Segment.uz
68.1K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.81K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
🇺🇿Ҳаракатлар стратегияси «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да

2 банд:
Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш

📌 Сенат Кенгашининг қарори билан Ҳаракатлар дастури қабул қилинди.
📌Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар ҳудудлардаги Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга бириктирилди.
📌 Кенгашларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги «Гулзор» маҳалласида ташкил этилган «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» шиори остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари юзасидан репортаж

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Нурободдаги “Самарқанд” кинотеатрида маҳалладошлар фильм томоша қилишди

🔷 Нуробод туманидаги "Самарқанд" кинотеатрида "Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий қисмидан сўнг, маҳалла аҳли учун “Опа” ва “Ибрат” фильмлари намойиш этилди.

🔷Пандемия шароитида яшаётган халқимизнинг кайфияти кўтарилди. Фильмлар уларда яхши таассурот қолдирди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

☝️ Сизларға васият қиламан. Маориф йўлида ишлайдурғон муаллимларнинг бошини силангизлар! Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар!

Чўлпон

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Боламнинг иссиғини туширадиган дори учун 2 минг сўм пул топа олмаган пайтларимиз бўлган..

🔷 Тошкент вилоятида яшаётган кўп фарзандли, «ижтимоий ҳимояга муҳтож» оила қандай қилиб оёққа тургани ҳақида ҳикоя.

«Катта қилиб фермер хўжалигини очмоқчиман. Ўзимга ўхшаган ночор кишиларни ишга оламан. Ҳукуматимиз бизни оғир дамларда ташлаб қўймади. Буни унута олмасам керак...»

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Чегара
Давомийлиги: 02:17 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
#Фотопост

Урганч шаҳридаги "Гулчилар", "Бешмерган", "Бобур" маҳаллаларида “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” шиори остида маҳалла аҳолиси ва ёшлар учун маънавий-маърифий тадбирлари ўтказилди.

Ушбу тадбирлар ҳар бир маҳалла ҳудудида давом этмоқда.

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
🔷 Бугун 17 ноябрь — Халқаро талабалар куни

Барча талабаларга ушбу сана қутлуғ бўлсин. Илм сирларини ва ҳаёт сабоғини ўрганишда куч-қувват тилаймиз. Ҳар бирингиз толиби илм бўлиб, мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшишингиз тилакдошимиз! Янги Ўзбекистон янгича фикрлайдиган Сиз, толиби илм эгаларига ҳамиша суянади ва таянади!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Суратларга муҳрланган бу жараёнлар "Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш" тарғибот тадбирларида олинган. Тарғиботчилар Ромитан туманидаги “Муғонча” қишлоғига боришди.

Аҳолининг ўзи тадбир дарагини бир-бирларига етказишди.

Тадбир аввалида сўз усталари ислоҳотларимизнинг мазмун-моҳияти ҳақида аҳолига тушунча беришди. Иқтидорли ёшлар ижод намуналаридан ижро этишди. Кўргазмалар ташкил этилди.

Халқ кўнглига илиқлик кириб, куй-қўшиқларга қўшилишди. Омонлик кунларга шукрона айтишди.

🔷 Тарғибот лойиҳаси ҳар бир маҳаллада алоҳида-алоҳида ташкил этилмоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗓 1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйнинг олд томонида Давлат байроғи мурал-санъатида акс эттирилди.

Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда ҳилпирайверсин!

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #davlatbayrogi #29yil

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муҳимсана #қутлов

Дилсўз, хонанда:
«... Чет давлатларга борганимда, у ерларнинг чиройли, кўркам манзилларида бўлишим мумкин, лекин уч-тўрт кундан кейин барибир ўз Ватанимни, унинг ҳар бир гўшасини қаттиқ соғина бошлайман.

Ватанимиз байроғини кўрганимда эса фахр ва ғурур туйғуларини ҳис қиламан. Айниқса, спортчиларимиз жаҳон ареналарида ғалаба қозонганида байроғимизнинг баландларга кўтарилганини кўрсам, кўзимга ёш келади. Байроғимиз доим ана шундай ҳилпираб туришини хоҳлайман...»

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #davlatbayrogi #29yil

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Тарихий романнинг бир яхши хусусияти шундаки, у бир жиҳатдан бадиий асар сифатида китобхонга мароқ беради, иккинчи жиҳатдан ўкувчини бир қадар тарих билан ошна қилади…

Абдулла Қодирий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Балиқчи
Давомийлиги: 02:58 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
❗️Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган шахслар улуши қанча?

📌Давлат статистика қўмитаси уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан, жорий йилнинг январь-сентябрь ҳолатига жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи шахслар (уй хўжаликлари аъзолари) улуши 59 фоизни ташкил этди. Шундан:

— эркаклар – 65,4 %
— аёллар – 52,4 %

Жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи шахсларнинг шаҳар ва қишлоқ аҳолиси бўйича таҳлил қиладиганда:

— шаҳарда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчилар – 60,6 %

— қишлоқ жойларда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчилар – 57,2 %

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Шахсий намуна: ҳокимлар ҳудудида соғлом турмуш тарзини тарғиб қиляпти

Бекордан “жисмонан соғлом, маънан етук” деган жумлани ишлатмаймиз. Соғлом кишигина қайсидир соҳага наф келтириши мумкин.

🔷 Қашқадарё ҳокими З.Мирзаев вилоятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда намуна бўлмоқда. Ҳоким ҳафтанинг шанба кунлари барча раҳбарлар велосипедда юришини айтиб, ҳар бир шаҳар ва туманларида камида 3-4 км узунликда велосипед ва пиёдалар юрадиган йўлакчалар қурилишини маълум қилди.

Бугун Яккабоғ ҳокими жамоаси билан футбол ўйнаган бўлса, Китоб ҳокими эрталабки бадантарбия машғулотларини бажарди.

🔷 Машғулотларга бошқарув аппарати ходимлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

— Жисмоний ҳаракат янги иш куни унумдорлиги ва кайфиятнинг кўтаринки бўлишида муҳим омил бўлади, – деб ёзади ҳокимлик Ахборот хизмати.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz