Segment.uz
59.2K subscribers
5.02K photos
1.16K videos
47 files
4.88K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
⚡️2023 йилги бокс бўйича жаҳон чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида AIBA президенти Умар Кремльёв 2023 йил бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати Тошкентда бўлиб ўтишини эълон қилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

⁉️Ҳаракатлар стратегияси доирасида олий таълим тизимида қандай ишлар амалга оширилди?

⚡️“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида олий таълим тизимида амалга оширилган ишларга оид махсус инфографик ролик тайёрланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

⚡️Бугун тинчлигимиз, хавфсизлигимиз, фаровон ҳаётимиз ҳимоячиларининг касб байрами

2018 йил 5 апрель куни «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган, кейинчалик бу кун Давлат хавфсизлик хизмати куни этиб белгиланган эди.

Конституциявий тузум, суверенитет, ҳудудий яхлитликни ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилувчи ушбу тузилма ходимлари мамлакат хавфсизлиги йўлида тун-у кун меҳнат қилиб келмоқда.

🇺🇿 Меҳнатингиз ва садоқатингизни қадрлаймиз. Касб байрамингиз муборак бўлсин, ватан ўғлонлари!

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_билан

⚡️Президент матбуот хизмати
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сонини эълон қилди. Унинг қаҳрамонлари — Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри аҳолиси Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

⚡️Хорижий ОАВларда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига бағишланган қатор мақолалар чоп этилмоқда

Фаол ташқи сиёсат олиб бораётган Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлиги ташқи сиёсатда устувор аҳамият касб этади.
Шу муносабат билан ушбу давлатлар билан ҳамкорлик турли жабҳаларда фаол ривожланмоқда. Мазкур масалаларга оид “Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ҳамкорлик – Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг устувор йўналиши” номли таҳлилий мақола АҚШнинг етакчи “ақл марказ”ларидан бири бўлган “Caspian Policy Center” расмий веб-саҳифасида, Италиянинг Gazzetta di Milano ҳамда Gazzetta di Napoli саҳифаларида чоп этилди.

☝️Мақолаларнинг қуйидаги ҳаволаларда ўзбек ҳамда рус тилларидаги таржимасини ўқишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги ўқишини давом эттиришлари мумкин

Ўзбекистон, Тожикистон, Венесуэла, Германия, Сурия ва Шри-Ланкадан бўлган хорижлик талабалар, аспирантлар, ординатор ва тайёрлов факультетлари тингловчиларига ўқишларини давом эттиришлари учун Россияга қайтишга рухсат берилди.

РФ ҳукумати 31 март куни бу ҳақдаги фармойишни қабул қилди, дея хабар берди Россия Фан ва олий таълим вазирлиги.

Шунингдек, чет эллик талабаларнинг Россияга кириш қоидалари ҳам белгилиб қўйилди.

➡️ Ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий этилади

⚡️Президент "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, Молия вазирлиги 2021 йил 15 майга қадар меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизимини жорий этиш бўйича Президент қарори лойиҳасини тайёрлайди.

🔰 Бундан ташқари, тегишли вазирлик ва идоралар 3 ойда қуйидагиларни назарда тутувчи Президент қарори лойиҳасини тақдим этади:

маҳаллий бошқарув органлари ва давлат органларида KPI асосидаги замонавий баҳолаш усулларини жорий этиш;
административ ислоҳотлар доирасида функция ва вазифаларни такрорловчи давлат органлари сонини қисқартириш;
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари таркиби ва бошқарув кадрлари сонини қайта кўриб чиқиш.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зарифни қабул қилди.

Учрашувда иқтисодий ҳамкорлик масалаларига, савдо алоқаларини ривожлантириш ва янги кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва Афғонистонда тинчлик жараёнини илгари суриш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон иқтисодий эркинлик индексида кўтарилди

📊 Рейтингда Ўзбекистон иқтисодий эркинлик индекси сўнгги йилларда сезиларли натижаларга эришди, шунинг учун мамлакат 2018 йилда 152-дан 2021 йилда 108-ўринга кўтарилди.

📈 Тўрт йил ичида ўсиш 44 позициясини ташкил этди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикаси сўнгги бир неча йил ичида рейтинг натижаларини таҳлил қилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистон-Корея ҳамкорлиги кенгаймоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

🔰Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди, соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданият, гуманитар алмашинув соҳаларидаги қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари кенг кўламли Ўзбекистон-Корея ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим
#Президент_қарорига_шарҳ

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Айни кунларда ушбу қарор атрофида мунозаралар давом этмоқда. Хўш, ушбу қарор қандай эҳтиёж сабаб қабул қилинди, унда қандай ўзгаришлар белгиланди, давлат хизматини янада ривожлантиришда унинг аҳамияти нимадан иборат?

🔰"Ўзбекистон 24" телеканалининг "Студия 24" кўрсатувида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов қарорда акс этган асосий вазифалар ва кутилаётган ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

⚡️Ҳаракатлар стратегияси доирасида пенсия тизимида қандай ислоҳотлар амалга оширилди?

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида пенсия тизимида амалга оширилган ислоҳотларга оид махсус инфографик ролик тайёрланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Билган_яхши

Қонунчиликка кўра, абитуриент ОТМ бакалавриатига киришда чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади.

❗️Шунингдек, абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши ҳам мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Ҳукуматнинг яна бир қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди.

☑️ Филиал Ўзбекистон давлат консерваториясининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

📌 Миллий мусиқа санъати соҳасида юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга бўлган илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

🗓 Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги қайта ташкил этилди, тизимда қатор ўзгаришлар бор

🔰Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони имзоланди.

Фармонга биноан:

«Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали таъсис этилди ва 2021 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб борилади;

кино санъати ва саноати вакилларининг муаллифлик ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарадиган Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилади;

ОТМларнинг кинематография йўналишида таълим олаётган талабаларини қўллаб-қувватлаш учун Худойберган Девонов номидаги давлат стипендияси таъсис этилади;

“Олтин Хумо” миллий кино мукофоти тақдимоти ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб борилади;

“Кинематография фидокори” кўкрак нишони таъсис этилди.

➡️ Батафсил

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz