⚡️ Шавкат Мирзиёев:
Ўзбекистонда алимент бўйича қарздорлик 115 миллиард сўмдан ошиб кетган.
Шу боис 2021 йили Халқ қабулхоналарига алимент билан боғлиқ 70 мингга яқин мурожаат келиб тушган.
Энди алимент тўловларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилинади.
@segmentuz

2022 йил 1 июлдан Мажбурий ижро бюросида “Алимент тўловлари” жамғармаси ташкил этилади ва унга дастлаб 50 миллиард сўм йўналтирилади.

#Кун_иқтибоси
Шавкат Мирзиёев:
«Агар биз меҳр-оқибат ва садоқат тимсоли бўлган меҳрибон ва мўътабар аёлларга битта яхшилик қилсак, ишонинглар, бу ўзимизга ўнта яхшилик бўлиб қайтади».

⚡️ «Давлат бошқарувида аёллар фаоллиги оширилади. Мисол учун, давлат идораларида ишлаётган раҳбар аёллар улуши 10 фоиздан ошмайди», — Шавкат Мирзиёев
Ҳар йили 100 нафар аёл Давлат бошқаруви академиясида раҳбарликка тайёрлаш бўйича ўқитилади, — деди Президент

⚡️ Ҳар бир вазирлик, давлат компанияси, банк ва бошқа идоралар бир-икки йил ичида ўз тизимидаги аёлларни раҳбарликка ўқитиб, камида 1 нафар ўринбосарини аёллардан қўяди — Шавкат Мирзиёев
@segmentuz
@segmentuz
Вакцина олмаган 45,6 минг ходим ишдан вақтинчалик четлатилган
Санэпидемхизматнинг маълум қилишича, 28,5 мингта хўжалик юритувчи субъектда ва 44,6 мингта бюджет ташкилотларида рейд тадбирлари ўтказилган.
Текширувларда жами 89,4 минг нафар вакцина олмаган шахс аниқланган. Шундан 45,6 минг нафар шахс ишдан вақтинчалик четлатилган. 4,6 мингта ҳолатда иш берувчига нисбатан жарима чораси, 246 та объектга нисбатан фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш чораси қўлланилган.

2022 йил 1 июлгача “Маҳалла тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади — Президент фармони
@segmentuz
@segmentuz
Бош вазирга ўринбосар ҳамда икки вазирликка раҳбар тайинланди
Ўзбекистон президентининг 1 мартдаги тегишли фармонларига мувофиқ қуйидаги тайинловлар амалга оширилди:
▪️ Зулайҳо Маҳкамова бош вазирнинг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди.
▪️ Президент маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов зиммасига маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажариш юклатилди.
▪️ Абдулла Қўлдашев фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди.
Аввалроқ, уларнинг номзодлари Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

⚡️ Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда
Мажлисда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилинмоқда.

YouTube
Yalpi Oliy Majlis 2.03.2022
Официальный сайт: https://uzreport.news/
UzReportTV @ Instagram: https://www.instagram.com/uzreport.news/
UzReportTV @ Facebook: https://www.facebook.com/uzreport.tv/
UzReportTV @ Telegram: https://t.iss.one/UzReport
#uzreporttv #Yalpimajlis #Oliymajlis

⚡️ Халқаро меҳнат ташкилоти ўзбек пахтаси тизимли болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан холи бўлганини эълон қилди.
@segmentuz
@segmentuz
⚡️ Ваниҳоят: 27 йил деганда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинди
Бугун Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қуйи палата депутатлари томонидан маъқулланиб, лойиҳа кўриб чиқиш учун Парламентнинг юқори палатаси — Сенатга юборилди.

#Иқтибос
«Президентимизнинг сиёсий иродаси туфайли давлат фуқаролик хизмати ривожланмоқда» — Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари
«Кўпчилигимиз яхши эслаймиз, яқин 5-10 йил аввал ака-укаси, ота-онасининг қачонлардир йўл қўйган хатоси учун давлат ишига жойлашиш ёки суҳбатга қатнашишини тасаввур қилолмайдиган даражага тушиб қолгандик.
Лекин Президентимизнинг сиёсий иродаси туфайли Президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди ва бу Агентлик ёрдамида давлат фуқаролик хизматига мутахассисларни билими, салоҳияти, дунёқарашига қараб саралаб, танлаш механизми ишга туширилди».
Аввалроқ «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қуйи палата томонидан қабул қилиниб, Сенат юборилгани ҳақида хабар берилган эди.

«Янги Қонун давлат фуқаролик хизматининг жозибасини оширишга хизмат қилади» — Дониёр Ғаниев, Олий Мажлис Қонунчилик депутати
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниб, ижрога қаратилиши мамлакатимизда давлат фуқаролик хизмати сифатини тубдан ислоҳ қилишга, тизимда коррупция ва манфаатлар тўқнашувини камайтиришга, шунингдек, аҳоли орасида давлат хизматининг жозибасини ошириб, истеъдодли ва муносиб фуқароларга давлат хизматчиси лавозимларига кириш учун тенг имкониятлар яратилишига хизмат қилади».

⚡️Муҳим хабар!
Ўзбекистон 2021 йилги пахта терими даврида мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам беришга муваффақ бўлди — Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботи
Кеча Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширлган ишлар давлат ва жамият хаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ қилишга хизмат қилганини таъкидлаган эди.
Ва ниҳоят мажбурий меҳнат йўқолаётган кунлар келди! Болаларимиз сентябрдан мазза қилиб ўқишмоқда!
Эслатиб ўтамиз, Сенат раиси Танзила Нарбаева Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси ҳисобланади. Айтиш лозим, сўнгги йилларда мамлакатимиз бу борада катта ютуқ ва натижаларга эришмоқда.

#Тайинлов
Парпибоева Озода Абдуқодировна Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунгача Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражалари берилади — Қонун лойиҳаси
Бу "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуни лойиҳасида назарда тутилган.
Депутатлар томонидан маъқулланиб, Сенатга юборилган Қонун лойиҳасига кўра, барча даражадаги давлат фуқаролик хизматчиларига эгаллаб турган лавозими, иш стажи ва малака ошириш курсларининг натижаларига қараб малака даражалари берилади.
▪️Манба

Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан 3-4 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
@segmentuz
@segmentuz
⚡️ Маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг ойлик иш ҳақи миқдори маълум бўлди
2022 йил 1 майдан бошлаб маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланмоқда:
▪️ хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;
▪️ хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари миқдорида;
▪️ хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари миқдорида.

Маҳалладаги Хотин-қизлар фаоли рағбатлантириб борилади
Фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилади.

⚡️ Бош прокуратура тузилмасида ўзгариш — хотин-қизлари масалалари бўйича янги бошқарма ташкил этилади
Бош прокуратуранинг ташкилий-штат тузилмасида штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан 20 нафар штат бирлигидан (шундан, 14 нафар ҳудудий вакиллар штат бирлиги) иборат Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳаларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ташкил этилади.