Segment.uz
69.3K subscribers
5.34K photos
1.28K videos
68 files
5.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Давлат органларида чет тили дарслари йўлга қўйилади, тил билган ходимларга устама тўланади

Бу чет тилларини ўрганишни оммалаштириш бўйича Президент қарорида белгиланди.

Қарор билан:
2021 йил 1 июлдан бошлаб, давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир марта ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб, хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади (ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан).

2022 йилдан бошлаб, давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
2016-2017-ўқув йилида мамлакатимиздаги мактабларда 4825,0 минг нафар ўқувчи таҳсил олган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич сезиларли даражада ошди.

☝️Инфографикада батафсил.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Тошкент шаҳрида “Беш ташаббус ҳаракати – 2021” ёшлар форуми бошланди!

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди.

Тадбир кун тартибидан иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий ҳамкорлик қилиш ҳамда ЕОИИ фаолиятини такомиллаштиришга доир долзарб масалалар ўрин олди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ҳал этилиши ўзаро мувофиқлашган ёндашувларни талаб этувчи энг муҳим вазифаларга алоҳида тўхталди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Фарзандли бўлган талабани онлайн таълимга ўтказиш таклифи бўйича низом ишлаб чиқилди.

Энди академик таътилга чиққан талабанинг бир йили куймайди. У ўқишини онлайн олиб бориши мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистонад 96 минг ўринли талабалар ётоқхонасини қуриш учун 4,4 триллион сўм маблағ ажратилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов «Тошкент беш ташаббус ҳаракати» доирасидаги очиқ мулоқот давомида маълум қилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ислоҳотлар_амалда

⚡️Хоразм автомобиль заводига йирик миқдорда инвестиция киритилади

🔰Статистика бўйича Ўзбекистондаги энг оммабоп "Chevrolet" моделлари "Damas" ва "Labo" автомобиллари ҳисобланади. Уларга бўлган катта талабни қондириш мақсадида "UzAuto Motors" компанияси Питнакда янги штамплаш цехини очишни режалаштирган. 48 миллион АҚШ доллари миқдоридаги сармоя Хоразм автомобиль заводининг ишлаб чиқариш қувватини қисқа вақт ичида сезиларли даражада ошириш имконини беради.

🔷 Тўлиқ ишлаб чиқариш қувватига эришилгач, завод йилига 7 миллион донагача бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлиб, "Damas" ва "Labo" моделларининг локализациясини 45 фоизгача ошириши кутилмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Президент Абдулла Ариповни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотлади

Бугун, 24 май куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Нигматович Арипов 60 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан Давлатимиз раҳбари уни орден билан тақдирлади.

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти учун Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан математика, кимё, биология фанлари бўйича 2021 йилда магистратура ва докторантурада таълим олиш, стажировка ўташ ҳамда малака ошириш дастурлари бўйича эълон қилинган биринчи стипендия танлови ғолиблари тақдирланди.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_халқ_билан

Президент Матбуот хизмати "Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сонини тақдим қилди. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашувлари ҳақида сўзлаб беришади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
«Тошкент беш ташаббус ҳаракати» лойиҳаси доирасида депутатлар билан ёшлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев, депутатлар Расул Кушербаев ҳамда Дониёр Ғаниев йигит-қизларнинг саволларига жавоб берди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” ўтказиладими? Вазирлик изоҳ берди

Халқ таълими вазирлигига кўра, бу йил мактабларни 438 мингга яқин ўқувчи битиради.

Вазирлик томонидан битирувчилар учун мазкур тадбирни карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

❗️«Ота-оналар ва мактаб маъмуриятларидан ушбу тадбирни фарзандларимиз учун фақат ижобий кечинмалар билан эсланадиган қилиб, кўтаринки кайфиятда ўтказишни илтимос қиламиз. Шу билан биргаликда, жойларда турли эътирозларни олдини олиш мақсадида тадбирларни ортиқча харажатларсиз, катта маблағ сарфламасдан бир-бирини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўтказишларини сўраймиз", — дейилади вазирлик хабарида.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz