Segment.uz
61.5K subscribers
5.11K photos
1.18K videos
54 files
5.15K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Тайинлов

⚡️Ғуломов Аҳрор Аминович Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар А.Ғуломов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️17 ёшли гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди

Польшанинг Варшава шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов 10-партия ўйинини ўтказди.

Ушбу партияда шахматчимиз оқ доналарда амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб бориб, рақибини мағлубиятга учратди.
#Тайинлов

⚡️Азиз Муҳитдинов Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказига директор этиб тайинланди.

У 2018 йилдан шу кунга қадар «Unicon.uz» ДУК директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
⚡️Нодирбек Абдусатторов тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

Шунингдек, ушбу йўналишда энг ёш (17 ёш) жаҳон чемпиони сифатида шахмат тарихига кирди.
⚡️Январь ойи учун пенсия ва нафақалар нақд пул шаклида тарқатилиши ҳамда банк карталарига юкланиши 5-6 январь санасидан бошлаб белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади — Пенсия жамғармаси
⚡️“Ижтимоий фикр” маркази томонидан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида жамоатчилик фикри” мавзусида телефон сўрови ўтказилди.

Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти ва шу каби соҳага оид қатор мавзулар юзасидан аҳолининг хабардорлик даражаси ўрганилган.
⚡️Эндиликда вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари лойиҳалари Ҳисоб палатасига хулоса бериш учун тақдим қилинади — Қонун

Шунингдек, Ҳисоб палатаси маҳаллий бюджетларнинг ижроси бўйича ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказади.

Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳаси Ҳисоб палатаси хулосаси асосида Қонунчилик палатасига киритилади.

Эндиликда туман ва шаҳар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиради (илгари 10 фоиз эди).
#Эслатма

❗️Янги йил байрамида кетма-кет 5 кун дам олинади

Президент фармонига кўра, Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январга қадар) дам олишади.

Демак, барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

31 декабрь — жума иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ-6122-сон, 03.12.2020 й.);

1 январь — шанба Янги йил байрами, яъни ишланмайдиган кун;

2 январь — якшанба барча учун дам олиш куни;

3 январь — душанба иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.);

4 январь — сешанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 8 январь - шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.).

Изоҳ: 8 январь - шанба куни 5 кунликлар учун ҳам, 6 кунликлар учун ҳам иш куни бўлади.
⚡️2021 йил 31 декабрь дам олиш куни метрополитен доимий тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади. Иш вақтининг тугаши эса 1 (бир) соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабрь 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

2022 йил 1-4 январь кунлари метрополитен якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида (поездлар 40% га камайтирилган холатда) ҳаракатланади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
⚡️Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик вакиллари учун махсус ўқув курси ташкил этилди

Унда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўналишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, хориждаги дипломатик вакиллар учун қатор долзарб мавзуларда очиқ мулоқот, тренинг, баҳс-мунозаралар ташкил этилди.

Шунингдек, ўқув курси давомида халқаро майдонда Ўзбекистон манфаатларини таъминлашнинг устувор йўналишлари, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги вазифалар, ёшларга оид давлат сиёсати йўналишида маълумот берилди.

Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини оширишга оид ислоҳотлар, давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини ошириш борасида “Эл-юрт умиди" жамғармаси олдида турган вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
⚡️Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва мазкур спорт турининг рапид йўналишида жаҳоннинг энг ёш чемпиони сифатида эътироф этилган Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек, Президент кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинади.
⚡️Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари тайинланди

Фарход Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.

Ўзбекистоннинг Италиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Отабек Акбаров ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Грециядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.
⚡️Вазирликлар тизимидаги вакант лавозимларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz сайтида вазирликлар тизимидаги вакант лавозимлар доимий эълон қилиб борилмоқда.

🔰 Қуйидаги ҳаволалар орқали вакансиялар билан танишиб чиқишингиз мумкин:👇

🔸 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида

🔸 Молия вазирлиги

🔸 Сув хўжалиги вазирлиги

🔸 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

🔸 Соғлиқни сақлаш вазирлиги

🔸 Мактабгача таълим вазирлиги

🔸 Энергетика вазирлиги

🔸 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

🔸 Маданият вазирлиги

🔸 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

🔸 Халқ таълими вазирлиги

🔸 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

🔸 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

🔸 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

🔸 Туризм ва маданий мерос вазирлиги

🔸 Қурилиш вазирлиги

🔸 Инновацион ривожланиш вазирлиги

🔸 Транспорт вазирлиги

🔸 Спортни ривожлантириш вазирлиги

❗️Вакант лавозимларга ҳужжатлар электрон шаклда қабул қилинади. Бунинг учун порталдан рўйхатдан ўтишингиз лозим.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа

Вакансиялар ҳақида шу каналда биринчилардан хабардор бўлинг:👇
https://t.iss.one/segmentuz
#Тайинлов

⚡️Муҳаммадиев Актам Зайниддинович Адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.
⚡️Ўзбекистонда пиёда юрувчилар учун 43 миллиарддан кўпроқ маблағ тўлаб берилди

Платформа фойдаланувчилари сони 1 миллион 209 минг 77 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 757 минг 680 нафари эркак, 451 397 нафари эса аёлдир.
⚡️ Ҳудудлардаги вакант лавозимларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz сайтида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакант лавозимлар доимий эълон қилиб борилмоқда.

🔰 Қуйидаги ҳаволалар орқали вакансиялар билан танишиб чиқишингиз мумкин:👇

🔸 Қорақалпоғистон Республикаси

🔸 Андижон вилояти

🔸 Бухоро вилояти

🔸 Жиззах вилояти

🔸 Қашқадарё вилояти

🔸 Навоий вилояти

🔸 Наманган вилояти

🔸 Самарқанд вилояти

🔸 Сирдарё вилояти

🔸 Сурхондарё вилояти

🔸 Тошкент вилояти

🔸 Фарғона вилояти

🔸 Хоразм вилояти

🔸 Тошкент шаҳри

❗️Вакант лавозимларга ҳужжатлар электрон шаклда қабул қилинади. Бунинг учун порталдан рўйхатдан ўтишингиз лозим.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа

Вакансиялар ҳақида шу каналда биринчилардан хабардор бўлинг:👇
https://t.iss.one/segmentuz