⚡️Ўзбекистон биродар Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди
Термиздан йўлга чиққан 63 та вагонга афғонистонликлар учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ҳамда кўмир ёқилғиси юкланган.
Мазкур юклар қўшни мамлакат Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига етказиб берилади.

⚡️Ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратилади — Президент қарори
Қарорга кўра:
➖Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача ногирон ёшларга қуйидагилар учун субсидия ажратилади:
➖ ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш;
➖ тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.

👍1
⚡️Ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат органларида меҳнат фаолиятини олиб бориши механизмлари жорий қилинади — Президент қарори
Қарорга кўра:
▶️ Давлат хизматлари агентлиги:
2022 йил 1 мартга қадар ҳар бир ҳудудда биттадан давлат хизматлари марказида ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга мос келувчи лавозимларда (оператор, консультант, инспектор ва бошқалар) ишлаши учун қулай шароитларни яратган ҳолда меҳнат фаолиятини олиб боришини тажриба-синов асосида таъминлайди;
2022 йил 1 сентябрга қадар тажриба-синов лойиҳаси натижаларига кўра мазкур амалиёт барча давлат хизматлари марказларида жорий қилинади.

⚡️Давлат идораларида иш ўринлари ва касблар ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилади — Президент қарори
Қарорга кўра:
2022 йил 1 апрелга қадар давлат идораларида (шу жумладан, бошқа хўжалик юритувчи субъектларда) ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият олиб бориши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши мумкин бўлган касб ва лавозимлар рўйхатини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори ишлаб чиқилади.

⚡️Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун» мавзусидаги очиқ мулоқотини ташкил этиш жараёнида:
➖шу кунга қадар жами 2055 та мурожаат келиб тушди. Шундан 74 фоизи ўз ечимини топган бўлса, 26 фоизи ижро жараёнида.
Тошкент шаҳридан келиб тушган 168 та мурожаатдан 146 таси (87 фоизи) ўз ечимини топган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳиссасига тўғри келаётган 1042 та мурожаатдан 750 таси(72 фоизи)нинг ижроси таъминланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

⚡️Вазирлик ва идоралар томонидан 6 та янги танлов ўтказилади — Президент қарори
Қарорга кўра:
Ногиронлар ҳаётини яхшилашга қаратилган энг яхши ижтимоий лойиҳаларни рағбатлантириб бориш мақсадида 2022 йилдан қуйидаги номинациялар бўйича республика танловлари ташкил этилади:
➖ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан – “Энг яхши ижтимоий лойиҳа”;
➖ Савдо-саноат палатаси томонидан – “Энг яхши тадбиркор”;
➖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан – “Энг яхши талаба”;
➖ Туризм ва спорт вазирлиги томонидан – “Энг яхши спортчи”;
➖ Маданият вазирлиги томонидан – “Энг яхши китобхон”;
➖ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан – “Энг яхши иш берувчи”.
Танлов натижалари ҳар йили “3 декабрь – Xалқаро ногиронлар куни” арафасида эълон қилинади ҳамда ғолибларга БҲМнинг 100 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

👍2
⚡️“Ижтимоий хизмат” электрон платформаси ишлаб чиқилади — Президент қарори
Қарорга кўра:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига кирувчи бўш (вакант) иш ўринлари миллий базасини "Ижтимоий хизмат" электрон платформаси билан интеграция қилиш чоралари кўрилади.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖

⚡️Ўзбекистоннинг хориждаги 44 нафар элчиси Қашқадарёга келди
Ташриф доирасида дипломатларга Қашқадарёнинг инвестицион, туристик салоҳияти таништирилади, йирик тадбиркорлик субъектлари ҳамда зиёрат туризми масканларига сафар уюштирилади.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси
11 ой якунларига кўра, ташқи савдо айланмаси пандемиягача бўлган даражадан ошиб, қарийб 38 млрд долларни ташкил этди.
Экспортнинг ярмидан кўпи олтин, рангли металлар ва тўқимачилик маҳсулотларига тўғри келади. Россия бир неча йилдан бери илк марта Хитойни Ўзбекистоннинг импорт бўйича ҳамкорларининг биринчи қаторидан сиқиб чиқарди.
Пандемия йилига нисбатан Ўзбекистон етакчи 20 та ҳамкор-давлатнинг деярли барчасига ўз товар ва хизматларини етказиб беришни кўпайтирди. Жумладан, Хитойга — 2,32 млрд долларга (+32,3%), Россияга — 1,87 млрд долларга (+41,6), Туркияга — 1,54 млрд долларгача (+ 71,7%), Қозоғистонга — 1,05 млрд долларгача (+ 29,1%), Украинага — 202,6 млн долларгача (+84 , 1%), Буюк Британияга — 133,8 млн долларга (3,3 марта) ошди.
Давлат статистика қўмитаси

#Тайинлов
⚡️Жамшид Бахтиёрович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

⚡️Президент 2021 йилги давлат бюджетига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
👉 Қонун
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
👉 Қонун
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
⚡️Ипотека асосида уй-жой сотиб олишга лаёқатли аҳоли улуши 26% ни ташкил қилади — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
2021 йил ноябрь ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 22,5 мингта шартнома тузилди, бу сентябрь ойига нисбатан 4 фоизга (21,6 минг) кўпдир. Мазкур кўрсаткичнинг 2020 йил (14,4 фоиз) ва 2019 йил (40,6 фоиз) ноябрь ойларига нисбатан кескин ўсиши кузатилган.
Шаҳарлар кесимида уй-жой нархларининг энг баланд қиймати Тошкент (1 кв метр учун 753 долл.), Самарқанд (553 долл.) ва Навоий (418 долл.) шаҳарларида, нисбатан пастроқ нархлар эса Нукус (277 долл.), Қарши (289 долл.) ва Гулистон (289 долл.) шаҳарларида қайд этилди.
👉Манба

⚡️Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Арзиев Фарҳод Нуритдинович вакант бўлиб турган Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда — Манба.
Хитой ТИВ Ф.Арзиев номзодига агреман (розилик) берган.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
Хитой ТИВ Ф.Арзиев номзодига агреман (розилик) берган.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
⚡️20 август Тадбиркорлар куни этиб белгиланди.
Тегишли Қонун бугун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.
Ушбу таклиф Давлат раҳбари томонидан шу йилнинг 20 август куни тадбиркорлар билан учрашув чоғида илгари сурилган эди.

#Инфографика
Ўзбекистонда мис саноати: жорий ҳолати ва истиқболлари
Мис қазиб олиш саноати ва унга алоқадор тармоқларга иқтисодиётнинг ҳақиқий драйверлари сифатида қаралмоқда.

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.
▶️ Кўриш
▶️ Кўриш
YouTube
Сиёсий-маърифат соати 24.12.2021
Ушбу ўқув соатини барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари вакиллари кўриши тавсия қилинади.
⚡️Президент фармони:
2021 йил 1 октябрдан қуйидагилар бекор қилинади:
➖ қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган ЯТТ томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти;
➖ алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ.