Segment.uz
61.4K subscribers
5.19K photos
1.22K videos
59 files
5.45K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ўз хоҳишига кўра Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (НАЭСМИ) раислигидан кетди — «Дарё»
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (НАЭСМИ) раислигига Халқаро пресс-клуб раиси, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа тайинланди.
test.argos.uz — саволлардан намуна

График тасвирларни кўриш учун қуйидагиларни қайси биридан фойдаланиб бўлмайди?
Anonymous Quiz
55%
Windows Messenger
17%
Microsoft PowerPoint
14%
Microsoft Internet Explorer
14%
Microsoft Picture Manager
test.argos.uz — саволлардан намуна

Инфляциянинг мақсадли кўрсаткичини белгилайдиган ташкилотни кўрсатинг?
Anonymous Quiz
18%
Давлат статистика қўмитаси
15%
Молия вазирлиги
61%
Марказий банк
6%
Вазирлар Маҳкамаси
Кундалик интернет платформасидаги муаммолар юзасидан

Онлайн таълим даври якунига қадар Кундалик платформаси — kundalik.com билан боғлиқ бир қатор чеклов ва талаблар бекор қилинадиХалқ таълими вазирлиги
❗️Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади. Бунда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация тўланади;

ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

имтиёзли тоифадаги шахслар учун уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган ойлик компенсация пули ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади.

@segmentuz
⚡️ 2022 йил 1 мартдан чет тили фани ўқитувчиларининг тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини ривожлантиришга ҳамда сертификатга эга бўлишга йўналтирилган ўқув курслари ташкил этилади.

Манба
Барчангизга хайрли кун тилаймиз!

Фото: Нина Чин

@segmentuz
Камилов Музаффар Муротович Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

У шу вақтга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

У Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори бўлиб қолади.
Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Шоазим Шоисламович Миноваров Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради.
Махсудов Давронбек Рустамович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У шу вақтга қадар Ўзбекистон халқаро ислом академияси биринчи проректори ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори сифатида фаолият юритган.
2022 йил 1 феврал ҳолатига Ўзбекистонликлар харид чекини рўйхатдан ўтказиш орқали 15 млрд. сўмдан ортиқ кешбэк йиғдиДавлат солиқ қўмитаси
Президент Ш.Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишидан:

ўтган йили ноябрь ойида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини бошлаб, 200 миллионта дарахт кўчати экиш режа қилинган. Куз мавсумининг “долзарб 40 кунлигида” 85 миллион дона дарахт кўчатлари экилди;

кўплаб ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари, маҳаллалар, аҳоли, фермер-деҳқонлар, умуман кенг жамоатчилик жонбозлик кўрсатиб, катта ишларни амалга оширган бўлса-да, айрим ҳудудлардаги ишларда пала-партишликка, сусткашликка йўл қўйилган;

баҳор мавсумида 125 миллион дона дарахт кўчатларини экишни самарали ташкил этилади;

ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб, уларни етарли миқдорда етиштириш учун кўчатхоналарни кўпайтирилади;

“дафтарлар”га кирган, кўчат экиш бўйича тажрибаси бор аҳолига кўчатхоналар ташкил этиш ва зарур техника, сифатли ниҳоллар ва уруғлар харид қилиш, кўчатлар етиштириш учун субсидиялар ажратилади;

кўчатларни етказиб беришда очиқ-ошкораликни таъминлаган ҳолда, уларнинг нархи асоссиз ошиб кетмаслиги устидан қатъий назорат ўрнатилади;

камида 10 миллион дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатилади;

халқаро ва республика аҳамиятидаги йўлларнинг четларига 1,5 миллион дона дарахтдан ихотазорлар ташкил этилади.

Умуман, 1 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланади.
⚡️ Таълим муассасаларида ўқув жараёнлари анъанавий шаклга ўтказилади

2022 йил 7 февралдан
бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий (офлайн) шаклга ўтказилади.

Республика махсус комиссияси

@segmentuz
Талаба ва ўқувчиларга чипталар учун 50 фоизлик чегирмалар сақлаб қолинади

Ўқишлар анъанавий шаклга қайтаётган бўлса ҳам, самолёт ва поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдоридаги чегирмалар сақлаб қолинади. Авиа ва темир йўл чипталари 7 февралга қадар бошқа муддатга бепул алмаштириб берилади.

Транспорт вазирлиги

@segmentuz
Туризм ва спорт вазирлигида тайинловлар

Уткир Саидов
ва Авазжон Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимларидан озод этилди.

Шахрилло Махмудов ва Абдулло Аслонов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимларига тайинланди.

@segmentuz
Кунингиз мазмунли ўтсин!

@segmentuz
#Иқтибос

Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими:

«15 февралдан бошлаб ким негатив олиб келса, пул берамиз. Албатта, асосли ва исботланган бўлиши керак. Катта материал бўлса кўпроқ, кичик бўлса камроқ пул берамиз.

Мен ўзим алоҳида пул топиб бераман. Ким олиб келишини фарқи йўқ, кўчадаги одам бўлсаям майли. Расмга олинган бўлса, тасдиқланган бўлса.

Қандай рағбатлантирамиз? Масалан, маҳалла раиси, ёки ветеринар булар ҳаммаси бюджетдан ойлик олади. Фаолиятида камчилик тасдиқланса, унга 30-40 фоизгача жарима солинади. Ўша пулни рағбатлантирувчи мукофот қилиб берса бўлади»

@segmentuz
⚡️ Таълим олиш босқичидан қатъий назар барча ОТМлар 7 февралдан босқичма-босқич анъанавий ўқиш шаклига қайтади.

Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 7 февралдан 24 февралга қадар босқичма-босқич анаънавий шаклга ўтказилади. Шу даврда дарс машғулотлари бир вақтнинг ўзида ҳам масофавий ҳам анъанавий шаклда олиб борилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

@segmentuz
Ахмедов Қобулжон Холиқович «Менинг юртим» телеканали Бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

У шу вақтга қадар Ёшлар ишлари агентлиги директорининг Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz