Segment.uz
66.7K subscribers
5.29K photos
1.26K videos
65 files
5.71K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Намангандаги мактабга 75 км узоқликдан қатнаб дарс берадиган ўқитувчи поездда бепул бориб-келиш имконига эга бўлди

Ижтимоий тармоқларда 75 километр йўл босиб, Поп туманидан Намангандаги мактабда бориб, дарс бериб келаётган Муниса Мелибоева ҳақида хабарлар тарқалганди. «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизматининг хабар беришича, ёш ўқитувчи Намангандаги мактабга поездда бепул бориб-келиш имкониятига эга бўлди.

Маълум қилинишича, ушбу ўқитувчи ҳар куни темир йўлдан фойдаланишини инобатга олиб, Транспорт вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан унга имтиёзли сертификат берилган.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилмоқда

Президент «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилмоқда ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш;

🔹хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши, муносиб иш топишига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятини тўғри йўналтириш;

🔹ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш;

🔹турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни белгилаш;

🔹хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалаларни чуқур таҳлил қилиш, илғор тажрибалар асосида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича қонунчилик ва амалиётни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

🔹хотин-қизларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда фарзанд тарбиясидаги ролини ошириш чораларини кўриш;

🔹ҳудудий хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари, маҳаллалардаги «Аёллар маслаҳат кенгашлари» фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш, уларга услубий-амалий кўмаклашиш;

🔹«Аёллар дафтари» билан манзилли ишлаш, мутасадди ташкилотлар, секторлар томонидан хотин-қизлар муаммолари ўз вақтида бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Байрамда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари хотин-қизларни ушбу айём билан табриклаб, уларга меҳри, эҳтиромини изҳор этди.
Президент хотин-қизларнинг барча соҳалардаги фаоллиги, айниқса, пандемия шароитида аҳоли саломатлигини асраш ва болаларни ўқитишдаги фидойилигини алоҳида таъкидлади.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
⚡️Сизлар муқаддас она, азиз Ватан, оила тимсоли, битмас-туганмас меҳр, эзгулик ва куч-ғайрат манбаисиз.

🌹Азиз аёллар! Гўзал байрамингиз муборак бўлсин!

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz