Segment.uz
59.2K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
47 files
4.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
✳️ Эртага “Ибрат” ва “Маҳмудхўжа Беҳбудий” фильмларининг телевизион премьераси бўлиши ҳақида хабар бергандик.

🕝 Ушбу фильмларни қачон ва қайси телеканаллар орқали томоша қилиш мумкин? Танишамиз!

🔷“Ибрат” бадиий фильми

"Ўзбекистон": 18:30
"Ўзбекистон тарихи": 13:00
"Кинотеатр": 21:00
"Маҳалла": 07:00
"Маданият ва маърифат": 10:00
"MY5": 22:10
"Севимли": 13:20

🔷“Маҳмудхўжа Беҳбудий” бадиий фильми

"Ўзбекистон": 12:00
"Ўзбекистон тарихи": 08:00
"Кинотеатр": 15:20
"Маҳалла": 10:00
"Маданият ва маърифат": 22:00

Оиламиз даврасида фильмларни томоша қилиб, дам олиш кунини мароқли ўтказайлик. Тарихий фильмлар — маърифат ўчоғидир!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Kун_ҳикмати

Ортиқча шошқалоқлик ҳам худди сусткашлик каби ёмон оқибатларга олиб келади.

Уильям Шекспир

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Ўзбекистон – озод, ҳур Ватан!
Қучоқлари тўла нур Ватан!
Истиқлолинг абадий бўлсин,
Дунёлар тургунча тур, Ватан!

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Ўзбекистон — суверен демократик республика. Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 1-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Шу тилда Темур бобо
Лашкарга буйруқ берган.
Навоий тузган наво,
Бобур гавҳарлар терган.

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 4-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Бобом уқтирар такрор
Истиқлол бу – бахт, дея,
Озод Ватан рамзи бор:
Байроқ, герб ва мадҳия.

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 5-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Юзлаб миллат-элатлар,
Шу диёрнинг аҳлимиз.
Миллатдан қатъи назар,
Ўзбекистон халқимиз.

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 8-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

📌 “Ўзбекистон фуқаролари ҳамиша ўз давлати ва Конституцияси ҳимоясида бўлади ва биз бу тамойилни бундан буён ҳам қатъий амалга оширамиз”

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти


🇺🇿📖 Бугун Бош Қомусимиз 28 ёшга тўлди. Архив маълумотларига кўра, 89—90 йилларда Конституциявий комиссия Конституцияни ишлаб чиқиш билан шуғулланган. 1991 йил 12 апрелда бўлиб ўтган Конституциявий комиссия йиғилишида 32 киши — етакчи мутахассислар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Конституциянинг бўлимларини тайёрлаш учун 50 кишидан иборат 6 та кичик гуруҳлар ташкил этилган.

✍️ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўн иккинчи чақириқ Олий Кенгашнинг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган

📝 Шу кунга қадар Конституциясига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 14 та қонун қабул қилинган. Ҳар бир қонун доирасида жами 68 та нормага ўзгартириш ва қўшимча киритилган.

#8dekabr_Konstitutsiya_kuni #YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston
RDKS288661 Chapandozi Qalandar
Chapandozi
#Maqom_vaqti

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Чапандози қаландар”

Юнус Ражабий
ижро этган мақомни оилангиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Она мактаб қучоғида
Бепул таълим оламиз.
Юртбошимиз ардоғида
Комил инсон бўламиз!

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоир
и
————————
🔷 Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.
Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.
Мактаб ишлари давлат назоратидадир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 41-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистон «Махсус кузатувдаги мамлакатлар» рўйхатидан чиқарилди

АҚШ Давлат департаментининг расмий сайтида Майкл Помпеонинг Қўшма штатлар диний эркинликни бузувчиларга қарши чоралар кўрмоқда номли баёноти эълон қилинди.

❗️Баёнотда Ўзбекистон махсус кузатувдаги мамлакатлар рўйхатидан чиқарилгани маълум қилинган ва бу қисқа муддат ичида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилган тезкор ва мақсадли чора-тадбирларнинг натижаси экани қайд этилган. Шунингдек, махсус рўйхатдан чиқишда Ўзбекистон тажрибаси бошқа давлатларга намуна бўлиб хизмат қилишини ҳам таъкидлаган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Ҳуқуқимиз биламиз,
Бурчимиз ҳам ёдда бор.
Бош Қомусда бурчингни
Бажар, деган модда бор.

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 47-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Ёдгорликни асрар бўлсанг
Асрагандай кўзингни,
Шунда сақлаб қолажаксан
Келажакни, ўзингни!

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар. Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир.


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 49-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Тоғ гўзал, ўтлоқ гўзал,
Севамиз гул атирни.
Эсда тутайлик, дўстлар,
Табиатнинг қадрини!

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 50-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Шошқалоқлик
Давомийлиги: 02:06 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Табаррук она тупроқ
Бағишлайди куч бизга.
Шу Ватанни асрамоқ
Энг муқаддас бурч бизга!

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 52-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Конституция28

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги

Конституциямиз — бахтимиз қомуси

Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар,
Қишлоқлару овуллар ва Қорақалпоғистон,
Бари-бари жам бўлиб, Ўзбекистон аталар,
Шундай гул-чечаклардан яралган гўзал бўстон!

Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири
————————
🔷 Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 68-модда

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BadanTarbiya

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Kун_ҳикмати

Ҳар бир киши асосан қўлидан келадиган ва ўзига ярашадиган ишга уриниши зарур.

Арасту

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Сатрларда_ватан_мадҳи

🔷 Энг яхши шеър — Ватанни мадҳ этган шеърдир.

...Уфққа чопқиллаб кетаётган йўл,
Кечир, мен онамни қидирдим узоқ.
Отам тиклаган боғ мунғайган эди,
Менинг йўлларимга кўз тикиб муштоқ...

👉 Ушбу қуёшга интилган шеърни муаллиф Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Шарифа Салимова ижросида тинглашингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни

🔷 Катта тезликда кетаётган енгил машинани ҳуқуқ тартибот органлари вакиллари тўхтатишга уриняпти...

— Ўзингга жуда ишонасан шекилли...
— Нега улар мени қувишяпти, қаердан пайдо бўлишди?
— Тўхташ ўрнига нега қочяпсан?
— Қизил чироққа ўтгандим, шунга бўлса, керак...
— Уларнинг сени қувлашга етарлича асослари бор...
— Асос, қанақа асос, мен жиноятчи эмасман!
— Порачи...

⁉️ Ижтимоий ролик қаҳрамони қандай жавоб берди ва у ким билан суҳбатлашаётганди...

☝️Роликда жамиятимиздаги иллатлардан бири тасвирланган. Ҳамкасблар, оила даврасида томоша қилиш тавсия этилади. Хулоса эса ҳар биримиздан!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Фойдали_ҳавола

🔷 Болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериш имконияти мавжуд эканлиги тўғрисида хабарингиз борми?

my.gov.uz сайтида, Сиз фарзандингизни болалар боғчасига уйдан чиқмаган ҳолда тез ва осон жойлаштиришингиз мумкин. Ушбу хизмат порталнинг “Таълим” бўлимида келтирилган бўлиб, жисмоний шахслар учун бепул тақдим этилади.

❗️Ушбу ҳавола орқали хизматдан фойдаланишингиз мумкин: https://my.gov.uz/uz/service/285

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz