Segment.uz
61.6K subscribers
5.07K photos
1.17K videos
52 files
5K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
⚡️2021 йил 31 декабрь дам олиш куни метрополитен доимий тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади. Иш вақтининг тугаши эса 1 (бир) соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабрь 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

2022 йил 1-4 январь кунлари метрополитен якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида (поездлар 40% га камайтирилган холатда) ҳаракатланади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
⚡️Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик вакиллари учун махсус ўқув курси ташкил этилди

Унда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўналишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, хориждаги дипломатик вакиллар учун қатор долзарб мавзуларда очиқ мулоқот, тренинг, баҳс-мунозаралар ташкил этилди.

Шунингдек, ўқув курси давомида халқаро майдонда Ўзбекистон манфаатларини таъминлашнинг устувор йўналишлари, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги вазифалар, ёшларга оид давлат сиёсати йўналишида маълумот берилди.

Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини оширишга оид ислоҳотлар, давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини ошириш борасида “Эл-юрт умиди" жамғармаси олдида турган вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
⚡️Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва мазкур спорт турининг рапид йўналишида жаҳоннинг энг ёш чемпиони сифатида эътироф этилган Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек, Президент кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинади.
⚡️Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари тайинланди

Фарход Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.

Ўзбекистоннинг Италиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Отабек Акбаров ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Грециядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.
⚡️Вазирликлар тизимидаги вакант лавозимларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz сайтида вазирликлар тизимидаги вакант лавозимлар доимий эълон қилиб борилмоқда.

🔰 Қуйидаги ҳаволалар орқали вакансиялар билан танишиб чиқишингиз мумкин:👇

🔸 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида

🔸 Молия вазирлиги

🔸 Сув хўжалиги вазирлиги

🔸 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

🔸 Соғлиқни сақлаш вазирлиги

🔸 Мактабгача таълим вазирлиги

🔸 Энергетика вазирлиги

🔸 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

🔸 Маданият вазирлиги

🔸 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

🔸 Халқ таълими вазирлиги

🔸 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

🔸 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

🔸 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

🔸 Туризм ва маданий мерос вазирлиги

🔸 Қурилиш вазирлиги

🔸 Инновацион ривожланиш вазирлиги

🔸 Транспорт вазирлиги

🔸 Спортни ривожлантириш вазирлиги

❗️Вакант лавозимларга ҳужжатлар электрон шаклда қабул қилинади. Бунинг учун порталдан рўйхатдан ўтишингиз лозим.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа

Вакансиялар ҳақида шу каналда биринчилардан хабардор бўлинг:👇
https://t.iss.one/segmentuz
#Тайинлов

⚡️Муҳаммадиев Актам Зайниддинович Адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.
⚡️Ўзбекистонда пиёда юрувчилар учун 43 миллиарддан кўпроқ маблағ тўлаб берилди

Платформа фойдаланувчилари сони 1 миллион 209 минг 77 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 757 минг 680 нафари эркак, 451 397 нафари эса аёлдир.
⚡️ Ҳудудлардаги вакант лавозимларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz сайтида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакант лавозимлар доимий эълон қилиб борилмоқда.

🔰 Қуйидаги ҳаволалар орқали вакансиялар билан танишиб чиқишингиз мумкин:👇

🔸 Қорақалпоғистон Республикаси

🔸 Андижон вилояти

🔸 Бухоро вилояти

🔸 Жиззах вилояти

🔸 Қашқадарё вилояти

🔸 Навоий вилояти

🔸 Наманган вилояти

🔸 Самарқанд вилояти

🔸 Сирдарё вилояти

🔸 Сурхондарё вилояти

🔸 Тошкент вилояти

🔸 Фарғона вилояти

🔸 Хоразм вилояти

🔸 Тошкент шаҳри

❗️Вакант лавозимларга ҳужжатлар электрон шаклда қабул қилинади. Бунинг учун порталдан рўйхатдан ўтишингиз лозим.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа

Вакансиялар ҳақида шу каналда биринчилардан хабардор бўлинг:👇
https://t.iss.one/segmentuz
#Тайинлов

Нарзулло Обломуродов Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

“Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси жорий йил 31 декабрдан бошлаб Интернетдаги regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Тараққиёт стратегияси лойиҳаси:
инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;

миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш;

адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш;

умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш;

мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилган 7 та устувор йўналишдаги масалаларни қамраб олади.

Лойиҳада Давлат Раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи ва сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар акс эттирилган.

Муҳокамалар давомида давлат органлари масъул ходимлари, тегишли соҳа мутахассислари, илмий доира вакиллари ҳамда маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида конференция ва давра суҳбатлари ташкил этилади.

Фуқаролар Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси лойиҳасининг муҳокамасида фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган таклифларини Интернетдаги regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталлари орқали юборишлари мумкин.

❗️ Унутманг, Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз!
⚡️9 500 нафар ҳоким ёрдамчиси маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни “хонадонбай” ўрганади

Ҳоким ёрдамчиси ўзига бириктирилган маҳаллани тўлиқ ўрганади, барча хонадонларни уйма-уй юриш орқали хатловдан ўтказади, маҳаллага ижтимоий-иқтисодий нуқтаи назардан диагноз қўяди.

Ушбу тизимни тўғри йўлга қўйиш учун Республика комиссияси тузилди, ҳар бир ҳудудга 3 кишидан иборат Ишчи гуруҳлар (42 киши), туман (шаҳар)ларга камида биттадан республика вакиллари (299 киши) бириктирилди.
⚡️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_йил #Янги2022

Азиз юртдошлар!

🌲🎉Кириб келаётган Янги йил барчангизга муборак бўлсин! Янги йилда янги марраларни забт этишингизга тилакдошмиз!
⚡️2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида маълум қилди.
Пенсияларни тайинлашда 2005 йилдан аввалги йиллар (иш ҳақи ва меҳнат стажи электрон базаси юритилмаган давр) учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида бошқа ҳужжатлар талаб қилмасдан ҳисобланади.

3 йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш мумкин эмас.