Segment.uz
66.7K subscribers
5.29K photos
1.26K videos
65 files
5.71K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Абитуриентлар диққатига!

Жорий йил ҳам 5 тагача йўналиш танлаш мумкин, фақат эндиликда абитуриент турли таълим шаклини (кундузги, сиртқи, кечки, масофавий) танлашига ҳам рухсат берилади

▪️Президент қарорига кўра, абитуриентларга:

тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш ҳуқуқи берилади;

рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш имконияти берилади.

▪️ Батафсил

@segmentuz
👍46
Абитуриентлар ва талабалар диққатига!

Президентнинг «Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

▪️Қарорга кўра 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида:

ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари Президент фармойишига кўра тасдиқланади;

бакалавриат йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилади;

магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади, мутахассислик фанидан имтиҳон ўтказилмайди.

Бунда магистратурага қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади.

▪️2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади.

▪️Талабалар ўқишини давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

▪️ Унга кўра, давлат олий таълим муассасалариаро
талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

Маълумот ўрнида, хорижий мамлакатлар ҳамда юртимизда фаолият юритаётган хорижий ОТМ филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш амалдаги тартибга мувофиқ ташкил этилади.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ваколатлари кенгаймоқда. Жумладан, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда вазирлик томонидан тасдиқланади.

@segmentuz
👍56😢1
Имтиёзга эга абитуриентлар қўшимча квота асосида қабул қилинади

▪️ Президент қарорига кўра:

эндиликда ОТМларга имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Илгари айрим имтиёзга эга абитуриентлар умумий квота доирасида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинар ва мавжуд грант ўринларини банд қилишар эди.

@segmentuz
👍36🎉3
Магистратурада ўқийдиган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдорлари давлат бюджети ҳисобидан қопланади

Президентнинг тегишли қарорига кўра, бундан буён давлат ОТМлари магистратурасига ўқишга кирган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдорлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бунда:

2021/2022 ўқув йилида давлат олий таълим муассасалари магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдори қоплаб берилади.

@segmentuz
👍85😱4
Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.

А.Камилов бунга қадар Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

@segmentuz
👍63😱5😢5🤩2
❗️Май ойида ўрнатилган фоторадар ва онлайн камералар

ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Республика ҳудудида жорий йилнинг май ойида ишга туширилган онлайн режимида ишловчи фоторадарлар ва интеллектуал режимида ишловчи камералар тўғрисида маълумот берди.

@segmentuz
👍29🤩2🔥1
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
👍34😱4
2022-2023 ўқув йили учун қабул параметрлари тақсимоти тасдиқланди

2022/2023 ўқув йилида ОТМ бакалавриатининг кундузги, сиртқи, кечки, масофавий таълим шакллари бўйича ҳамда ОТМ магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари:

▫️кундузги юклаб олиш;

▫️сиртқи юклаб олиш;

▫️кечки юклаб олиш;

▫️масофавий юклаб олиш;

▫️магистратура юклаб олиш.

@segmentuz
👍60😢9😱4🤩43🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга тиш-тирноғи билан ёпишиб олган сиёсатчи эмас”

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Конституциявий ўзгаришлар президентлик муддатига қандай таъсир кўрсатиши тўғрисида гапирди.

@segmentuz
👍250🤩9750🔥12
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21−22 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

@segmentuz
👍28
Бахтиёр Мардонов Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва Кувандик Санакулов Навоий давлат кончилик институти ректори лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
👍31
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар илк маротаба Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон йўналиши бўйлаб юк ташувларини амалга оширди.

“Тошкент – Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешавар – Карачи” йўналиши бўйлаб 2760 км йўлни босиб ўтган ўзбекистонлик ҳайдовчилар Карачи портидан ортилган юкни (музлатилган гўшт) бир ҳафтада Тошкент шаҳрига етказиб келди.

Айтилишича, уч томонлама саъй-ҳаракатлар натижасида бугун Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ҳудуди бўйлаб транспорт коридорининг тўлақонли фаолият юритиши, юкларнинг қисқа фурсатларда, хавфсиз равишда белгиланган манзилига етказилиши таъминланмоқда.

@segmentuz
👍592
❗️Тошкентда кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шаҳар ҳокимлиги аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришни, автомобилларни дарахтлар ва конструкциялар тагига қўймасликни сўради.

Фавқулодда вазиятларда ҳокимликнинг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланиш мумкин.

@segmentuz
😱10👍6🔥1
❗️ 17 июнь ҳолатига кўра Конституциявий комиссияга жами 35 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган.

Таклифларнинг асосий мазмуни:

Ўзбекистонни ташқи сиёсати инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиш принцип ва нормаларига асосланишини ташқи сиёсат принципларига қўшиш;

ҳеч ким ўзининг фуқаровий ҳуқуқий шартномавий мажбуриятларини бажара олмаслиги сабабли озодликдан маҳрум этилмаслиги;

ҳеч бир инсон қийноқларга ёки шафқатсиз ғайриинсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомалага ёки жазога тортилмаслиги;

ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлигини конституциявий мустаҳкамлашга доир масалалардан иборат.

@segmentuz
👍27🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев янги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида бўлиб турибди.

Давлатимиз раҳбари барча ташриф буюрувчилар каби пойабзалига ҳимоя жилдлари ва эгнига оқ халат кийиб, марказдаги шароитлар билан танишувни бошлади.

@segmentuz
👍72🔥2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида жажжи Самандар ҳолидан ҳам хабар олди.

@segmentuz
👍72🔥2😱1
Президент Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида Саидазизхон билан самимий суҳбатлашди.

@segmentuz
👍8819😢9🔥5😱1