлат хизматини ривожлантириш агентлиги

@segmentuz
👍30🔥4
⚡️ Ваниҳоят! 27 йил деганда «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун имзоланди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолади.

▫️Қонун 10 та боб, 64 та моддадан иборат.

Қонун Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлари тизимида фаолият юритаётган 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.

▪️Эндиликда давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни ишга қабул қилишдан тортиб, хизматни тугатишгача бўлган масалаларда ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади.

▫️Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

@segmentuz
👍57🔥7
Пойтахт ҳокими ҳайфсан олди, Чилонзор ҳокими ва прокурори ишдан олинди

Бугун Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков бошчилигида ўтказилган селектор йиғилишида куни кеча Тошкент шаҳрида рўй берган ва аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган дарахтларнинг нобуд қилиниши масаласи қаттиқ танқид остига олинди. Президент топшириғига асосан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими Ш.Мавлонов ва прокурори И.Бозоров лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга ва прокурори У.Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилди.

@segmentuz
👍115😱26🔥9🎉72
Тарихий ғалаба! Ўзбекистон — Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби

1992 йилда Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида кумуш медални қўлга киритганди. 30 йил ўтиб бу натижа олтинга айланди!

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу олимпиада давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди.

Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев, Жавоҳир Синдаров, Жаҳонгир Ваҳидов ва Шамсиддин Воҳидов — ҳақиқий қаҳрамонлар!

▫️Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 5 августдаги қарорига биноан, Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритган спортчиларга 600 млн сўм пул мукофоти берилади, уларнинг мураббийсига эса 300 млн сўм бир марталик пул мукофоти берилади.

@segmentuz
👍162🎉114🔥4🤩4
⚡️ Шахматчимиз Жаҳонгир Воҳидов ўз доскасида индивидуал натижалар бўйича олтин медал олди.

@segmentuz
👍108🔥13🤩3🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган жамоа билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни ушбу буюк ғалаба билан қизғин табриклади.

@segmentuz
👍139🔥14🎉54
Шавкат Мирзиёев халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича тақдимот билан танишди.

Унда Европага экспорт юкларини ташиш учун қўшимча рухсатлар олиш муҳимлиги таъкидланди. Автомобилда юк ташиш учун Покистон ва Туркманистон билан қўшма транспорт компаниялари ташкил этиш таклифи билдирилди.

Шунингдек, “Қўнғирот-Бейнов” халқаро автомобиль йўли реконструкциясини жадаллаштириш, юк вагони ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ишга солиш бўйича кўрсатмалар берилди.

@segmentuz
👍37
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Расман! 1UZдан дастурлар ва хизматлар лицензияга эга!

Маълумотлар | my.1uz.uz | Алоқа
👍17
Конституцион ислоҳотлар баҳонасида конунчиликдаги кўплаб бўшлиқларнинг ўрни тўлдириб кетиляпти. Масалан, ер масаласида узоқ йиллардан бери йиғилиб қолган муаммолар кўп. Конунан ер давлатники, амалда эса турли йўллар билан уларни эгаллаб олиш ҳолатларига дуч келамиз.

Бундан ташқари, тадбиркор ёки фермерлар ер ўзиники бўлмагани, қачондир кимлардир томонидан тортиб олинишидан қўрқиб яшагани учун ҳам ердан самарали фойдаланишга эмас, қисқа муддатда кўпроқ даромад олишга мойил бўлади, узоқ муддатли лойиҳалар ҳақида ўйламайди. Инвесторлар билан ҳам худди шундай.

55-модданинг ўзгартирилиши эса, ерга нисбатан хусусий мулкчилик белгиланишини англатади. Бу кўпгина муаммоларнинг ўз-ўзидан ечим топишига ёрдам беради, албатта. Ерга нисбатан бозор муносабатларининг жорий қилиниши мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ҳам ошириши, шубҳасиз.

@segmentuz
👍39
❗️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатлари жорий йил 24 август куни тугаётган 6 нафар судьясининг ўрнига номзодлар юзасидан Олий Мажлис Сенатига тақдимномалар киритди.

Ушбу номзодлар:
Балкибаева Жанагул Исмайловна;
Гафуров Аскаржон Бойисович;
Давлетова Кароматжон Худайбергеновна;
Исмайлов Рахат Аминбаевич;
Рахимов Абдуманноб Кузиевич;
Рахманов Акмал Эргашевич
.

Улар Сенат томонидан сайланган тақдирда, ўз ваколатларига 24 август кунидан бошлаб киришадилар.

Бундан ташқари, Президент ўз тақдимномаси билан Конституциявий суд судьяси вакант лавозимига Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимини эгаллаб келган Камилов Козимджан Фазиловичнинг номзодини таклиф этди.

Шунингдек, Президент тақдимномаси билан Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Исламов Бахтиёр Джахангировичнинг номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига кўриб чиқиш учун Сенатга киритди.

@segmentuz
👍35😱3🔥1
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев

«Шахматга оид 3 йилда учта қарор қабул қилдик. Нима учун? Биз 20 йил давомида бу соҳада кечикканимиз учун қарорларни қабул қилдим. 2026 йилги шахмат Олимпиадасига энди барча бошқача тайёргарлик кўради. «Биз чемпионлар юртига боряпмиз».

«Уларга катта мукофотлар берсак бошқалар учун ҳам бу мотивация бўлади. Ҳамма ота-оналар фарзандларини шахмат тўгаракларига беришни бошласа керак».

«Шунингдек, уларга давлат мукофотларини ҳам берамиз. Бундан ташқари, уларга автомобиль беришни ҳам режалаштирдик. Ахир уларнинг боксчилардан нимаси кам?», — деди Давлат раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 10 август куни Тошкент архитектура қурилиш институтига ташрифи давомидаги нутқидан

@segmentuz
👍89🔥7😱3🎉1
“Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони таъсис этилди

Яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони таъсис этилди.

Кўкрак нишонини ҳар йили 5 июнь — Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида тантанали равишда топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

@segmentuz
👍36🎉5😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев журналистларга: Сизлар неча ой бир йилда пахтага боряпсизлар?

Президент пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга барҳам берилгани ҳақида: “Бу худдики оддий ҳолат... Бу оддий ҳолат эмас. Бу — революцион ҳолат”

@segmentuz
👍45🔥5
Буюк Британиянинг машҳур «The Guardian» нашри шахмат олимпиадасида ғалаба қозонган ўзбек шахматчилари ва ўзбек шахмати ҳақида катта мақола эълон қилди.

@segmentuz
👍605🔥3🤩3
Президентнинг "Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони билан қуйидагилар мукофотланди:

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан

Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Вахидов Жаҳонгир Таирович - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Вохидов Шамсиддин Пулат ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Синдаров Жавоҳир Санжарбекович - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

Егин Владимир Николаевич - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси
Соколов Иван - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

«Келажак бунёдкори» медали билан

Бобомуродова Мафтуна Панжиевна - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Маликова Маржона Абдимажид қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Омонова Умида Шуҳрат қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Ҳамдамова Афруза Акбаровна - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Якуббоева Нилуфар Муродбек қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

@segmentuz
👍76🤩43
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент шахматчиларимизнинг ютуқлари боксчиларимизникидан ҳеч ҳам қолишмаслигини, уларга ҳам бошқа мукофотлар қатори машиналар совға қилинишини таъкидлади.

@segmentuz
👍87😱5
IT Park резидентларининг экспорт ҳажми 4,4 баробарга ошди

2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, ташқи бозорларда хизмат кўрсатувчи IT Park резидентлари сони 203 тани ташкил этди (ўсиш – 2,7 баробар).

IT Park резидентлари томонидан бажарилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 баробарга ошди ва $53,2 миллионни ташкил этди. Шу билан бирга, экспортинг 88 фоизи АҚШ, қолгани эса Буюк Британия, Германия, МДҲ давлатлари ва БААга тўғри келади. 2022 йилнинг охирига қадар экспорт ҳажми $100 миллионга етиши кутилмоқда.

@segmentuz
👍31😱32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сиз сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз, ҳар бир сўзингиз судда ўзингизга қарши ишлатилиши мумкин»

Бу гап ўзи қаердан келгани ва нимани англатиши ҳақида кўпчилик билмайди. АҚШлик бир жиноятчи бутун жамиятга фойдали қонун-қоидани олиб кирганини эшитганмисиз? Айнан шу қоида фуқаролар ва полициячилар ўртасида тенгликни таъминлаганиничи?

Батафсил — видеода 👆🏻

@segmentuz
👍28🔥1