Segment.uz
61.9K subscribers
5.1K photos
1.18K videos
54 files
5.12K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
⚡️Фоторепортаж: Венгрия Бош вазири Тошкентга келди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон Виктор Орбан ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг Венгрия делегацияси пойтахтимиздаги Мустақиллик майдонига йўл олди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев 31 март куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган норасмий саммитида иштирок этади.

Қозоғистон ташаббуси билан чақирилаётган бўлажак олий даражадаги учрашувда Туркий кенгаш доирасидаги кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Барча мактабларда 4-синф битирувчиларини фанлар бўйича ихтисослаштирилган синфларга саралаб олиш тизими жорий этилади

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси, Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг “Умумий ўрта таълим мактаблари 4-синф битирувчиларини фанлар бўйича ихтисослаштирилган синфларга саралаб олиш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

🔰 Мазкур қарор билан умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синф битирувчиларининг ўқишини келгусида ихтисослаштирилган синфларда давом эттириш мақсадида уларни саралаб олиш тизими ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида этиш мезонлари тасдиқланди.

☝️Батафсил

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
LIVE

Кўксарой қароргоҳида Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни расмий кутиб олиш маросимини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/281074620175101

https://youtu.be/LVcqN8UfUMo

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Жорий йилда 60 миллион долларлик 8 та лойиҳа ишга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноати тармоғида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

🔰Жорий йилда 60 миллион долларлик 8 та лойиҳа ишга туширилиши, келгусида умумий қиймати 2 миллиард 600 миллион доллардан зиёд бўлган яна 18 та лойиҳа амалга оширилиши қайд этилди.

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тузилмасини ўзгартириш, малакали кадрлар тайёрлаш, янги лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан учрашди

Тор доирадаги учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон–Венгрия муносабатларини ўзаро ишонч ва кенг доирадаги умумий манфаатларга асосланган стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр эканлигини тасдиқладилар.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

⚡️Парламент ахборот маркази ташкил этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Қонунчилик палатаси қошида Парламент ахборот маркази ташкил этилди.

🔰Парламент ахборот марказининг мақсад ва вазифалари кенг жамоатчилик томонидан келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида шакллантирилди.

Марказ Парламентда қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли кенг қатламига етказиш, депутатларнинг жамоатчилик билан ўзаро алоқаларини замонавий медиа технологияларини қўллаган ҳолда янги босқичга олиб чиқиш ва ижтимоий тармоқларда фаоллигини таъминлаш каби мақсад-вазифаларни амалга оширади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Хива шаҳридаги Президент мактабидан яна бир хушхабар. Мактабнинг 11-синф ўқувчиси Қодирбек Отаев AҚШнинг Техас штати, Шерман шаҳрида жойлашган Aустин коллежида таҳсил олиш учун 108 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант соҳиби бўлди.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
2021 йилда Тошкентда Венгриянинг Дебрецен университети иш бошлайди

🔰 Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирокидаги музокараларда маълум қилинди.

Бундан ташқари, 2021-2022 ўқув йилида ўзбекистонлик талабалар учун Венгриядаги олий ўқув юртларида 100 дан ортиқ грант ажратилгани қайд этилди.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида Венгрия тажрибасини татбиқ этиш режалаштирилмоқда.

Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон ва Венгрия мамлакатлари ўртасида ҳар йили Минтақалар форумини ўтказиш таклиф этилди.

Венгрия қишлоқ хўжалиги, меваларни сақлаш ва қайта ишлаш, балиқчилик ҳамда уруғчилик соҳаларида тажриба ва технологиялар билан алмашишга тайёрлигини билдирди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танлови эълон қилинди

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон учун энг устувор соҳаларда, мутахассисликлар кесимида 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

🔰Жамғарма 2021-2022 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар,
магистратура таълим дастури учун 150 нафар,
докторантура таълим дастури учун 100 нафар стипендиялар ажратишини маълум қилади.

Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 1 апрелдан – 1 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, электрон тарзда қабул қилинади.

☝️Саралаш босқичлари 2021 йил 1 майдан – 20 майга қадар давом этади. Жараёнлар www.eyuf.uz сайтида.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_билан

"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️ Ўзбекистон-Венгрия: 10дан ортиқ шерикликдаги ҳужжатлар имзоланди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар.

Шунингдек, ташриф доирасида кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Маросимда икки мамлакат вазирликлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатларни алмашдилар.

🔰Шунингдек, оммавий ахборот воситалари учун брифинг ҳам ташкил этилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz