This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Спортни_сев_спорт_билан_яша
Давлат хизматчилари ўртасидаги йирик спорт фестивали бошланмоқда, шошилинг, вақт оз қолди
🔷 Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида 12-14 февраль кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғида анъанавий «Chimgan Challenge» спорт фестивали ўтказилади.
🏂⛷ Унда мамлакатимиздаги вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликларнинг спорт тарғиботчилари баскетбол, волейбол, бадминтон, мини-футбол, тоғ чанғиси ҳамда сноуборд бўйича ўзаро мусобақалашади.
✅ Спорт фестивалида иштирок этиш истагини билдирган давлат ташкилотларининг Спорт тарғиботчиларини 12 февраль куни Чимёнда кутиб қоламиз.
🥇Фестивалда иштирок этинг ҳамда қишки спорт турларининг ҳақиқий завқини ҳис қилинг!
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

⚡️Иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади
Ҳукумат қарори (61-сон, 10.02.2021 й.) билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
🔘Унга кўра, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:
✅ Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;
✅ Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида “Ўзбек тилининг имло қоидалари”ни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;
✅ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳаларни давлат тили қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқариш.

#Қонунчиликдаги_янгилик
Эндиликда ОАВ ҳам тўлиқ лотин ёзувига ўтади
🔰 Ҳукумат қарори (61-сон, 10.02.2021 й.) билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси”да қуйидагиларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади:
✅ шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари;
✅ иш қоғозлари, турли бланклар;
✅ мамлакатимиздаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар.
📌 Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

✅ Косонсойда ишсиз ёшларга 20 сотихдан ер ажратиб берилди, ҳадемай заминга уруғ қадалади
🔷 Косонсой туманидаги 212 мингдан зиёд аҳолининг 39548 нафарини ёшлар ташкил этади. Ўтказилган хатловда улардан 4517 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали ижтимоий шароитларини яхшилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун 1-сектор ҳудудидаги “Хурмазор меваси” фермер хўжалигидаги 17 гектар ер майдонидан Қозоғовул, Янгийўл, Янгишаҳар МФЙларида истиқомат қилувчи 85 нафар ишсиз ёшга энг серунум майдонлардан йигирма сотихдан ер ажратиб берилди ва бу ҳақдаги махсус сертификат топширилди.
✊Шу куннинг ўзида ажратилган ерлар ўз эгаларига бириктирилди ҳамда зарур агротехник тадбирлар бошланди. Ҳадемай заминга уруғ қадалади. Муҳими, энди косонсойлик ёшларнинг қўлида иши бор. Улар мустақил равишда фаолият бошлаб, даромадга эга бўлишади.

#Халқ_соғлиги_давлат_бойлиги
Аҳолининг қайси тоифаси биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланади?
🔷 Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, коронавирус инфекциясига қарши эмлаш фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга оширилади.
Шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахслар эмланади:
✅ 65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;
✅сурункали касалликлари бор шахслар;
✅ тиббиёт ходимлари;
✅ мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
✅ аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

#Ёшлар_сиёсати_амалда
Чақирув ёшидаги фуқаролар 2021 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади
✅ Бу Президент қарорида (ПҚ–4987-сон, 11.02.2021 й.) белгиланди.
🗓 Қарорга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2021 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
☑️ Ҳарбий хизматга яроқли, муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.
➡️ Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2021 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.

Президент Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди.
Жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш, профилактика инспекторлари ишининг натижадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Ички ишлар ходимларининг иш ҳақи оширилиши таъкидланди. Йиғилишда айрим тузилмалар раҳбарлари лавозимидан озод этилди.
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш, профилактика инспекторлари ишининг натижадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Ички ишлар ходимларининг иш ҳақи оширилиши таъкидланди. Йиғилишда айрим тузилмалар раҳбарлари лавозимидан озод этилди.
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос
Жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади — Шавкат Мирзиёев.

#Наманган_секторлари #Натижадорлик #Фотопост
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ва масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан #Наманган вилоятида давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш, инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш, ҳудуддаги секторлар фаолиятида самарадорликка эришишга қаратилган семинар ва очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Наманган вилоятидаги жараёнлар ҳақида онлайн хабарларимиз орқали таништириб борамиз.