Segment.uz
60.8K subscribers
5.05K photos
1.16K videos
51 files
4.95K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Косонсойда ишсиз ёшларга 20 сотихдан ер ажратиб берилди, ҳадемай заминга уруғ қадалади

🔷 Косонсой туманидаги 212 мингдан зиёд аҳолининг 39548 нафарини ёшлар ташкил этади. Ўтказилган хатловда улардан 4517 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали ижтимоий шароитларини яхшилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун 1-сектор ҳудудидаги “Хурмазор меваси” фермер хўжалигидаги 17 гектар ер майдонидан Қозоғовул, Янгийўл, Янгишаҳар МФЙларида истиқомат қилувчи 85 нафар ишсиз ёшга энг серунум майдонлардан йигирма сотихдан ер ажратиб берилди ва бу ҳақдаги махсус сертификат топширилди.

Шу куннинг ўзида ажратилган ерлар ўз эгаларига бириктирилди ҳамда зарур агротехник тадбирлар бошланди. Ҳадемай заминга уруғ қадалади. Муҳими, энди косонсойлик ёшларнинг қўлида иши бор. Улар мустақил равишда фаолият бошлаб, даромадга эга бўлишади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқ_соғлиги_давлат_бойлиги

Аҳолининг қайси тоифаси биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланади
?

🔷 Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, коронавирус инфекциясига қарши эмлаш фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга оширилади.

Шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахслар эмланади:

65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;
сурункали касалликлари бор шахслар;
тиббиёт ходимлари;
мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Чақирув ёшидаги фуқаролар 2021 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади

Бу Президент қарорида (ПҚ–4987-сон, 11.02.2021 й.) белгиланди.

🗓 Қарорга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2021 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

☑️ Ҳарбий хизматга яроқли, муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

➡️ Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2021 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Президент Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди.

Жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш, профилактика инспекторлари ишининг натижадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Ички ишлар ходимларининг иш ҳақи оширилиши таъкидланди. Йиғилишда айрим тузилмалар раҳбарлари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос

Жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади — Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Наманган_секторлари #Натижадорлик #Фотопост

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ва масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан #Наманган вилоятида давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш, инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш, ҳудуддаги секторлар фаолиятида самарадорликка эришишга қаратилган семинар ва очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Наманган вилоятидаги жараёнлар ҳақида онлайн хабарларимиз орқали таништириб борамиз.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Заҳириддин_Бобур

Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир.

#Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди.

Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатги Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.

#BoburDay #ZahiriddinMuhammadBobur

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz