Segment.uz
60.9K subscribers
5.06K photos
1.17K videos
51 files
4.96K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Билган_яхши

🔰 Президентнинг тегишли қарорига асосан, четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотишда уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, савдо устамалари қуйидагидан ортиқ бўлмаслиги керак:

улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан;
чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ислоҳотлар_статистикаси

☝️Ўзбекистон саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, уй-жой-коммунал хўжалиги каби соҳаларда Япония билан умумий қиймати 6,6 миллиард долларлик 48 та, Корея билан 9,7 миллиард долларлик 60 та лойиҳа амалга оширмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Мобил интернет нархи арзонлиги бўйича Ўзбекистон 230 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади

Британиянинг Cable.co.uk портали маълумотларига кўра, мобил интернет нархи арзонлиги бўйича Ўзбекистон 230 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади. Унга кўра, Ўзбекистонда 1 Гб мобил интернет нархи ўртача нархи – $0,6 эканлиги қайд этилган.

☝️Ўзбекистон 1 йил ичида рейтингда 33 поғонага кўтарилган. Ўтган йили февраль ойидаги натижаларда Ўзбекистонда 1 Гб мобил интернет нархи 1,34 АҚШ долларини, яъни 14 050 сўмни ташкил этиши қайд этилган ва рейтингда 54-ўринни эгаллаган эди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатилади

Президент фармони билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни парвариш қилиш мақсадида тиббий билимларга эга ходимларни (шартнома асосида) бириктирган ҳолда доимий равишда патронаж хизмати йўлга қўйилади.

🔰 Бундан ташқари, уруш қатнашчилари ва ногиронларининг истаклари асосида улар республикамиздаги санаторийларга бепул юборилиши мумкин.

Тошкент шаҳридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида, вилоятлардаги «Ватанпарварлар» боғлари ва бошқа белгиланган жойларда ҳарбий техникалар намойиши бўлиб ўтади.

☝️Оммавий тадбирлар коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш
чора-тадбирлари дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг тавсиялари асосида амалга оширилиши белгиланди.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ижара тўловининг 50 фоизи биринчилардан эҳтиёжманд оила фарзандлари ва ижтимоий фаол талабаларга берилади

Президентнинг "Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони қабул қилинганидан хабарингиз бор.

📌Ҳужжатга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

☝️Биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабаларнинг ижара тўловининг ярми қопланади.

🔰Ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 1 бараваридан, қолган ҳудудларда — БҲМнинг 0,5 баравари миқдоридан ошмаслиги лозим.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Марказий банк Бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Тошкент давлат юридик университети дунёнинг ТОП-500 талик рўйхатига кирди

Буюк Британиянинг олий таълим соҳасига оид муҳим масалаларни ёритувчи ва университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи Times Higher Education ташкилоти ўзининг навбатдаги THE Impact Ranking рейтинги натижаларини эълон қилди.

☝️Ушбу рейтингда Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) дунёнинг 94 та минтақа ва давлатларидан қатнашган минглаб университетлар орасида 401-ўринни эгаллади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Яқин соатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бошланади.

Иқтисодиётнинг ушбу муҳим йўналишига жуда кенг имкониятлар яратилиши, жумладан, соҳа субъектларига катта миқдорда молиявий ресурслар тақдим этилиши кутилмоқда.

Манба

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️“Avesta” АА: Ўзбекистоннинг очиқлик сиёсати Марказий Осиё тараққиётига ижобий таъсир кўрсатмоқда

Тожикистоннинг “Avesta” ахборот агентлигида РТСУ геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Гузель Майтдинованинг “Ўзбекистон ташаббуслари – тинчликпарварлик сиёсати” сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Ўзбекистоннинг дунёга очиқлик бўйича янги сиёсати Марказий Осиё минтақасида геосиёсий ўсиш суръатларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси Марказий Осиёда давлатлараро муносабатларнинг мустаҳкамланиши ва барқарорлигида, иқтисодий интенсивлаштириш ҳамда гуманитар ҳамкорликда ўз аксини топиб, муҳим аҳамият касб этаяпти, – деб ёзади мақола муаллифи.

🔰 Мақолада Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 2016 йилдан қайта бошланган дўстона муносабатлар, ҳамкорлик алоқаларида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари муҳим роль ўйнаётгани ҳам алоҳида эътироф этилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Siyosiy_marifat_soati

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

▶️ Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=xd07pWo5BZg

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Бангладеш, Чехия, Миср, Иордания, Туркия, Европа Иттифоқи ва Россиянинг мамлакатимиздаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистондаги дипломатик миссияси бошлангани билан самимий табриклаб, мамлакатимиз билан дўстлик ришталари ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятига катта муваффақиятлар ва зафарлар тилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Президент томонидан имзоланган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририда норматив ҳужжат лойиҳалари антикоррупцион экспертизадан ўтказилиши шарт этиб белгиланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Шавкат Мирзиёев: Болаларимиз соғлом бўлиб, кўзларидан нур ёғилса, мен учун энг катта бахт шу

⚡️Бугун давлатимиз раҳбари Яшнобод туманидаги Парвоз маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.

Бу ердаги 41 та кўп қаватли уйга “Шинам уй-жой” бошқарув сервис компанияси сифатли хизмат кўрсатмоқда. Давлатимиз раҳбари ушбу ширкат биносини кириб кўрди.

Ҳудудда мактабгача таълим муассасалари, мактаб, спорт майдончалари бор. Президент шу ерда ўйнаётган болаларга эзгу тилаклар билдирди.

Болаларимиз соғлом бўлиб, кўзларидан нур ёғилса, мен учун энг катта бахт шу. Сизларнинг билим олишингиз, касб-ҳунарлар эгаллашингиз, спорт билан шуғулланишингиз учун ҳамма шароитларни яратишга ҳаракат қиляпмиз. Сизлар яхши ўқиб, ота-онангиз орзуларини ушалтирадиган инсонлар бўлиб улғайинг, — деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz