Segment.uz
60.1K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
50 files
4.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Иқтибос

Бобур Бекмуродов, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси:

«Мамлакатимизнинг у ёки бу халқаро ташкилот билан ҳамкорлиги масаласи аввало, мустақил Ўзбекистон халқи ва давлатининг миллий манфаатларидан келиб чиқиб қабул қилинади. Бугунги кунда кузатилаётган хорижий сиёсатчиларнинг ташқаридан туриб “сабоқ” бериши ва маълум қарорни қабул қилишга шаъма қилиши ўта ноўрин ҳолат ва дипломатик хато деб ҳисоблаймиз».
⚡️«Ҳоким ёрдамчилари» расман ишга қабул қилиниб, фаолиятини бошлайди

Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари лавозимига танланган номзодлар 2022 йилнинг 10 январидан ўзларига бириктирилган маҳаллаларда хизмат вазифаларини бажаришга киришишлари тўғрисида буйруқлар имзоланиб, тегишли тартибда эълон қилинади — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги
⚡️Бухоро вилоятида «Ҳоким ёрдамчилари» расман фаолиятини бошлади

Вилоят ҳокимининг қарори билан «Ҳоким ёрдамчиси» лавозимига муносиб деб топилган номзодлар рўйхати тасдиқланиб, туман ва шаҳар ҳокимликларига бир кун муддатда улар билан меҳнат шартномаси имзолаш вазифаси юкланган.
⚡️ Жиззах вилоятидаги «Ҳоким ёрдамчилари» билан меҳнат шартномалари тузилади

Жиззах вилояти ҳокимининг фармойишига мувофиқ, шаҳар ва туманлар ҳокимларига 1 кун муддатда лавозимга тайинланган Ҳоким ёрдамчилари билан меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.
⚡️ Наманган вилоятидаги «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга киришди

Наманган вилояти ҳокимининг фармойишига мувофиқ, шаҳар ва туманлар ҳокимларига 1 кун муддатда лавозимга тайинланган Ҳоким ёрдамчилари билан меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.
⚡️ Навоий вилоятида «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга тайинланади

Навоий вилояти ҳокимининг фармойишига мувофиқ, шаҳар ва туманлар ҳокимларига 1 кун муддатда Ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш ва меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.
⚡️ Қашқадарё вилоятида «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга киришди

Қашқадарё вилояти ҳокимининг фармойиши билан туман (шаҳар) ҳокимларига 1 кун муддатда 796 нафар Ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш ва меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.
⚡️ Сирдарё вилоятида «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокимининг фармойиши билан туман (шаҳар) ҳокимларига 1 кун муддатда Ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш ва меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.
⚡️ Тошкент шаҳрида «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга киришди

Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойиши билан туман ҳокимларига 1 кун муддатда Ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.
⚡️ Тошкент вилоятида «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга тайинланади

Тошкент вилояти ҳокимининг фармойиши билан туман (шаҳар) ҳокимларига 1 кун муддатда Ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.
⚡️ Қорақалпоғистонда «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори билан туман (шаҳар) ҳокимларига 1 кун муддатда 424 нафар Ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш ва меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.
⚡️ Хоразм вилоятида «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга тайинланди

Хоразм вилояти ҳокимининг фармойиши билан туман (шаҳар) ҳокимларига 1 кун муддатда 526 нафар Ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш ва меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.
⚡️ Фарғона вилоятида «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимининг фармойиши билан туман (шаҳар) ҳокимларига 1 кун муддатда 1055 нафар Ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш ва меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.
«Ҳоким ёрдамчилари»нинг ойлик маоши миқдори қанча?

Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланган:

▪️хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари миқдорида – ҳозирда 4 млн. 932 минг сўм;

▪️хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6,5 баравари миқдорида – ҳозирда 5 млн. 343 минг сўм.

▪️хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида – ҳозирда 5 млн. 754 минг сўм.

❗️Ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб борилади.
⚡️ Сурхондарё вилоятида «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг фармойиши билан туман (шаҳар) ҳокимларига 1 кун муддатда Ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш ва меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.
⚡️ Самарқанд вилоятида «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимининг фармойиши билан туман (шаҳар) ҳокимларига 1 кун муддатда Ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш ва меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.
⚡️ Андижон вилоятида «Ҳоким ёрдамчилари» лавозимга тайинланди

Андижон вилояти ҳокимининг фармойиши (11.01.2022 №1-1-0-F/22) билан туман (шаҳар) ҳокимларига 1 кун муддатда Ҳоким ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш ва меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди.
⚡️«Ҳоким ёрдамчилари»нинг аввалги иш жойи сақлаб қолинадими?

Президентнинг 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сонли Фармонига мувофиқ:

Вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларига ҳоким ёрдамчилари лавозимига тайинланган ходимларнинг аввалги иш жойидаги лавозимини икки йилгача муддатга сақлаб қолиш, мазкур даврда ушбу лавозимга бошқа шахсларни муддатли меҳнат шартномаси асосида вақтинча ишга қабул қилиш тавсия этилган.
⚡️ Ўзбекистонда меҳнат стажига болани парвариш қилиш муддати қўшилади

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасига кўра, болани парваришлаш вақтининг ҳаммасини жамланганда кўпи билан 6 йиллик даврни иш стажига қўшиб ҳисоблаш белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Манба
⚡️Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинади

Ўзбекистонда коронавируснинг “омикрон” штамми кириб келиши муносабати билан:

давлат мактабгача таълим ташкилотларида “Covid 19”пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар»га қатъий риоя этилади;

давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;

ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);

йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;

мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.
⚡️ Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилиндиvacancy.argos.uz

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилди:

🔷Вакант лавозимлар:👇

1️⃣ Хорижий ҳамкорлик ва халқаро молиявий ташкилотлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи;

2️⃣ Тадбиркорлик муаммоларини ҳал этишни идоралараро мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Тадбиркорлик муаммоларини ҳал этишда идоралараро ҳамкорлик қилиш шўъбаси мудири;

3️⃣ Маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил қилиш ва ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бошқармаси Ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш шўъбаси мудири;

4️⃣ Маҳаллалар драйверларини аниқлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Маҳаллалар драйверларини аниқлаш шўъбаси мудири;

5️⃣ Маҳаллалар драйверларини аниқлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини мониторинг қилиш бошқармаси Маҳаллаларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини мониторинг қилиш шўъбаси мудири;

6️⃣ Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Тадбиркорликка ўқитиш ва бизнес кўникмаларини ўргатишни ташкил этиш бўлими бошлиғи;

7️⃣ Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бошқармаси Нодавлат таълим ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ишлаш бўлими бошлиғи;

8️⃣ Ижро интизоми ва Давлат дастурларини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи;

9️⃣ Ахборот хизмати раҳбари;

🔟 Комплаенс назорат бош мутахассиси.

❗️Вакант лавозимларга ҳужжатлар 2022 йил 16 январгача (шу куни ҳам) электрон шаклда қабул қилинади. Бунинг учун порталдан рўйхатдан ўтиш лозим.