#Қонунчиликдаги_янгилик
#Ёшларга_яна_бир_имконият
⚡️Узун тумани Боботоғ ҳудудидаги ёшлар учун ўқишга киришда қўшимча давлат грантлари ажратилади
✅Президент қарори (ПҚ–4995-сон, 17.02.2021 й.) билан 2021–2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
☑️ Дастурга кўра, белгиланган йилларда Боботоғ ҳудудида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида жами 75 та лойиҳа амалга оширилиши, бу орқали 419 иш ўрни яратилиши назарда тутилган.
🎓Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан келгуси уч ўқув йили давомида Узун тумани Боботоғ ҳудудидаги ёшлар учун давлат грантлари бўйича квоталарни ошириш лимитлари доирасида Сурхондарё вилоятидаги педагогика ва тиббиёт йўналишларидаги олий таълим муассасаларига қўшимча махсус квоталар ажратилади.
🔰 Бунда, махсус квота бўйича ўқишга қабул қилинган ёшлар олий маълумотга эга бўлганидан сўнг, ўз ҳудудида камида 5 йил давомида меҳнат қилиши зарур.
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

#Ташриф #Янги_марралар_якдил_қадамлар
⚡️Шавкат Мирзиёев: Қийинчиликлардан, синовлардан хафа бўлмаслик керак
🔰Президент Наманганга ташрифини Янгиқўрғондаги “Sura General Investments” масъулияти чекланган жамиятидан бошлади.
✅ 3 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси ҳисобига 103 гектар майдонда ташкил этилган интенсив боғда қатор ораларида сабзавот етиштириш учун ишсиз ёшларга ер бўлиб берилган. Боғда 40 киши иш билан таъминланган. Давлатимиз раҳбари ишга қабул қилинган ёшлар билан суҳбатлашди.
— Сизларнинг ишли бўлганларингни, кайфиятларингни кўриб хурсандман. Йўлларингизни топиб, иш билан бўлиб, бирингизни икки қилиб, фарзандлар камолини кўриб яшасаларингиз — менинг энг катта мақсадим шу. Қийинчиликлардан, синовлардан хафа бўлмаслик керак. Ҳаёт мактабини ўтаган инсон дунёга бошқача қарайди. Сизларга ўхшаган интилувчан, эртанги кунига бефарқ бўлмаган, касб-ҳунарли ёшлар бошқа тенгдошларига ўрнак бўлиши керак, — деди Президент.

🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади
Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.
✅ Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
▶️ Спикерлар ўқув соатида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтадилар:
✅ "Сиёсий-маърифат соати"да маърузачилар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтадилар:
🔸 Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ҳамда уларни бартараф этиш йўллари;
🔸 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини тиклаш ва янада кенгайтиришга доир чора-тадбирлари;
🔸 Солиқ ҳавфи мавжуд бўлган солиқ тўловчилар билан самарали ишлаш йўллари;
🔸2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қўвватлаш миллий дастурининг мазмун ва моҳияти;
🔸 Маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида фаолият таҳлили ва ушбу соҳада учраётган муаммолар.
🟩 Сиёсий маърифат соати 19 февраль соат 09:00да бошланади ҳамда уни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube каналида кузатиб боришингиз мумкин.

#Siyosiy_marifat_soati
⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди
Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.
✅ Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.
🟩 Сиёсий маърифат соатини Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube каналида кузатиб боришингиз мумкин.
▶️ Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://youtu.be/p9w8sw07sPY

YouTube
Rahbar kadrlar va davlat fuqarolik xizmatchilari uchun "Siyosiy-ma'rifat soati"ning navbatdagi soni
19.02.2020
"Siyosiy-ma'rifat soati"da ma'ruzachilar quyidagi masalalarga to'xtalib o'tadilar:
• Milliy o'zlik va ma'naviy qadriyatlarga qarshi tahdid hamda ularni bartaraf etish yo'llari;
• 2021-yilda O'zbekiston Respublikasining eksport salohiyatini…

#Билган_яхши
🔰Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔰Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда
Ҳозиргина Президент яна бир Ёшлар етакчисини лавозимга қўйишни таклиф этди
🔰Бу ҳақда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари 26–сессиясида иштирок етаётган журналист Aзиза Қурбонова маълум қилди.
✅ Йиғилишда сўзга чиққан вилоят Ички ишлар бошқармасидаги Ёшлар етакчиси, 31 ёшли Достонбек Абдуқаҳҳоров Давлат раҳбари билан суҳбатлашган. Унинг "маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича билдирган фикрлари Президентга маъқул бўлди.
🔥 Шу жойнинг ўзида Президент Достонбек Абдуқаҳҳоровни Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлади.
☝️ Эслатиб ўтамиз, Достонбек Президент лавозимга қўйишни таклиф этган Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг корхона, идора ва ташкилотлардаги иккинчи Ёшлар етакчиси.
Сессия иши давом этмоқда.

#Ёшларга_ишонч
✅ “Музаффарга ўхшаган ислоҳотчи ёшларни қўямиз” — Президент Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида 22 ёшли йигитни эътироф этди
🔰 Шунингдек, Шавкат Мирзиёев янги тажриба сифатида маҳалла раисларини ҳам ёшлар орасидан сайлашни таклиф этди.
— Кеча "Даштбоғ" маҳалласининг раиси 22 ёшли Музаффар билан танишдим. Маҳалла раисини ёшлар орасидан сайлайлик. 15 кунда ҳар бир туманда маҳалла раислари йиғилиши бўлади. У ерда депутатлар қатнашади. Бу Наманган тажрибаси бўлади. Музаффарга ўхшаган ислоҳотчи ёшларни қўямиз. 775 та садоқатли одамларни топа олсак, муаммоларнинг ўзи ҳал бўлади — дея таъкидлади Ўзбекистон Президенти.

🔥 Икки нафар шахматчимиз ФИДE рейтингида TOP-10дан жой олди
✅ Халқаро шахмат федерацияси февраль ойи учун ўзининг янги рейтинг жадвалини эълон қилди.
🔰 Эътиборлиси, ташкилотнинг ўсмирлар рейтингида икки нафар ёшларимиз кучли ўнталикдан жой олишди.
⚡️Рейтингнинг тўртинчи поғонасидан Нодирбек Абдусатторов жой олган бўлса, 8-ўринни Нодирбек Ёқуббоев эгаллади.
🤝Баракалла!

#Келажак_лидерлари
⚡️Илк маротаба ёш давлат хизматчиларининг ТОП-50 талиги тузилди
🔰"Келажак лидерлари" махсус малака ошириш курси Президент ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилди. Махсус дастур давлат хизматига раҳбар кадрларни тайёрлашга хизмат қилади.
Куни-кеча Давлат бошқаруви академиясида дастурнинг очилиш маросими бўлди. Илк босқичга 21-31 ёшдаги давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта бўғин раҳбар ва ходимлари жалб қилинди.
🔹 Ушбу дастурнинг махсус ўқув курсида таҳсил олиш учун барча вазирлик ва идоралардан 800 нафар номзод тавсия этилди.
✅ 4 босқичли танлов асосида 50 нафар ёш давлат хизматчиси танлаб олинди. Тингловчилар 2 ой давомида лидерлик, жамоани шакллантириш, лойиҳа бошқаруви, стратегик таҳлил, низоларни бошқариш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш каби фанлардан билим ва тажрибаларини оширишади.
✊Мазкур ТОП-50 талик билан танишишингиз мумкин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Aнонс
⚡️Бугун, соат 20:00 да Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканали "Ипаклари тиллодан" фильмини томоша қилинг.
🔰 Фильмда тўқимачилик соҳасининг замонавий ривожланиши ҳақида ҳикоя қилинади.

⚡️Президент мактаблари битирувчилари жами 3 351 556 долларлик грант таклифларини олишди
✅ Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, Президент мактаблари 11-синф ўқувчиларининг кўпчилиги хорижий олий таълим муассасаларида таълим олиш учун ҳужжат топширишган. Уларнинг аксарияти юқори кўрсаткичларга эришиб, бир неча олий ўқув юртидан таклиф олишди.
🔰 Ўқувчиларга жами 3 351 556 долларлик грант таклифлари берилди. Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларида жойлашган Президент мактабларининг 49 нафар ўқувчиси бу таклифларни АҚШ, Буюк Британия, Япония каби таълим борасида етакчи давлатлар олий таълим муассасаларидан олишган.

#Аҳоли_учун_навбатдаги_қулайлик
⚡️Нотариуслар “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акцияси доирасида аҳолига бепул маслаҳатлар беради
🔰“Юксалиш” УМҲ Ўзбекистон Нотариал палатаси билан ҳамкорликда 22-26 февраль кунлари республика бўйлаб “Ҳуқуқий маслаҳатлар куни” акциясини ўтказади. Унда нотариуслар томонидан аҳолига бепул маслаҳатлар берилади.
✅ Акция мақсади — фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, халқ билан ўзаро алоқалар механизмини яратиш, ҳуқуқни қўллаш соҳасида мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар тайёрлаш.
☝️Акциянинг республика ҳудудлари бўйлаб ўтказиладиган санаси ва манзиллари билан танишинг!