Segment.uz
59.7K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
50 files
4.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
🔺Ҳаракатлар стратегияси “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да

171-банд:

Янги профессионал таълим тизимининг 3 тоифаси:

1️⃣ Касб-ҳунар мактабларида 2 йиллик таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари бошланғич профессионал таълим олади.

2️⃣ Коллежларда ўқиш 2 йилгача. Уларга мактабларнинг 11-синф битирувчилари қабул қилинади.

3️⃣ Техникумларда камида 2 йил муддатга мўлжалланган таълим дастурлари асосида 11-синфни тугатган ёшлар ўқитилади.

❗️Касб-ҳунар мактабларида ўқувчиларга ойлик стипендия берилади ҳамда улар уч маҳал овқат билан таъминланади.
❗️Касб-ҳунар мактабларига биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари қабул қилинади
.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Мўъжиза
Давомийлиги: 03:50 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

Кибр бор жойда самимият йўқолади. Кибр инсонларни халқдан, дўстлардан узоқлаштириши ҳам бор гап.

Ушбу лавҳамиз қаҳрамони кибрга берилган инсонга муносиб жавоб берди.

Ролигимиз орқали томоша қилинг.

🔷Иймони бутун инсон ҳеч қачон кибрланмайди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BadanTarbiya

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

Буюк ҳаким Абу Али ибн Сино таъкидлаганидек, “Бадантарбия – соғлиқни сақлашда улуғвор усулдир”.

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Kун_ҳикмати

Ҳар не яхшилик қилсанг, қилки юрт учун, Ўзингдан орттир-у ўзгага бермак учун.

Ҳайдар Хоразмий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар

Узумзор оралаб

🔷 Бу турмушнинг ҳар иккала аъзоси ҳам имконияти чекланган инсонлар. Умрларининг асосий қисми узумзор оралаб ўтяпти. Қўшимчасига тикувчилик билан шуғулланаётган Фарғона вилояти Фурқат туманилик қаҳрамонимизнинг шогирдлари ҳам бор.

— Қўлдан берганда қуш тўймас, — дейди қаҳрамонимиз. — Ўтирсак, ўтираверамиз. Ҳаракат қиляпмиз, шукр, кам бўлмаяпмиз.

🔷 Тўрт мучаси соғ бўла туриб, ҳалол меҳнат ва машаққатдан қочиб “давлат менга берсин”, дейдиган инсонлар ҳам орамизда йўқ эмас. Лавҳамиз қаҳрамонининг фикри бу масалада бошқача.

— Менга бировнинг мана буни ол, уни ол, дейиши керакмас. Хоҳламайман буни. Кредит олиб, қарз сифатида кўмак олсам, кейин уни қайтараман, — дейди у. — Шукр, деймиз, ақлимиз бор, қўлларимиз бор. Шунинг ўзи етади.

Лавҳани кузатарканмиз, узумзор оралаб ҳалол меҳнат қилаётган ушбу оилага ҳавас қилдик... Уларнинг келажак режалари ҳақида лавҳамиз орқали билишингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

📈 Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг 2020 йил 10 ойи давомидаги ташқи савдо айланмаси бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

🇺🇿 Ўзбекистоннинг энг кўп ташқи савдо айланмаси 🇨🇳 Хитой билан бўлган. Икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси — 5,1 млрд, бунда экспорт – 1,6 млрд, импорт 3,5 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Кейинги ўринда 🇷🇺 Россия турибди — 4,5 млрд, экспорт — 1,2 млрд, импорт — 3,3 млрд АҚШ доллари.
Юқори учликни 🇰🇿Қозоғистон якунлаб беради — 2,3 млрд, экспорт — 729,4 млн, импорт 1,5 млрд АҚШ доллари.

10 ой ичида Ўзбекистоннинг яна қайси давлатлар билан ташқи савдо айланмаси юқори бўлган? Саволга навбатдаги инфографикада жавоб олишингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
ushshoq
27.Qashqarchai
#Maqom_vaqti

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Қашқарчаи ушшоқ”

Муҳаммаджон Каримов
ижросидаги мақомни оилангиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Фойдали_ҳавола

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали ҳақида биласизми?

🔷 Ушбу порталда давлат органлари ва ташкилотларининг вакант лавозимларини малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилиб борилади.

❗️Қуйидаги ҳавола орқали кириб портал имкониятларидан фойдаланишингиз ҳамда ўзингиз учун муносиб иш ўрнини танлашингиз мумкин:
https://vacancy.argos.uz

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🇺🇿 “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвони таъсис этилди

Бу ҳақда Президент томонидан Қонун имзоланди (ЎРҚ–650-сон, 30.11.2020 й.).

🎖Мазкур фахрий унвон соҳани ривожлантиришга қўшган хизматлари учун геология, геофизика, гидрогеология, томография-геодезия тармоғининг юқори малакали геологлари ва муҳандис-техник ходимларига ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг тажрибали мутахассисларига берилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Мен ҳақиқат йўлида ҳеч қандай жазодан, қийноқдан қўрқмайман, агар отмоқчи бўлсалар кўкрагимни кериб тураман.

Абдулла Қодирий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги кўрсаткичлари

Ҳуқуқ устуворлиги индекси (The Rule of law index):
📌128 давлат ичида 92-ўрин (2020 йил).

Коррупцияни қабул қилиш индекси (The Corruption perceptions index):
📌180 давлат ичида 153-ўринни эгаллаган (2019 йил).

Эркин матбуот индекси (Worldwide press freedom index):
📌180 давлат ичида 156-ўрин (2020 йил).

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Нотўғри хулоса
Давомийлиги: 02:50 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BadanTarbiya

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

Буюк ҳаким Абу Али ибн Сино таъкидлаганидек, “Бадантарбия – соғлиқни сақлашда улуғвор усулдир”.

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Сатрларда_Ватан_мадҳи

Ватан бу жонингда оққан чашмадур,
Шу боис ватанга ҳар жон ташнадур
Ватандан узоқда ҳар ким озурда,
Ватан остонадан, дилдан бошланур

🔷Ўзбекистон халқ шоири, Маҳмуд Тоир ижодига мансуб ушбу шеърни аудио орқали тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Ватанга нафи йўқ яшалган ҳар кун — инсон ҳаётидаги бемазмун кундир.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Kун_ҳикмати

Одам эрсанг маъни бил дона-дона,
Ватан эрур сенга иккинчи она.

Анбар Отин

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизи ногиронликнинг у ёки бу туридан азият чекади.

60 ёшдан ошганларнинг 46 фоизини ногиронлар ташкил қилади. Ер юзидаги ногиронлиги бор инсонларнинг 10 фоизи эса болалардир.

📌 Уларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга дунё миқёсида эътибор қаратиш мақсадида БМТ томонидан 1983–1992 йиллар Халқаро ногиронлар ўн йиллиги деб белгиланган эди. Мазкур ўн йиллик якунида (1992 йилнинг 14 октябрь куни) БМТ Бош Ассамблеясининг 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган.

Мазкур халқаро ҳужжатга мувофиқ, БМТга аъзо барча мамлакатларга, шунингдек, тегишли ташкилотларга ногиронлиги бор шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши, ишлаши, таълим олиши ва саломатлигини тиклаши учун мунтазам тарзда зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, мазкур кунни кенг миқёсда нишонлаш тавсия этилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
🔷 Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари

Халқаро пресс-клубда шу мавзудаги давра суҳбати бошланди.

Тўғридан-тўғри томоша қилинг:

https://www.youtube.com/watch?v=WrDA3QhmulU&feature=youtu.be

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

✍️ “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланди. Ҳужжат 2021 йилдан кучга киради.

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахслар масалалари доимий диққат-эътиборда бўлиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Янги Қонун ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини тартибга солади.

🗓 1992 йил БМТ томонидан 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган.

📝 Ҳозирги кунда Ер юзи аҳолисининг 15 %и (1 млрддан ортиқ) ногиронликнинг у ёки бу туридан азият чекади. Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилмоқда, шундан 100 мингдан ортиғи болалар.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz