Segment.uz
60.9K subscribers
5.05K photos
1.17K videos
51 files
4.96K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
⚡️Самарқандда яна бир олий таълим муассасаси ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

Шунингдек, қарорга кўра:

Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги 2-сон академик лицейининг бино ва иншоотлари Филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади;

келгуси йилларда Филиал учун қўшимча ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи бинолари, спорт иншооти қурилади;

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Филиал фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида фаолият юритиш учун жалб этиладиган малакали профессор- ўқитувчиларни белгиланган тартибда хизмат уйлари билан таъминлайди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистон мактабларида якуний имтиҳонлар бекор бўладими?

«Жорий йилда ҳам ўтган йилдаги каби мактаблардаги якуний имтиҳонлар бекор қилинадими, деган саволга, йўқ бекор қилинмайди. Бу йил барча умумтаълим мактабларида босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонлари ўтказилишини маълум қиламиз», — деди ХТВ матбуот котиби.

🔰 Имтиҳонлар ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш ва карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши назоратга олинади.

Вазирлик ахборот хизматига кўра
, имтиҳонлар ўқув йили яунланганидан сўнг, яъни 25 майдан кейин ўтказилади. Ҳар бир мактабда имтиҳонлар бошланишидан камида 10 кун олдин имтиҳон ўтказиш жадвали барча учун кўринадиган жойига осиб қўйилади.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент хорижий тилларини ўрганишни оммалаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда унинг ҳудудий вакиллари лавозимлари ташкил этилмоқда;

2021/2022 ўқув йилидан туман ва шаҳарларда 207 та чет тилларини ўқитишга ихтисослашган мактаблар фаолияти йўлга қўйилмоқда;

таълимнинг барча босқичлари педагоглари, магистратура ва докторантурага ўқишга кирувчилар ҳамда давлат органларининг ходимлари учун чет тилларини тегишли даражада билишни тасдиқловчи сертификатга эга бўлиш талаби ўрнатилмоқда;

таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади;

2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан қўшимча устама ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади;

хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришганларни рағбатлантириш мақсадида мактаблар орасида ўтказиладиган президент соврини таъсис этилмоқда (туман босқичида 100 млнгача, вилоятлар босқичида 250 млнгача, республика босқичида 500 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотланади).

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Российские железные дороги” компанияси бош директори – бошқаруви раиси Олег Белозёровни қабул қилди.

Темир йўл алоқалари соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди.

Халқаро молиявий институтларни жалб қилган ҳолда “Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор” темир йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда илгари суриш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

2014 йилнинг 31 декабрь кунига қадар туғилган болалар сентябрдан мактабга чиқади

Ўзбекистон Республикаси 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири 9-моддасига мувофиқ, умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

🔰 Келгуси 2021/2022 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2021 йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2014 йилнинг 31 декабрь кунига қадар туғилган бўлишлари лозим.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Давлат органларида чет тили дарслари йўлга қўйилади, тил билган ходимларга устама тўланади

Бу чет тилларини ўрганишни оммалаштириш бўйича Президент қарорида белгиланди.

Қарор билан:
2021 йил 1 июлдан бошлаб, давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир марта ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб, хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади (ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан).

2022 йилдан бошлаб, давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
2016-2017-ўқув йилида мамлакатимиздаги мактабларда 4825,0 минг нафар ўқувчи таҳсил олган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич сезиларли даражада ошди.

☝️Инфографикада батафсил.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Тошкент шаҳрида “Беш ташаббус ҳаракати – 2021” ёшлар форуми бошланди!

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди.

Тадбир кун тартибидан иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий ҳамкорлик қилиш ҳамда ЕОИИ фаолиятини такомиллаштиришга доир долзарб масалалар ўрин олди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ҳал этилиши ўзаро мувофиқлашган ёндашувларни талаб этувчи энг муҳим вазифаларга алоҳида тўхталди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Фарзандли бўлган талабани онлайн таълимга ўтказиш таклифи бўйича низом ишлаб чиқилди.

Энди академик таътилга чиққан талабанинг бир йили куймайди. У ўқишини онлайн олиб бориши мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистонад 96 минг ўринли талабалар ётоқхонасини қуриш учун 4,4 триллион сўм маблағ ажратилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов «Тошкент беш ташаббус ҳаракати» доирасидаги очиқ мулоқот давомида маълум қилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ислоҳотлар_амалда

⚡️Хоразм автомобиль заводига йирик миқдорда инвестиция киритилади

🔰Статистика бўйича Ўзбекистондаги энг оммабоп "Chevrolet" моделлари "Damas" ва "Labo" автомобиллари ҳисобланади. Уларга бўлган катта талабни қондириш мақсадида "UzAuto Motors" компанияси Питнакда янги штамплаш цехини очишни режалаштирган. 48 миллион АҚШ доллари миқдоридаги сармоя Хоразм автомобиль заводининг ишлаб чиқариш қувватини қисқа вақт ичида сезиларли даражада ошириш имконини беради.

🔷 Тўлиқ ишлаб чиқариш қувватига эришилгач, завод йилига 7 миллион донагача бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлиб, "Damas" ва "Labo" моделларининг локализациясини 45 фоизгача ошириши кутилмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz