Segment.uz
60.2K subscribers
5.14K photos
1.2K videos
57 files
5.27K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Фоторепортаж

⚡️Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидан

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴LIVE

⚡️"O'zbekiston24" телеканали инаугурация маросимидан дастлабки лавҳани тақдим қилди.

@yangiuzbekiston_uz
🔴LIVE

Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси етти йўналишдан иборат этиб белгиланди

Стратегияси доирасида:

Биринчидан, эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган, кенг кўламли ислоҳотларимиз янги поғонага кўтарилади.

Бу борада миллати, тили ва динидан қатъи назар, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг, бутун халқимизнинг фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган “Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат” ғоясини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратамиз.

Шу асосда маҳаллий бошқарув органларининг жойларда муаммоларни ҳал этишдаги роли ва масъулиятини янада кучайтирамиз. Бунинг учун келгусида давлат функцияларининг катта қисми марказдан ҳудудларга ўтказилади.

Жамият бошқарувининг таянч бўғини бўлган, ислоҳотлар самараси бевосита акс этадиган маҳалла тизимини ҳокимликлар билан боғлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилади. Ҳоким ёрдамчиси янги иш ўринларини яратиш ва камбағалликни қисқартиришга масъул бўлади. Маҳалла раиси эса маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, оила ва маҳаллада соғлом муҳитни шакллантиришга жавоб беради.

Шу билан бирга, маҳаллаларда ёшлар масалалари билан мунтазам шуғулланадиган Ёшлар ишлари агентлигининг вакили ҳам бўлади. Бундан ташқари, ҳокимликлар ва маҳаллаларнинг молиявий имкониятини кенгайтириш мақсадида туман бюджети қўшимча манбалар билан таъминланиб, маҳалланинг алоҳида жамғармаси шакллантирилади.

@yangiuzbekiston_uz
🔴LIVE

⚡️Қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади
Президент

— Албатта, бундай очиқлик ва ошкоралик шароитида ишлаш, ўз фаолиятига нисбатан билдирилаётган танқидий фикрларни тўғри қабул қилиш эскича қолиплар билан яшаётган айрим амалдорларга ёқмаслиги ҳам мумкин. Лекин бундан қатъи назар, биз бу йўлни давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири деб биламиз ва уни изчил давом эттирамиз.

Шу мақсадда амалдаги қонунчиликда давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш, цензура ўрнатиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш, материаллар ва техник воситаларни улардан ғайриқонуний равишда олиб қўйиш ҳаракатлари содир этилгани учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

@yangiuzbekiston_uz
🟢LIVE

Шавкат Мирзиёев: Марказий идораларнинг ҳудудий тузилмалар билан ишлаш жараёнига янгича ёндашувлар жорий этилади

— ... Бу орқали фуқароларга хизмат қиладиган ихчам ва самарали бошқарув тизимини яратишдан иборат. Бунинг учун, энг аввало, вазирлик ва идораларни ташкил этиш ва тугатишнинг тартиби, уларни бир-биридан фарқлаб турадиган мезонлар, таркибий тузилма ва штатларни белгилашга оид аниқ талаблар ишлаб чиқилади.

Шу асосда бир хил йўналишдаги вазифаларни амалга ошираётган идоралар оптималлаштирилади. Марказий идораларнинг ҳудудий тузилмалар билан ишлаш жараёнига янгича ёндашувларни жорий этиб, эскирган бюрократик усуллардан воз кечамиз.

Бунда ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни тезкорлик билан мустақил ҳал этиш бўйича вазирлик ва идораларнинг ваколатлари янада кенгайтирилади, —деди Президент.

@yangiuzbekiston_uz
🟢LIVE

⚡️ Шавкат Мирзиёев: Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажмини янада оширишни мақсад қилганмиз

— ... 2030 йилга бориб, Ўзбекистон жон бошига ҳисоблаганда, аҳоли даромадлари ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин эгаллайди.

Бунга, аввало, хусусий секторни рағбатлантириш ва унинг улушини ошириш ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобидан эришиш кўзда тутилмоқда.

Жумладан, “хом ашёдан – тайёр маҳсулотгача” деган тамойил асосида драйвер соҳаларда кластер тизимини ривожлантирамиз. Иқтисодиётда юқори ўсиш суръатларига эришиш учун, аввало, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаб, инфляция даражасини белгиланган 5 фоизгача пасайтириш чоралари амалга оширилади, — деди Президент.

@yangiuzbekiston_uz
🔴LIVE

⚡️Хориждаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади

—... Биз хорижий давлатларда билим олаётган, меҳнат қилиб даромад топаётган юртдошларимизни, уларнинг мамлакатимизда яшаётган оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни қабул қиламиз.

Хусусан, “Ватандошлар” жамоат фонди орқали чет элларда яшаётган фуқароларимиз ва уларнинг оилалари билан алоқалар кенгайтирилади, — деди Президент.

@yangiuzbekiston_uz
​​🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси етти йўналишдан иборат этиб белгиланади

1️⃣ Эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этилади, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган, кенг кўламли ислоҳотлар янги поғонага кўтарилади.

2️⃣ Адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий ва зарурий шарти бўлади.

3️⃣ Миллий иқтисодиётни, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида ривожлантириш устувор вазифаларидан бири бўлади.

4️⃣ Адолатли ижтимоий сиёсат юритилади, инсон капиталини ривожлантиришнинг энг муҳим омили ҳисобланган сифатли таълим-тарбия масаласи бундан буён ҳам доимий эътибор марказида бўлади.

5️⃣ Маънавий ва маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлади.

6️⃣ Иқлим ўзгариши, экологик муаммолар, радикализм, экстремизм ва терроризм, одам савдоси каби умумбашарий муаммоларга ечим топиш долзарб бўлиб қолади.

7️⃣ Мамлакатда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучлар қудратини янада ошириш устувор мақсад бўлиб қолади.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди

@yangiuzbekiston_uz
Кадрлар давлат хизматига танлов асосида қабул қилинади — Президент

Эндиликда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш
жараёнига янгича, замонавий ёндашувлар жорий этилади.

Кадрлар давлат хизматига танлов асосида қабул қилинади, улар учун узлуксиз малака ошириш, натижадорликни баҳолаш ва лавозим бўйича кўтарилиш мезонлари белгиланади.

Бундан буён ҳар бир ҳудуд, соҳа ва тармоқ фаолиятига уларда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қандай таъминланаётганига қараб баҳо берилади.

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқидан.

@yangiuzbekiston_uz
Бугун Президент ҳузурида иккита - келгуси йилда давлат активларини хусусийлаштириш бўйича устувор вазифаларни белгилаш ҳамда Айдар-Арнасой кўллар тизимида экотуризмни ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот бўлиб ўтади.

@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жамила Шермуҳаммедова: «Бу машаққатли меҳнат бўлди»

Республика маънавият ва маърифат маркази эксперти билан суҳбат

@yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11-12 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам кўзда тутилган.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️“Соғлом турмуш тарзи” платформаси фойдаланувчиларига 18 миллиард сўм тўлаб берилди

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

“Соғлом турмуш тарзи” платформасидан фойдаланувчилар бугунги кунда 600 минг нафарга етди, уларга пиёда юргани учун 18 миллиард сўм тўлаб берилди. Молия вазирлигига келгуси йилда бу борадаги тарғибот ишларини кучайтариш ва платформадан фойдаланувчилар кўламини янада кенгайтиришга қўшимча 60 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилди.

Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда ҳар йили энг намунали маҳаллалар танлаб олиниб, уларда замонавий фитнес кўчаларини барпо этиш учун 100 миллиард сўм ажратилиши маълум қилинди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Маҳаллага янги тизим — “ҳоким ёрдамчилари” кириб келмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида айтилганидек, келаси йил 1 январдан мамлакатимиздаги 9 минг 259 та маҳаллада “ҳоким ёрдамчилари” иш бошлайди.

🔷 Давлат раҳбари топшириғига кўра, икки ҳафта давомида ишчи гуруҳ Жиззах вилоятидаги 299 та маҳалланинг салоҳияти ва муаммоларини ўрганиб, улар учун энг муносиб номзодларни суҳбат асосида танлаб олган.

▶️ Арнасой, Дўстлик, Зомин, Мирзачўл, Шароф Рашидов туманлари ва Жиззах шаҳрида туман ҳокимлари, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари ва танлаб олинган номзодлар учун амалий семинарлар ўтказилди.

Ҳозир ҳар битта вилоятга республикадан вакиллар юборилган. Улар ҳам икки ҳафта ичида ҳар бир ҳудудда “Жиззах намунаси” асосида ишни ташкил қилади.

❗️Президент бугунги видеоселектор йиғилишида вилоят ҳокимларига республикадан борган вакиллар билан бирга, ўн кун муддатда ҳар бир маҳалла бўйича “ҳоким ёрдамчиси” учун номзодларни аниқлаш вазифасини қўйди.

🔰Бунда, номзоднинг билими, тажрибаси, ташаббускорлиги ҳамда у иш бошлайдиган маҳалланинг ўзига хослиги ва мавжуд имкониятларидан фойдалана олиш салоҳиятига алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Мутасаддиларга жорий йил 15 декабрга қадар танлаб олинган номзодларни ўқитиш ва зарур шароитлар яратиб бериш юклатилди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ёшлар бўйича маҳаллагача тушадиган тизим яратилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда асосий масаладан ташқари, ёшлар сиёсати билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳам кўриб чиқилди.

🔷 Мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси — ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади.

Ушбу ёрдамчилар “ёшлар дафтари” ва ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш, маҳалладаги ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ёшларнинг бўш вақтини, айниқса, Бешта муҳим ташаббус доирасида мазмунли ташкил этиш, ёшларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлаш масалалари билан шуғулланади.

«Жорий йилда ёшлар билан ўтказилган учрашувларда ёшлар сиёсати бўйича устувор йўналишлар ва жуда катта марраларни белгиладик. Ёшлар бўйича маҳаллагача тушадиган вертикал тизим яратамиз», деди Давлатимиз раҳбари.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️“Яшил макон”: Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор ва Китоб туманлари ҳокимларига интизомий чора қўлланилади

Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида яна бир муҳим масала — “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди.

Охирги 3-4 кунда бўлиб ўтган чангли об-ҳаво шароити ҳам ушбу дастур ниҳоятда тўғри эканини яққол кўрсатиб турибди. Бир нарсани аниқ тушуниш керак, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари уч кун муддатда ўзининг ҳудудида халққа мурожаат қилади, Президент ва Сенатга қилинган ишлар ҳақида ҳар ойда ҳисобот беради. Бунда қўшиб ёзиш, рақамларни бўрттириб кўрсатиш, пала-партиш қилинган ишлар ўз-ўзидан билиниб қолади, – деди Президент.

❗️Йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бошланган кўчат экиш ишлари Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманларида ҳалигача бошланмагани танқид қилинди.

Президент тегишли вилоят ҳокимларига бу туман раҳбарларига интизомий чораларни қўллаш ҳақида топшириқ берди.

@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Ўзбекистон #Тараққиёт_стратегияси

🔷 Биз бундан буён фаолиятимизни "инсон — жамият — давлат" деган янги тамойил асосида ташкил этамиз — Шавкат Мирзиёев

@yangiuzbekiston_uz
#Янги_Ўзбекистон #Тараққиёт_стратегияси

🔷 Шавкат Мирзиёев:
Эндиликда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш жараёнига янгича, замонавий ёндашувлар жорий этилади.

@yangiuzbekiston_uz