Segment.uz
60.8K subscribers
5.05K photos
1.16K videos
51 files
4.95K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
⚡️Ўзбекистон-Корея ҳамкорлиги кенгаймоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

🔰Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди, соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданият, гуманитар алмашинув соҳаларидаги қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари кенг кўламли Ўзбекистон-Корея ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим
#Президент_қарорига_шарҳ

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Айни кунларда ушбу қарор атрофида мунозаралар давом этмоқда. Хўш, ушбу қарор қандай эҳтиёж сабаб қабул қилинди, унда қандай ўзгаришлар белгиланди, давлат хизматини янада ривожлантиришда унинг аҳамияти нимадан иборат?

🔰"Ўзбекистон 24" телеканалининг "Студия 24" кўрсатувида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов қарорда акс этган асосий вазифалар ва кутилаётган ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

⚡️Ҳаракатлар стратегияси доирасида пенсия тизимида қандай ислоҳотлар амалга оширилди?

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида пенсия тизимида амалга оширилган ислоҳотларга оид махсус инфографик ролик тайёрланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

Қонунчиликка кўра, абитуриент ОТМ бакалавриатига киришда чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади.

❗️Шунингдек, абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши ҳам мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Ҳукуматнинг яна бир қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди.

☑️ Филиал Ўзбекистон давлат консерваториясининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

📌 Миллий мусиқа санъати соҳасида юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга бўлган илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

🗓 Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги қайта ташкил этилди, тизимда қатор ўзгаришлар бор

🔰Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони имзоланди.

Фармонга биноан:

«Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали таъсис этилди ва 2021 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб борилади;

кино санъати ва саноати вакилларининг муаллифлик ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарадиган Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилади;

ОТМларнинг кинематография йўналишида таълим олаётган талабаларини қўллаб-қувватлаш учун Худойберган Девонов номидаги давлат стипендияси таъсис этилади;

“Олтин Хумо” миллий кино мукофоти тақдимоти ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб борилади;

“Кинематография фидокори” кўкрак нишони таъсис этилди.

➡️ Батафсил

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Навоийлик мактаб директорига Президент совғаси топширилди, у ақлли авлодни тарбиялашда намуна бўлмоқда

Навоий вилояти Кармана туманидаги 2-сон умумтаълим мактабига раҳбарлик қилаётган Турсуной Халилова “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида мактаб ўқувчилари қайд этган юқори натижалари учун “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили билан тақдирланди.

🔰 Ҳозирда Навоийда 35 мингдан ортиқ ўқувчи замонавий дастурлашни ўрганмоқда, 18 567 нафари “Бир миллион дастурчи” лойиҳа доирасида сертификатларини қўлга киритган.

Мактабнинг бир қатор информатика фани ўқитувчиларига “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони, ноутбук ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди. Лойиҳа давом этмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🟪 Сиёсий маърифат соатида спикерлар тўхталадиган масалалар

🟩 Сиёсий маърифат соатини 9 апрель куни соат 9:00дан Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube канали орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш
@yangiuzbekiston_uz
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.

Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар белгиланди.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2020 йилда 120 трлн сўмлик кредит ва молиявий ёрдам ажратилди

Бу ҳақда Президент 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида таъкидлади.

— 2020 йилнинг ўзида 120 трлн сўмлик кредит ва молиявий ёрдам ажратилди. Шундан 86 трлн сўм кредит ажратилди, 21 трлн сўм кредит тўлови кечиктирилди, 12 трлн сўмлик субсидия ва солиқ имтиёзлари берилди. Натижада пандемиядан зарар кўрган 104 мингдан ортиқ корхона фаолияти тикланиб, хусусий корхоналар пул айланмаси ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ўсди, — дея таъкидлади Президент.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Siyosiy_marifat_soati

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

▶️ Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=QB8LXF4clh0

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Рамазон ойининг бошланиши 13 апрелга тўғри келади

“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5062-сон, 08.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Рамазон ойи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилади.

☝️Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра, 2021 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель кунига тўғри келади.
⚡️"Ёш китобхон” танлови ғолибларига Президент совғаси топширилди

Президентнинг беш муҳим ташаббуси доирасида Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ўтказилган “Ёш китобхон” танловининг яна бир мавсуми якунланди.

☝️Танловда 300 минг нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Ҳар бир ҳудуддан 3 та ёш тоифаси бўйича бир нафардан жами 42 нафар ғолиблар республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

🔰Танловнинг республика босқичи телевизион тарзда ўтказилди. Шартлар якунига кўра, энг кучлиларга ғалаба насиб қилди.

➡️ 1-ўрин – Исмоилов Муҳаммадфозил, Фарғона вилояти (10-14 ёшлилар тоифаси)
➡️ 1-ўрин – Умарова Мафтуна, Тошкент шаҳри, (15-19 ёшлилар тоифаси)
➡️1-ўрин – Мамталиева Фотима, Aндижон вилояти, (20-30 ёшлилар тоифаси)

Ғолибларга, 1-ўринга “Спарк” автомашинаси, 2-ўринга 30 миллион сўм, 3-ўринга эса 15 миллион сўм пул мукофоти топширилди.