Segment.uz
68.7K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.84K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
23 та туманнинг чекка ҳудудларида 50 та боғча қурилади

Давлатимиз раҳбари ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайтириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Оилавий ва хусусий боғчаларни кўпайтириш, имтиёзли кредит ва субсидиялар орқали уларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

☝️2021-2022 йилларда 23 та туманнинг чекка ҳудудларида 50 та боғча қурилиши таъкидланди. Президент уларни илғор хорижий тажриба асосида қуриш ва жиҳозлаш юзасидан топшириқлар берди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос

«Дунё бўйича статистик маълумотларга назар ташлаганимизда, волонтёрлик тажрибасига эга бўлган ходимлар яхши иш топишлари эҳтимоли юқори эканини кўрдик. Яна бир қизиқ факт, агар иш жойларида чеклов мавжуд бўлса, улар волонтёрлик тажрибасига эга кишини танлашади. Чунки ушбу жараёнда қатнашиш давомида мутахассислар ҳаётий кўникмаларни эгаллайди — алоқага киришиш, муросага келиш, вазиятни ҳис қилиш қобилияти ривожланади», — Aлишер Саъдуллаев, Ёшлар ишлари агентлиги директори.

«Тошкент беш ташаббус ҳаракати» фестивалидаги нутқидан

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос

Алишер Саъдуллаев, Ёшлар ишлари агентлиги директори:

«Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси
кредитларни олдин нодавлат-нотижорат шаклда берган бўлса, ҳозирги вақтда бу йўқ, хабарларингиз бўлса керак. Бу аллақачон ўзгартирилди. Биз айни пайтда ёшлар учун кредитлар беришда биринчи ўринда имтиёзлардан воз кечишни режалаштиряпмиз. Имтиёзсиз кредит бўлса, талон-тарож кам бўлади

Тошкентда бўлиб ўтаётган "5 ташаббус ҳаракати" ёшлар фестивали доирасидаги учрашувдан

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Битирувчи2021

Бугун юртимиз бўйлаб сўнгги қўнғироқ чалинмоқда

Жорий йилда қарийб 438 минг нафар ўқувчи ёшларимиз мактабни битирмоқда.
Шу муносабат билан бугун барча мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирлари ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари ҳам битирувчи ўғил-қизларга байрам табригини йўллаб, мустақил ҳаётда муваффақият тилади.

Азиз битирувчилар, ўрганиш, изланиш ва интилишдан асло тўхтаманг! Сизларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатганингиз билан самимий қутлаймиз.

Мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк дадил қадамингиз қутлуғ бўлсин!

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

2017 йилда мамлакатимизда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш 27,7 фоиз бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилга келиб 60, 9 фоизга кўтарилди.

☝️Инфографика орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

Давлат илмий ташкилотларида илмий фаолият юритувчи шахсларга 48 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган ҳамда моддий ёрдамни кўзда тутадиган меҳнат таътили берилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

"Келажак лидерлари” Дастурининг яна 3 нафар битирувчиси масъул вазифаларга тайинланди

🔰 Давлат хизматида янги авлод раҳбар кадрлар захирасини яратиш, ватанпарвар, ташаббускор ёшларни давлат фуқаролик хизматига кенг жалб қилишга қаратилган “Келажак лидерлари” Дастурининг илк босқичи якунлангани, битирувчилар масъул вазифаларга тайинланаётгани ҳақида маълум қилгандик.

☝️Ушбу Дастурнинг яна 3 нафар битирувчисига ишонч билдирилди.

Абдураҳмонова Ферузабону Абдураҳмон қизи — Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.

Холов Азимжон Хикматилло ўғли — Инновацион ривожланиш вазирлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Эгамқулова Дилноза Раҳимжоновна — Тошкент вилояти Ангрен шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Хоразмлик ўқитувчи “МДҲнинг энг яхши ёш олими” деб топилди

Шунингдек, у Миср давлатида 2-4 июнь кунлари бўлиб ўтадиган адабий анжуманга йўлланмани қўлга киритди.

🔰 Хоразм вилояти Гурлан тумани 33-сонли умумтаълим мактабининг инглиз ва немис тили фани ўқитувчиси Огулнур Атаева Қозоғиcтон Республикасининг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган "Йилнинг энг яхши ёш олими — 2021" Халқаро танловида 14 та мамлакат ичида Чет тиллар йўналишида биринчи ўринга лойиқ кўрилиб, олтин медаль билан тақдирланди.

☝️Ҳозирга қадар О.Атаеванинг 40 дан ортик илмий мақолалари ва тезислари халқаро ҳамда республика нашрларида эълон қилинган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🇺🇿 Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни муҳокама қилинди

Бугун Халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш бўйича Республика Кенгашининг навбатдаги йиғилиши видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказилди.

🔰Йиғилишда шу йилнинг ўтган даврида ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги бир қатор халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрни яхшиланганлиги таъкидланди.

🔷 Хусусан, Жаҳон банкининг Статистик салоҳият индексида Ўзбекистон 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 16 поғонага кўтарилиб, 146 та мамлакат орасида 61-ўринни эгаллаган бўлса, Жаҳон мамлакатлари демократияси индексида мамлакатимизнинг ўрни 2020 йилда 2 поғонага юқорилаб, 167 та мамлакат ичида 155-ўринни эгаллаган. Глобал инновацион индексда Ўзбекистон жами 100 баллдан 24,54 балл билан 2015 йилга нисбатан ўз ўрнини 29 поғонага яхшилаб, 131 та мамлакат орасида 93-ўринни, Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари орасида эса 4-ўринни қайд этгани айтилди.

Батафсил

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

Тез кунда! «Magic Park Tashkent»

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
🇺🇿Ҳудудлар учун 1 000 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари харид қилинади

🔷 “Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, республикада тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш учун 2021 йил 1 октябрга қадар 1 000 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари харид қилинади.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Аҳолини уй-жой билан таъминлашга 18 триллион сўм йўналтирилади

Айни пайтда Президентимиз раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилмоқда.

🏗 Жорий йилги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда аҳолини уй-жой билан таъминлаш доирасида 7 минг 794 та қишлоқ ва маҳаллада бажарилиши лозим бўлган аниқ ишлар белгиланиб, бунга 18 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

💰 Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишларига яна қўшимча 300 миллион доллар ажратилди. Натижада биргина ичимлик суви таъминоти соҳасида 1 минг 400 километр тармоқлар қурилди ва реконструкция қилинди, 8,5 минг километр ички йўллар таъмирланди. Ўтган даврда 2 минг километр электр тармоқлари тортилиб, мингта трансформаторлар янгиланди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент мактабларига 2021/2022 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 5 июндан бошланади. Ҳужжатлар онлайн шаклда portal.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

— Рақамлаштиришни тезлаштирмасак, коррупцияни йўқ қилолмаймиз. Энг катта нарса — рақамлаштириш. Пулларни иқтисод қилиб, одамларнинг розилигини ошираверсак, жамият ўзгаради.

Ҳамма вилоятларга тегишли, энди биринчи раҳбар ишдан кетади. Тизим бундан ҳам қаттиқ бўлади. Қонун устувор, жазо муқаррар бўлиши керак. Одамлар ишониши керак Ўзбекистонда коррупция йўқлигига.

Каналга уланиш
@yangiuzbekiston_uz
🇺🇿 Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси тасдиқланди

Cўнгги йилларда Гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 25 та қонун ҳужжати қабул қилинди.

🔰 Сиёсий партиялардаги хотин-қизлар улуши 44 фоизга, олий таълим соҳасида 40 фоизга, тадбиркорликда 35 фоизга етди, хотин-қизлар ахборот-коммуникация, инновация, энергетика, мухандислик соҳаларига кенг жалб этилмоқда.

🔷 Бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга етди. 81 та вазирлик ва идорада илғор ва билимли аёллардан иборат 15 минг нафардан ортиқ кадрлар захираси шакллантирилди.

Манба

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Давлат ташқи қарз миқдори маълум қилинди

Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикасига оид ҳисоботни эълон қилди.

Унга кўра, 2021 йил 1 апрел ҳолатига давлат қарзи 23,2 млрд долларни ташкил этмоқда. Шундан:

ташқи қарз - 21 млрд доллар;
ички қарз – 2,2 млрд доллар.

14,9 млрд доллар қарз Ўзбекистон Республикаси номидан тўғридан тўғри жалб қилинган.

Давлат ташқи қарзи ЯИМга нисбатан 36,3 фоизни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 73,6 млн долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,2 фоизга камайган.

Ички қарз ЯИМга нисбатан 3,8 фоизни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 60,1 млн долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,1 фоизга камайган.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган «Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик — 2030» иккинчи халқаро саммитида иштирок этди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистонда 1 июндан ёшларга 6 миллион 125 минг сўмгача истеъмол кредитлари ажратилади.

Батафсил@yangiuzbekiston_uz