Segment.uz
60.3K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
50 files
4.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
🔷 Наманганда президент билан суратга тушган қизалоқ ўз оиласига қайтди

Намангандаги 26-Меҳрибонлик уйида президент кўтариб суратга тушган қизалоқ ва унинг ука-сингиллари ана шу учрашувдан сўнг ўз онаси бағрига қайтди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Олий ва ўрта махсус таълим вазири “Ҳукумат соати”да ахборот беради

Жорий йилнинг 2 март куни соат 15-00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтади. Унда депутатлар “Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилади.

🔶 Кун тартибидаги масала юзасидан халқ вакилларининг саволларига Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов жавоб беради.

Мазкур тадбир YouTube орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бошланди.

Унда депутатлар “Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилмоқдалар.

Кун тартибидаги масала юзасидан халқ вакилларининг саволларига Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов жавоб беради.

Мазкур йиғилиш тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда: https://www.youtube.com/watch?v=vJPVBQEL880

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Uzbekistan Airways Наврўз байрами кунлари учун авиачипталарга чегирмалар эълон қилди

🔰Чегирмалар 20-22 март кунлари Ўзбекистон фуқаролари учун республиканинг барча ички қатновларида:

индивидуал йўловчилар учун – 30 фоиз;
5 ва ундан ортиқ кишили сайёҳлик гуруҳлари, мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей, олий ўқув юртлари талабалари учун – 40 фоиз;
оилалар, нафақахўрлар, ногиронлиги бўлган шахслар учун – 50 фоиз этиб белгиланган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
"UzAuto Motors" барча автомобиллари нархи пасайиши маълум қилинди

Бу ҳақда «UzAuto Motors» компанияси бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов маълум қилди.

🔰— Барча ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг таннархини пасайтириш устида ишланмоқда. Ўтган 2020 йилда нархларни қанчага пасайтирган бўлсак, бу йил ҳам ундан кам бўлмаган миқдорда нархлар пасайтирилади, — деди Рустам Ражабов.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#Саломатлик_бойлик

Ўзбек-хитой вакцинаси 95 фоизлик натижадорлик кўрсатди

🔰Ўзбекистоннинг Хитой билан ҳамкорликда ишлаб чиққан вакцинаси клиник синовлари мувафаққиятли якунланди, дея маълум қилди Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев.

Вакцина 0,8 фоизлик эҳтимолий зарар ва 95 фоизлик натижадорлик кўрсатган. Бу бошқа вакциналар билан қиёслаганда яхши натижа эканлиги айтилмоқда.

— Вакцинанинг биринчи меъёрий талаби совуқ занжирини сақлаган ҳолатда марказдан ҳар бир ҳудудга етказиб бериш. 3000 дан ортиқ эмлаш пунктларини тайёрладик. Уларни музлаткич ва термоқутилар билан бир қаторда, чироқ ўчиб қолишини олдини олиш мақсадида махсус генераторлар билан ҳам таъминладик, — дейди бош вазир ўринбосари.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
⚡️Бугун, 3 март куни Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказади.

Йиғилишда президент аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича катта дастурни тақдим этиши кутилмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Мактабларда таълим бераётган ўқитувчиларнинг 87,8 фоизи олий маълумотга эга

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020-2021-ўқув йили бошига республикамиздаги умумтаълим муассасаларида жами 507 987 нафар ўқитувчилар фаолият юритмоқда.

Жами ўқитувчиларнинг 52,9 % и қишлоқ мактабларида ва 47,1 % и шаҳар мактабларида фаолият юритиб келмоқда.

Умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган жами ўқитувчиларнинг 12,2 % и ўрта махсус маълумотли ва 87,8 % и олий маълумотга эга.

☝️Қайд этиш керакки, республикамизда умумтаълим муассасаларида 1 ўқитувчига ўртача 12 нафар ўқувчи тўғри келади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик бўлмайди — Президент

Жорий йилда ипотека кредити бўйича 6 ойлик имтиёзли давр киритилади. Шаҳарларда дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилади.

Паст даромадли, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни, аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг 5 фоизини тўлайди, холос.

Кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади.

Шунингдек, 1 майгача кредит бериш ва субсидия олиш тартиблари, уй-жойлар ҳамда қурувчилар ҳақидаги маълумотларни қамраб олувчи ипотека веб-порталини ишга тушириш режалаштирилган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент “Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади

☝️Мукофот мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, ўз ғоя ва ташаббусларини илгари сураётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик кўрсатаётган хотин-қизларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган.

Жорий йилда ушбу мукофот билан 28 нафар ёш хотин-қизларимиз тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади.

🔰 Шунингдек, совриндорларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти тақдим этилади.

👉Тақдирланганлар рўйхати билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
2021−2022 йилларда республика бўйича жами 15 та коворкинг-марказлари ташкил этилади

Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг махсус қарорида ўз аксини топди.

💰 ННТ томонидан рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилган ҳолда хорижий манбалардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг бир йилдаги жами суммаси БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача оширилмоқда.

☝️Шунингдек, энди ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.

Ҳужжат билан ННТнинг алоҳида бўлинмасини ҳисобга қўйиш тартиби бекор қилинди. 2021−2022 йилларда бутун республика бўйича жами 15 та коворкинг-марказлари ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларига 1,1 млрд сўмдан кам бўлмаган маблағлар йўналтирилади

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Президент: Энг муҳим масала — берилаётган имтиёзларга адолатли тизим яратиш

Президент мавзуга оид видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Ўтган тўрт йилда 140 мингта уй-жой барпо этилди. Йилига қурилган уйларнинг ўртача сони таққосланганда, бу аввалги даврдаги кўрсаткичдан 4-5 баравар кўпдир.

— Лекин, шу билан чекланиб қолинмайди. Уйга эҳтиёжи бор оилалар ҳали ҳам кўп, — деди Президент.

Йиғилишда шу борадаги вазифалар муҳокама қилинди.

🔰 Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши, муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилиши айтилди.

— Энг муҳим масала, берилаётган имтиёзларни ҳалол-пок қўллаш бўйича адолатли тизим яратиш, бу борада одамларимизнинг хабардорлигини ошириш зарур, —деди Президент.

☝️Шунингдек, Ипотека веб-порталини ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистонда 2021 йилда 6,5 минг хонадон учун ипотека ва субсидиялар ажратилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?

Ўзбекистонликлар Наврўз байрамида қаторасига 3 кун дам олади. Бу президентнинг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида белгилаб қўйилган.

▫️20 март – шанба (қўшимча ишланмайдиган кун);
▫️21 март – якшанба (байрам куни);
▫️22 март – душанба (27 мартдаги дам олиш куни кўчирилган).

Шунингдек, бу йил 8 март куни душанбага тўғри келади. Шу боис, ўзбекистонликлар март ойида 4 кун дам олади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

▶️ Спикерлар ўқув соатида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтадилар:

🔸 Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида;

🔸 Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари;

🔸 Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатишнинг асосий йўналишлари;

🔸 2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш концепциясининг мазмун ва моҳияти;

🔸 Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари.

🟩 Сиёсий маърифат соатини 5 март куни соат 9:00дан Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube каналида кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш
@yangiuzbekiston_uz
⚡️Иқтисодий эркинлик индексининг Суд фаолияти самарадорлиги (Judicial Effectiveness) индикатори бўйича 2021 йилда Ўзбекистон 52 та поғонага юқорилаб, ўз балларини 50,8 га етказиб, 74-ўринни эгаллади.

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz