Segment.uz
59.1K subscribers
5.02K photos
1.16K videos
47 files
4.88K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“27 йил ёшлар билан шуғулланмадик” — Президент ҳокимларни хатолардан хулоса қилишга чақирди

Президент кеча ўтказилган йиғилишда ёшлар муаммосини ўрганиш айрим ташкилотларнинг зиммасидаги вазифалар эмаслигини таъкидлади.

“Ёшлар муаммоларини фақат Ёшлар ишлари агентлиги ёки Ёшлар иттифоқи ҳал қилади, десак мутлақо хато. Бутун эл билан, раҳбарият билан тик туришимиз керак. 27 йил улар (ёшлар) билан шуғулланмадик. Уларнинг дардини эшитмадик, ўқитмадик, кредит бермадик, касбга ўргатмадик. Мана, натижаси нима бўлди?”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари жойлардаги ҳокимлар ёшларни эшитишда сусткашликка йўл қўяётганини қаттиқ танқид қилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ёшлар сиёсати — бутун халқ ҳаракатига айланиши керак

Кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилганидан хабардорсиз.

🔰 Йиғилишда ўтган даврдаги ёшлар сиёсатида амалга оширилган ишлар таҳлилий ва танқидий муҳокама қилинди. Ушбу жараёнлардан кенг жамоатчилик, жумладан ҳар бир давлат хизматчиси, ота-оналар, ёшлар бохабар бўлиши учун кутилаётган ўзгаришларни қисқа иқтибослар тарзида тақдим қиламиз.

☝️Кузатиб боринг.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Президент_селектори #Иқтибос #Беш_ташаббус

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида 36 мингта қўшимча тўгарак ташкил этилиб, 874 мингга яқин ўғил-қиз жалб этилган. “Беш муҳим ташаббус” доирасида таълим муассасалари, кутубхона ва ўқув марказларига 97 мингта санъат ва спорт инвентари, компьютерлар, 562 мингта бадиий китоб етказиб берилган.

Энг муҳим вазифа, аввало, ёшлар бандлигини таъминлаш, муносиб даромад олиши учун уларга шароит яратиб бериш. Бу борадаги энг катта имконият ва захирамиз бу – тадбиркорлик, айниқса, кичик ва ўрта бизнесдир.

Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Бу_муҳим #Президент_селектори #Иқтибос

⚡️Жорий йилда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесга жалб қилиш, маънавий дунёқараши, ижтимоий ҳимояси ва саломатлиги масаласида қатор имконият ва имтиёзлар берилмоқда.

👨‍👩‍👧‍👧 Мамлакат Президентининг навбатдаги ушбу ташаббуси кенг жамоатчилик, айниқса чекка-чекка ҳудудларимиздаги аҳоли, ёшларга етиб бориши учун ихчам ва тушунарли қилиб етказилмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_учун_хушхабар

⚡️Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари қоплаб берилади

Бу ҳақда Ҳукумат қарори (209-сон, 13.04.2021 й.) қабул қилинди.

🖥 Регламентга кўра, халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшлар имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун сертификат олганидан 180 кунда давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали (my.gov.uz) мурожаат қилади.

➡️ ДХМ 10 дақиқада, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда ҳужжатлар Ёшлар ишлари агентлигига юборилади ва ташкилот 15 кунда сертификатни верификациядан ўтказади.

ℹ️ Сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, Агентлик 30 кунда махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб хорижий ташкилотга сўров юборади.

☝️ Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг. Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати эса ушбу манзилда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистон-Швеция ўртасидаги амалий ҳамкорлик янада кенгайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Швеция Қироллиги ташқи ишлар вазири Анн Линде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

🔰Учрашувда мамлакатимизнинг ЕХҲТ билан конструктив шериклигини ривожлантириш, Ўзбекистон билан Швеция ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Эндиликда жамоатчилик фикри асосида ҳам тадбирлар ўтказилади, харажатлар бюджетдан қопланади

“Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

2021 йил май ойидан 14 та туман (шаҳар)да бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

🗓 Мазкур янги тартиб 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич жорий этилади.

Шунингдек, жамоатчилик фикри асосидаги тадбирлар учун маблағлар “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да тўпланади ва ундан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

☝️Туман ҳокимликлари жамоатчилик фикри асосидаги тадбирларни бюджетдан молиялаштиришга оид маълумотларни ҳар чорак бўйича расмий веб-сайтларига ва “Очиқ бюджет” порталига жойлаштиради.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди.

Шаҳар ва туманлардаги саноат корхоналари, туризм мажмуалари, транспорт инфратузилмаси, янги уйларни бориб кўриш режалаштирилган.

Сафарнинг иккинчи куни халқ депутатлари, аҳоли вакиллари билан йиғилиш ўтказилиб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари белгиланади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️“Zamin Education” таълим платформаси ишга туширилди

Мамлакат бўйлаб “Zamin Education” таълим платформаси ва синфлари ишга туширилди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида ташкил этилган тадбирда 101, 102 ва 106-ихтисослаштирилган интернат-мактаб ўқувчилари ва информатика фани ўқитувчилари иштирок этди. Тадбир онлайн-видеоанжуман шаклида ўтказилди.

🔰 “Zamin Education” лойиҳасининг синов босқичи ижобий натижа берганидан сўнг уни бутун республика бўйлаб йўлга қўйиш қарори қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистондаги эшитиш қобилияти заиф бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 18 та мактабда информатика синфлари замонавий ускуналар билан жиҳозланди.

Лойиҳа доирасида ахборот технологиялари ва робототехника фанларини ўргатиш методологияси жорий этилди. Қолаверса, Zamineducation.uz онлайн таълим платформаси ҳам ишга туширилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz