Segment.uz
60.4K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
51 files
4.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Президент маслаҳатчиси, таниқли олим ва педагог Рустам Қосимов вафоти муносабати билан марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.

Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо қилинди.

— Жуда қайғудаман. Қўлимиздан келганини қилдик. Худонинг иродаси экан. Ватанга садоқатли, фидойи, ақлли, миллатимизнинг зиёлиларидан бирини йўқотдик, — деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Қоракўллик ёшлар учун мотивацион тренинг ташкил этилди

Нафақат марказлардаги, балки чекка-чекка ҳудудларимиз, олис қишлоқларимизда ҳам истиқомат қилаётган ёшларни эшитиш, Давлатимиз раҳбари бошчиликларидаги ислоҳотларни етказиш, уларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш бугун ҳар бир давлат хизматчиси кун тартибидаги вазифага айланиши муҳимдир.

🔰Шу боис, Бухорода бўлиб турган Республика ишчи гуруҳи жойларда ўрганишлар давомида аҳоли, ёшлар билан ҳам самимий мулоқот қилмоқда.

Жумладан, Ишчи гуруҳ Қоракўл тумани “Оқ олтин” маҳалласида жойлашган математикага ихтисослаштирилган “Ҳасан бобо” нодавлат таълим муассасасида бўлди.

Марказда 100 нафардан ортиқ ўқувчи-абитуриент таҳсил олмоқда. Ҳар йили муассасанинг 90% ўқувчилари нуфузли ОТМларга ўқишга қабул қилинмоқда.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов марказ ёшларига мотивацион тренинг ўтиб, уларни илм олишга, маррани ҳамиша баланд олишга ундаб, шахсий тажрибаларини ўртоқлашди. Ёшларнинг келажак мақсадлари қатъийлашди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🇺🇿 “Ўзбекистон Иккинчи жаҳон уруши даврида” номли китоб-альбоми нашр этилди

🔷 7 май куни “Ғалаба боғи” мемориал мажмуасида китоб-альбомнинг тақдимотига бағишлаб тадбир ташкил этилди.

Ушбу китоб-альбом Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ билан ҳамкорликда чоп этилган.

🔰Китоб-альбом Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи, шунингдек, 18 та бўлимдан иборат.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбирларни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/1418718425154669

https://www.youtube.com/watch?v=MKupdXOhN9w

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Xotira_va_qadrlash

Шавкат Мирзиёев: Орадан яна қанча йиллар, асрлар ўтмасин, сизларнинг матонатингизни халқимиз ҳамиша қалбида, хотирасида сақлайди

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳибқирон_саройи #Оқсарой

“Viasat History” телеканали Шаҳрисабздаги Соҳибқирон Амир Темурнинг Оқсарой қароргоҳининг компьютердаги реконструкциясини кўрсатди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди

Ҳукумат қарори (293-сон, 08.05.2021 й.) билан Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди.

🔄 Туманда қўшимча штат бирликлари ажратилган ҳолда адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ташкил этилади.

🗓 2022 йил 1 декабргача туманнинг маъмурий-ҳудудий чегарасини ҳисобга олган ҳолда, Наманган шаҳрининг 2040 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
2017-2020 йилларда, 4 йил давомида суд томонидан қанча шахслар оқланди? Инфографика орқали танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️ Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️“Ғалаба боғи фалсафаси” китоби нашрдан чиқди

Хотира ва қадрлаш куни нишонланаётган шу кунларда академик Акмал Саидовнинг “Ғалаба боғи фалсафаси” китоби нашрдан чиқди.

Юксак дид ва замонавий матбаа дизайни асосида ўзбек ва рус тилларида чоп этилган ушбу салмоқли китоб пойтахтимизда муҳташам “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси очилганининг 1 йиллигига муносиб туҳфа бўлди.

Китоб Муқаддима, Хотима, 6 фасл ва 40 бобдан борат. Китобнинг сўнгги саҳифаларида Иккинчи жаҳон уруши йилларида "Совет Иттифоқи Қаҳрамони" унвони, учала даражадаги «Слава» («Шуҳрат») орденига сазовор бўлган юртдошларимиз ҳамда ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши генералларининг рўйхатлари илова қилинган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️12 йиллик танаффусдан сўнг яна ўқувчи қиз математика бўйича Республика фан олимпиадаси ғолиби

Математика бўйича Республика фан олимпиадасининг финал босқичида Севара Остонова ғолибликни қўлга киритди.

🔰 Севара 7-синфдан халқаро олимпиадаларда иштирок этиб келади. 2017 йили Ҳиндистоннинг Лакхнау шаҳрида бўлиб ўтган халқаро математика мусобақасида иштирок этиб, индивидуал олтин жамоавий кумуш медаль соҳиби бўлди. 2018 йил Севара Озарбайжоннинг Баку шаҳрида математика, кимё, физика фанлари бўйича ўтказилган олимпиадада кумуш медали билан тақдирланди.

☝️Сўнгги бор бундан 12 йил аввал 2009 йилда cамарқандлик академик лицей ўқувчиси Диёра Салимова математика фан олимпиадасида 1-ўринни қўлга киритган эди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

“Мия ўзгармагунча бошқа ўзгаришлар негиз тутмас”

Абдурауф Фитрат

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Польшада «Янги Ўзбекистон: бизнес-фаолият маркази, ноёб маданият ва жаҳон туризми» номли махсус журнал чоп этилди

Варшавада Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Янги Ўзбекистон: бизнес-фаолият маркази, ноёб маданият ва жаҳон туризми» номли махсус журнал чоп этилди.

🔰80 саҳифадан иборат мазкур нашр Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси томонидан «REA» нашриёти кўмагида дунё юзини кўрди. Қайд этиш жоизки, 2016 йилдан буён ҳар йили Ўзбекистон ҳақидаги нашр чоп этилади.

Журналнинг кириш қисмида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидан иқтибос келтирилган, у 2021 йилга мўлжалланган давлат ҳаракат дастури ҳисобланадиган мазкур муҳим ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини очиб берган.

🔹Нашрнинг биринчи қисмида 2017-2021 йилларда Ҳаракатлар стратегияси амалга оширилишининг мазмун-моҳияти ҳақидаги материаллар ўрин олган.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент мактабларига қабул кунлари ва кириш имтиҳони тартиби маълум қилинди

Бу ҳақида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова маълумот берди.

🔷 Жорий ўқув йилидан яна 10 та янги Президент мактаби Бухоро, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Қашқадарё, Андижон, Гулистон, Навоий, Термез, Нурафшон шаҳарларида очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

🔰 Бу йил Президент мактабларига қабул жараёни 5 июндан 25 июнга қадар, яъни рўйхатдан ўтиш жараёни бўлади. Кириш имтиҳонлари 2 босқчидан иборат бўлиб, биринчи саралаш босқичи 20-25 июлда, иккинчи якуний имтиҳонлар 20-23 августда бўлиб ўтади.

Жорий йилда 10 та ҳудудда 5 синфдан 9 синфгача, қолган 4 та мактабда 5-6 синфлар учун қабул бўлади.

🟪 Бу йил ҳужжатлар онлайн тарзда топширилади. Талабгор платформа орқали ота-онаси ёрдамида ҳужжатларни тўлдириши керак бўлади.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Президентнинг тегишли Фармонига (ПФ-6224, 11.05.2021 йил) биноан, 2021 йил 10 майдан бошлаб 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – 2,5 миллион сўм этиб белгиланди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

⚡️2017-2020 йиллар мобайнида олий даражада 63 та ташриф амалга оширилди. Шундан 39 таси Ўзбекистон Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифидир.

☝️Батафсил инфографикада танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz