Segment.uz
61.4K subscribers
5.08K photos
1.17K videos
52 files
5.02K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди.

Президентимиз “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Шунингдек, саммит доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президентлик сайловида иштирок этадиган учинчи номзод маълум бўлди

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан президентлик сайловида номзод сифатида Алишер Қодиров тавсия қилинди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Токио-2020. Ўзбекистонлик курашчи Бекзод Абураҳмонов бронза медали соҳиби бўлди

Ўзбекистонлик эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.

У шоҳсупага кўтарилиш учун кечган беллашувда қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратди.

#uzbekpower #uzbekchampions

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Кечаги тест синовларининг натижалари эълон қилинди, — ДТМ.

Абитуриентлар натижаларини https://my.dtm.uz сайти орқали кўришлари, шунингдек, қуйидаги ботлар орқали ҳам натижани билишлари мумкин:

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

❗️Шу билан бирга, https://mandat.dtm.uz сайтида ҳам ID-рақам орқали натижаларни билиш имконияти мавжуд.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Ўзбекистон_дунё_нигоҳида #Дайжест

🔷 Хорижий оммавий ахборот воситаларининг Янги Ўзбекистонга оид эълон қилган материалларининг ҳафталик дайжести

@yangiuzbekiston_uz
⚡️ХДП президентлик сайловида Мақсуда Ворисова номзодини илгари суради

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 7 август кунги навбатдан ташқари пленумида 2021 йилги президентлик сайловида Мақсуда Ворисовани номзод сифатида кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида ЎзЛиДеП партиясидан қатнашади

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2021 йилги президентлик сайловларига амалдаги президент Шавкат Мирзиёевни номзод сифатида кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди. Бу ҳақда партия марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилинди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️5 та партия Ўзбекистон Президентлигига бўлажак номзодларини эълон қилди:

ЎзЛиДеП
— Шавкат Мирзиёев

Экопартия — Нарзулла Обломуродов

"Aдолат" СДП — Баҳром Aбдуҳалимов

"Миллий тикланиш" ДП — Aлишер Қодиров

ХДП — Мақсуда Ворисова.

📝Aмалдаги Сайлов кодексига мувофиқ, Пленумларда кўрсатилган номзодлар Партияларнинг яқин бир ой ичида ўтказиладиган Қурултойларида тасдиқланиши лозим. Шундан сўнг, Президентликка расмий номзод сифатида ташвиқот тадбирларига киришишади.

@yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Қонунчиликка кўра, “Ёшлар дафтари”га киритилган томорқа ер эгаси ёки “Ҳар бир ёшга – бир гектар” тамойили асосида экин майдони берилганларга субсидия берилади.

▶️ Субсидия миқдори: уруғлик ва кўчатлар олиш учун БҲМнинг 8 бараваригача (1 млн 960 минг сўмгача)

🔘 Субсидия олиш тартиби:

🔹секторга ариза берилади;

🔹сектор котиби мурожаатни 3 иш кунида жойига чиқиб уруғлик ва кўчатлар учун шароитни ўрганади;

🔹ўрганиш натижаси бўйича далолатнома тузади;

🔹уруғлик ва кўчатлар харид қилиниши бўйича хулоса Васийлик кенгашига киритилади;

🔹Васийлик кенгаши “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади.

@yangiuzbekiston_uz
#Инфографика #Президент_сайлови_2021

🔷 2021 йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтади.

Жараёнлар қизғин давом этмоқда.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ислоҳот_халқ_учун

🔷 Энг зарур шароитлар яратилган давр...

Ўзбекистонликлар пластик картадаги пул 10–20 фоиз, ҳудудларда эса ҳатто 30 фоизга нақдлаштирилган замонларни ҳам кўрди. Ва бу узоқ ўтмиш эмас...

2017 йилда нақд пул ислоҳотлари бошланишидан аввал мамлакатда ҳолат шундай эдики, пулни нақдлаштириш учун банкоматлар етарли эмас, банкларда нақд пул олиш учун соатлаб навбат кутилар, пластик карточкалардан тўлов аксар жойларда қабул қилинмасди.

Янги даврда кўрдикки, “пулингиз пластикдами, унда 20 фоиз қўшилади”, деган гапларнинг барчаси ёлғон экан. Ҳозир исталган жойда, исталганча нақд пулни, ҳаттоки долларни ҳам ечиб олиш мумкин.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритди.

#uzbekpower #uzbekchampions

@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Баҳодир Жалолов — Олимпиада чемпиони!

"Бу медаль — халқимнинг медали. Уни Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлайман", — Баҳодир Жалолов.

#uzbekpower #uzbekchampions

@yangiuzbekiston_uz
#Мустақилликка_туҳфа #Янги_Ўзбекистон_янги_ғалабалар

🔷 Токио Олимпиадасидаги қўшни давлатлар рейтинги ва медаллар бўйича ўринлар

#uzbekpower #uzbekchampions

@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақилликка_туҳфа #Янги_Ўзбекистон_янги_ғалабалар

🔷 Токио Олимпиадаси олтин медали соҳиби Баҳодир Жалолов босиб ўтган йўл.

#uzbekpower #uzbekchampions

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Шавкат Мирзиёев Токио Олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари билан учрашиши кўзда тутилмоқда, — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Мактабларда янги ўқув йилидан дарс жараёни қандай шаклда бўлиши маълум қилинди

Халқ таълими вазирлиги янги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

❗️Бунда мактабда юзага келадиган вазиятга қараб, мактаб Санитария-эпидемиология назорати марказлари таклифига асосан маҳаллий кенгашлар қарорларига кўра айрим мактаблар карантинга ёпилиб, масофавий тизимга ўтказилиши мумкин.

@yangiuzbekiston_uz