⚡️ Рамазон ойининг бошланиши 13 апрелга тўғри келади
“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5062-сон, 08.04.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Рамазон ойи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилади.
☝️Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра, 2021 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель кунига тўғри келади.

⚡️"Ёш китобхон” танлови ғолибларига Президент совғаси топширилди
✅ Президентнинг беш муҳим ташаббуси доирасида Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ўтказилган “Ёш китобхон” танловининг яна бир мавсуми якунланди.
☝️Танловда 300 минг нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Ҳар бир ҳудуддан 3 та ёш тоифаси бўйича бир нафардан жами 42 нафар ғолиблар республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
🔰Танловнинг республика босқичи телевизион тарзда ўтказилди. Шартлар якунига кўра, энг кучлиларга ғалаба насиб қилди.
➡️ 1-ўрин – Исмоилов Муҳаммадфозил, Фарғона вилояти (10-14 ёшлилар тоифаси)
➡️ 1-ўрин – Умарова Мафтуна, Тошкент шаҳри, (15-19 ёшлилар тоифаси)
➡️1-ўрин – Мамталиева Фотима, Aндижон вилояти, (20-30 ёшлилар тоифаси)
✅ Ғолибларга, 1-ўринга “Спарк” автомашинаси, 2-ўринга 30 миллион сўм, 3-ўринга эса 15 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

⚡️Самарқанд тажрибаси: давлат хизмати учун янги авлод кадрларини шакллантириш бошланди
✅ Бугун Самарқандда “Келажак лидерлари” клуби очилди. Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳам иштирок этди.
🔰Ушбу ташаббус Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига тегишли бўлиб, лойиҳадан давлат хизмати учун янги авлод кадрларни шаклантириш, ёшларни, айниқса хотин-қизларни давлат хизматига кенг жалб қилиш назарда тутилган.
☝️Тадбир аввалида ислоҳотларимизда ёшларнинг аралашуви муҳим эканлиги ва бу борада улардан катта ташаббус ва амалий ҳаракатлар кутилаётгани таъкидланди.
🔰Ушбу соҳада устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўртасида Келишув имзоланди.
✊Қолаверса, эндиликда 518 нафар ёшлар ичидан сараланган 50 нафар клуб аъзоси Давлат бошқаруви академиясида ўқитилиши, давлат хизматларига жалб этилиши белгиланди.

#Соҳибқирон685
🗓 Бугун буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.
"Қилмоқчи бўлган ишларини қилмасдан қолдирмасинлар. Агар бирор ишни қилмасликка сўз берар эканлар, яқинига ҳам йўламасинлар. Хотирдан чиқмасинким, Тангри таоло жасур кишиларни ардоқлайди".
“Темур тузуклари”дан

✅ Кенгаш икки турли бўлур: бири — тил учида айтилгани, иккинчиси — юракдан чиққани. Тил учида айтилганини шунчаки эшитардим. Юракдан айтилган маслаҳатни эса қалбим қулоғига қуярдим ва дилимга жойлардим.
“Темур тузуклари”дан
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

✅ Менга ёмонлик қилиб, бошим узра шамшир кўтариб, ишимга кўп зиён етказганларни ҳам илтижо билан тавба-тазарру қилиб келгач, ҳурматлаб ёмон қилмишларини хотирамдан ўчирдим. Мартабаларини оширдим. Улар билан муомалада шундай йўл тутдимки, агар хотираларида менга нисбатан шубҳаю қўрқув бўлса, унут бўларди.

#Кун_фикри
✅ Жуда оғир йилларда яшаяпмиз. Ҳар куни изланиш, интилиш ва пировард мақсадга ишлаш керак. Тадбиркорни қўллаб-қувватламасак, уларга шароит яратмасак, тадбиркорларни кўпайтирмасак, шаҳар ва туманларда маҳаллий бюджет кўпаймайди-ку. Биз қанчалик кўп маблағ бермайлик, фармон-қарорлар қабул қилиб, шароит яратмайлик, қуйи поғонадаги раҳбарлар дунёқарашини ўзгартириб, тадбиркор билан дўст бўлиб ишламаса, натижа бўлмайди.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

✅ Азму жазм билан иш тутдим. Бирон ишни қилиш-га қасд қилган бўлсам, бутун зеҳним, вужудим билан боғланиб, битирмагунимча ундан қўлимни тортмадим.

✅ Ҳеч кимга ғазаб билан қаттиқ муомала қилмадим ва ҳеч бир ишда танглик қилмадим, токи Тангри таолонинг ғазабига дучор бўлмайин ва ишимни бузиб, ҳолимни танг айламасин деб.

✅ Дўст-душмандан кимки менга илтижо қилиб келгудек бўлса, дўстларга шундай муомала қилдимки, дўстлиги янада ортди, душманларга эса шундай муносабатда бўлдимки, уларнинг душманлиги дўстликка айланди.

#Билган_яхши
⚡️2020-2021 ўқув йилидан бошлаб ОТМ талабаларига тўлов-контракт миқдорларини ўқув йили давомида тенг улушларда тўрт бўлиб тўлаш имконияти берилди
✅ Жумладан:
➖ белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатгача;
➖ белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатларгача;
➖ хорижий фуқаролар учун олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача.

⚡️“Янги Ўзбекистон устозлари” лойиҳаси эълон қилинди, мақсад — таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда сифатни ошириш
Лойиҳа ташаббускори — Халқ таълими вазирлиги.
✅ Бошқа ҳудуддаги таълим сифати паст мактабларга бориб ишлашни хоҳловчи педагоглар олий ёки биринчи малака тоифаси ва камида бир йиллик педагогик стажга эга бўлиши керак. Шундан сўнг, талабгор www.ustozfondi.uz электрон платформасида рўйхатдан ўтади ва ариза шаклини тўлдиради. Экспертлар томонидан электрон ариза ўрганиб чиқилиб, талабгор “ZOOM” дастури орқали суҳбатга таклиф қилинади. Суҳбат давомида талабгорнинг фаолиятидаги ютуқлари, психологик тайёргарлиги баҳоланади. Баҳолаш якунлари бўйича экспертларнинг хулосалари жорий йилнинг 1 июнига қадар эълон қилинади.
Лойиҳа бўйича танлаб олинган устозлар кейинги ўқув йилидан бошлаб дарс беришни бошлайди.
☝️Эслатиб ўтамиз, айни дамда рейтинг натижаларига кўра, республика бўйлаб таълим сифати паст бўлган 1409 та мактаб мавжуд.