Segment.uz
70.8K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
73 files
6.05K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️ Яқин орада президентнинг Самарқандга сафари якунлари бўйича йиғилиш бошланади.

Манбаларимизга кўра, бир қатор мансабдор шахслар, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ва туман ҳокимлари, фаолиятидаги камчиликлари учун лавозимларидан четлатилиши кутилмоқда.

@segmentuz
⚡️ Шавкат Мирзиёев Марказий банкнинг Самарқанд вилояти Бош бошқармаси бошлиғи Отабек Тўхтаевни ишдан олиш бўйича топшириқ берди.

@segmentuz
⚡️ Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, тарих фанлари доктори, профессор Эдвард Ртвеладзе 80 ёшда вафот этди.

@segmentuz
⚡️ Самарқандда яна бир неча раҳбар ишдан олинди

Фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун:

Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлонов;

Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров;

Оқдарё тумани прокурори Д.Кубаев;

Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари Ж.Қодиров, Ф.Гафаров ва Д.Ибрагимов;

Ургут ва Пайариқ туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари А.Алмазов ва М.Эргашев;

вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ғ.Маматқулов ишдан олинди.

Батафсил

@segmentuz
⚡️ Миллий ўқув дастурига кўра 1- ва 2-синф ўқувчилари учун уй вазифалари олиб ташланганлиги боис уйга вазифани баҳолаш бекор қилинади.

Ушбу ўзгариш фақатгина 1-2-синф “Она тили ва ўқиш саводхонлиги” дарслигига тегишли эканлиги маълум қилинган.

Республика таълим маркази

@segmentuz
➡️ Кутиб олинг инсониятнинг янги турдаги касаллиги - ФАББИНГ!!

Нима деб ўйлайсиз, Фаббинг нима?

ЖАВОБИ 👉👉 https://t.iss.one/moziy_nazar/1522


@moziy_nazar ⌛️ - Инсоният тарихига ўзгача назар!!!
Она тили дарсликлари «тозаланади»

Мактабларда она тили дарсликлари турли грамматик қоидалардан имкон қадар тозаланади, деб хабар берди Республика таълим маркази.

Қолаверса, бундан кейин «ўтимли ва ўтимсиз феъллар», «воситали-воситасиз тўлдирувчилар», «феъл кесим ва от кесим», «сифатловчи-сифатланмиш» ва шу каби мавзулар она тили дарсликларидан чиқариб ташланади.

Шунга мувофиқ, келгусида ДТМ тестларининг баҳолаш мезонлари ҳам ўзгаради.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Олий таълим коррупциядан холи соҳа деб эълон қилингани бу — уят» — Абдуқодир Тошқулов, Олий таълим вазири

«Олий таълимда коррупция бор деган тушунча нафақат жамият, халқда, балки аксарият раҳбариятда ҳам бор. Энг муҳими кейинги вақтларда ўқитувчилар эмас, котиба, ёрдамчи, лаборант, талаба бу ишга аралашиб кетяпти», — деган вазир.

@segmentuz
⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида «Хавфсиз ва равон йўл» тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Манбаларимизга кўра, йиғилишда йўллардаги хавфсизлик масалалари юзасидан катта ўзгариш ва янгиликлар эълон қилиниши кутилмоқда.

@segmentuz
Ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш бўйича янги тизим яратилади. Бунда:

Ички ишлар вазирлиги автомактаблар ва имтиҳон марказларига талабларни қайта кўриб чиқади, уларга лицензияларни ўзи беради;

Ички ишлар академияси автомактабларнинг методологияси, ўқув дастури, ўқитувчиларнинг малакаси ва ўқитиш сифатини оширишга жавоб беради;

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчилар тўғрисидаги маълумотлар базаси ва уларнинг рейтингини юритади.

@segmentuz
⚡️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
⚡️ Мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 километрдан ошмаслиги шарт. Айрим гавжум кўчаларда эса ҳозирги 70 километр соатдан 60 километргача тушириш зарурати борлиги кўрсатиб ўтилди — Президент.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Ўзбекистонда йўл ҳаракат хавфсизлиги назорати издан чиқиб кетган

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш бўйича янги тизим яратилади — Шавкат Мирзиёев

@segmentuz
Қайси касбни танлаш керак?

ПМТИ
экспертлари Ўзбекистон меҳнат бозори 2026 йилгача қандай ривожланиши ва қайси касбларга талаб юқори бўлишини аниқлади.

Батафсил маълумот ҳаволада

@segmentuz