Segment.uz
69.3K subscribers
5.34K photos
1.27K videos
68 files
5.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Андижон_ташрифи

🇺🇿 Давлатимиз раҳбари йиғилишдан сўнг Андижон шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Реконструкциядан кейин очилган Бобур номидаги кутубхона ва Андижон туманидаги гуллар боғидаги шароитлар кўздан кечирилди.

Андижон марказий темир йўл вокзали устидан ўтадиган ва шаҳарнинг икки қисмини боғлайдиган кўприк лойиҳаси ҳам тақдим қилинди.
Бугун, 20 июндан ОТМларга ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди. Рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти ва my.gov.uz портали орқали амалга оширилади.

Қабул 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Aбитуриентлар 20 июлга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин.
🇺🇿 Ўзбекистон ҳукумати солиқ ислоҳотларига устувор даражада эътибор қаратмоқда

🔷 Бельгиянинг
«Modern Diplomacy» ахборот-таҳлил порталида «Ўзбекистон солиқ тизимида модернизациялашув давом этмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда Жаҳон банки ижрочи директорлари кенгаши Ўзбекистонда солиққа тортиш ислоҳотлари лойиҳасини тасдиқлагани ва бу ҳужжат Давлат солиқ қўмитасининг операциялар ўтказишдаги самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш, шунингдек, маҳаллий солиқ тўловчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишга йўналтирилгани билан боғлиқ атрофлича маълумотлар қаламга олинган.

🔰 Ушбу лойиҳа Молиялаштириш билан ривожланиш халқаро уюшмаси томонидан 60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит билан қўллаб-қувватланиши ҳам ўқувчиларга маълум қилинган.

Мазкур мақолада Ўзбекистон ҳукумати солиқ ислоҳотлари ҳамда бизнес юритиш ва сармоя муҳитини яхшилашга устувор даражада эътибор қаратаётгани алоҳида таъкидланган, — деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов "Америка овози", "Рейтер" ва "Спутник" ахборот агентликларининг журналистлари саволларига жавоб берди.
#Келажакка_сармоя

⚡️96 нафар ўғил-қиз Президент мактабларининг илк битирувчилари бўлди

Битирувчиларнинг 88 нафари (92 %) ўқув йили якунланмасдан Буюк Британия, АҚШ, Жанубий Флорида, Япониядаги нуфузли хорижий олий ўқув муассасаларидан таълим олиш учун таклифномаларни қўлга киритди. 8 нафари эса қабул жавобларини кутмоқда.

#Prezident_maktablari

Манба
⚡️UzAutoMotors камроқ автомобиль сотиб, кўпроқ фойда олаётгани маълум бўлди

🔷 Ўзбекистон эндиликда чет элга камроқ автомобиль сотмоқда, аммо бу кўпроқ фойда келтиряпти, деб ёзмоқда Spot автомобилсозлик саноати экспортининг сўнгги беш йилги статистикасига таяниб.

🔰 2018 йилдан бошлаб экспорт ҳам, тушум ҳам аста-секин ўсиб бормоқда. Агар 2016 йилда Ўзбекистон чет элга автомобилни ўртача 5 132 долларга сотган бўлса, 2020 йилда нархлар 9201 долларга етди.

📌 Ўсиш нафақат нархлар ўзгарганлиги билан боғлиқ, балки ушбу йилларда моделлар қатори ҳам ўзгарди. Сўнгги йилларда, асосан, Cobalt экспорт қилинмоқда. У Россияда ҳам, Қозоғистонда ҳам ҳеч қачон арзон иномаркалар қаторига кирмаган.

▶️ Сотиш географияси ҳам ўзгарди — илгари асосий улуш Россияга тўғри келган бўлган бўлса, ҳозирда бу улушнинг деярли 90 фоизи Қозоғистон ҳисобига тўғри келади. Қўшни республикада Chevrolet Hyundai билан, Cobalt эса Accent билан рақобатлашади. Бу йил бренд савдоси 4697 фоизга ўсди.
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон университети бўйича тақдимот билан танишди.

🔰Бу университетда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилади.

🔷 Унда 5 та – муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади.
Давлатимиз раҳбари қабул ва таълим жараёнини сифатли ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

#Янги_Ўзбекистон_университети
⚡️Абитуриентлар диққатига: қабул квоталари тасдиқланди

Президентнинг тегишли қарорига биноан, 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари:

📌 бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

● кундузги таълим шаклига — 113 530 нафар;
● сиртқи таълим шаклига — 37 675 нафар;
● кечки таълим шаклига — 6 550 нафар;

📌 магистрлар тайёрлаш бўйича — 12 900 нафар;

📌 хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 500 нафар.

👨🏻‍💻 Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 22 июлга (шу куни ҳам) қадар узайтирилди.
#Ёшлар_сиёсати_амалда #Ёшлар_келажагимиз

“Бизнес марафон”лар — ёш тадбиркорларни кашф этган мегалойиҳа

🔷 Ёшларни тадбиркорликка фаол жалб қилиш орқали ўзини ўзи ривожлантиришга мотивация уйғотиш мақсадида юқори нуфузга эга халқаро ва маҳаллий бизнес-нотиқлар — етакчи тадбиркорларни жалб этган ҳолда республика бўйлаб “Бизнес марафон” тренинглари ташкил этилди.

🔰Ушбу тадбирларда 30 минг нафардан зиёд ёш тадбиркорлар, уюшмаган ёшлар, талабалар, 8 минг нафарга яқин қизлар иштирок этди.

🔰 “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда "M-Faktor" лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган бизнес-марафонларнинг сўнгги босқичи шу йилнинг 29 июнь куни пойтахт ёшлари иштирокида ўтказилади.

⭕️ Ташкилотчилар томонидан ҳудудларда ташкил этилган бизнес-марафонлардан фотоҳисобот тақдим этилди.