Segment.uz
68.6K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Ташриф #Cамарқанд

Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи бошланди

✈️ Давлатимиз раҳбари дастлаб Самарқанд халқаро аэропортида амалга оширилаётган модернизация ишлари билан танишди.

Бугунги кунда узунлиги 3105 ва эни 60 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги қурилиши тугалланиб, ёритиш-сигнал чироқлари ва аэронавигация ускуналари ўрнатилмоқда.

— Одамларга қулайлик яратиш асосий мақсад бўлиши керак. Бунинг учун “ақлли технологиялар”ни қўллаш, хизматларни арзон, сифатли, тезкор қилиш зарур, — деди Шавкат Мирзиёев.

Турли катталикдаги самолётлар учун 24 та тураргоҳ барпо этилмоқда. Шундан учтаси “ҳаво кемалари”га музлашга қарши ишлов бериш учун мўлжалланган бўлади.

☝️Янги аэропортни жорий йил сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Шундан сўнг, у “очиқ осмон” режимида тўлиқ ишлай бошлайди. 1000 киши иш билан таъминланади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ижтимоий оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун жамғарма ташкил этилди

Бу ҳақда Ҳукумат қарори (210-сон, 14.04.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Жамғарма тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Унга мувофиқ Жамғарма:

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб беради;

хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади;

хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштиради.

👉Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ташриф #Cамарқанд

Президент: тинчлик ва соғлик бўлса, қолган ҳамма нарса бўлади

Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий қадамжосининг янги мажмуаси қурилиши жараёнлари билан танишди. Шу муносабат билан нуронийлар ва зиёлилар билан ҳам учрашди.

Президент мўмин-мусулмонларни, халқимизни муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди. Мажмуада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

— Бу соҳада қилаётган ишларимиздан мақсад – исломга эътиқодимизни, аллома боболаримизга ҳурматимизни илм билан билдириш, — деди Шавкат Мирзиёев. — Муқаддас динимиз бизни инсонпарварликни, тинчлик ва осойишталикни қадрлаб яшашга, меҳр-оқибатли бўлишга даъват этади. Мана шундай тушунча ва қараш билан ҳар бир оила ва маҳаллада, бутун жамиятимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга эриша оламиз.Такрор айтаман, тинчлик ва соғлик бўлса, қолган ҳамма нарса бўлади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Бизда_янги_рукн
#Ислоҳотлар_статистикаси

Ўзбекистон бўйича 2021 йил 10 апрель ҳолатига кўра, жами фуқаролар йиғинлари сони 17 тага кўпайди ҳамда уларнинг сони 9216 тани (2021 йил 15 март ҳолатига 9199 та) ташкил этмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистон 1 ойда 240 млн. долларга тенг тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди, бу — рекорд

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамда тармоқ корхоналари томонидан 2021 йилнинг биринчи чораги якунига кўра, 648,1 млн. АҚШ долларига тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилди ва республика экспортидаги улуши 29 фоизни ташкил этди.

Илк бор корхоналар томонидан бир ойлик маҳсулот экспортида рекорд натижа қайд этилди ва 240 миллион доллардан ошди.

☝️Республикада ишлаб чиқарилган жами тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ҳажмининг 56,1 фоизи экспортга йўналтирилган бўлса, қолган қисми ички бозорга йўналтирилди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Siyosiy_marifat_soati

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

▶️ Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=UUae-TkqU_w

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Ташриф #Самарқанд

Имом Бухорий қадамжосининг янги мажмуаси қурилиши бошланиши муносабати билан Шавкат Мирзиёев нуронийлар ва зиёлилар билан учрашди.

— Бу жой Имом Бухорий бобомизнинг илмига, ислом оламидаги мақомига муносиб бўлиши керак. Мамлакатимизда зиёрат туризмининг асоси аслида шу ер. Бу масканга қанча зиёратчилар келсаям, қулай шароит бўлиши зарур, — деган эди давлатимиз раҳбари ушбу вилоятга 2019 йилги ташрифи чоғида.

✏️ Президентимизнинг Самарқандга ташрифидан муҳим иқтибослар

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент “Ургут” эркин иқтисодий зонасидаги саноат корхоналари фаолияти билан танишди

Бугунги кунда “Ургут” эркин иқтисодий зонасида қиймати 402 млн долларликдан зиёд 84 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. 313 млн долларлик 55 та лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш бошланган, уларда 4 минг 328 та киши меҳнат қилмоқда.

🔰 Давлатимиз раҳбари иқтисодий зона имкониятларидан самарали фойдаланиш, янги ва истиқболли лойиҳаларни кўпайтириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилояти фаоллари билан йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz