#Навоий_580_йиллиги #Ёшларга_туҳфа
✅ Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Нурилло Тухтасинов, Уфора Ҳабибуллева ва Сардорбек Талъатовлар томонидан «Навоийдан 100 садаф» мобил иловаси ишлаб чиқилди.
🔷 Қайд этилишича, мобил иловада Ҳазрат Навоийнинг 80 та сара ғазали ва 20 та гўзал рубоийси ҳам матн, ҳам аудио шаклда ўрин олган. Шунингдек, иловада қўшимча равишда интерактив ўйин ҳам берилган.
⚡️Таъкидланишича, илова тез кунда «App Story» ва «Play Market» платформаларига жойлаштирилади ва барча учун бепул юклаб олиш имконияти бўлади.
📱Дастур муаллифларининг айтишича, «Навоийдан 100 садаф» иловаси ёшларимизни Навоий ҳаёти ва ижодига доир саводхонлигини оширишда иннавацион ечимлардан бири бўлиши аниқ.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_580_йиллиги
Буюк мутафаккир, ҳазрат Низомиддин Мир Aлишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланади.
✍🏻 "Навоийни ўқиш", Сирожиддин Саййид шеъри. Ушбу шеърни Давлат тилини ривожлантириш департаменти ходимлари ва давлат идоралари раҳбарларининг маслаҳатчилари иштирокида тинглаймиз.
☝️Навоийни ҳар ким, ҳар куни ўқиши керак!
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Буюк мутафаккир, ҳазрат Низомиддин Мир Aлишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланади.
✍🏻 "Навоийни ўқиш", Сирожиддин Саййид шеъри. Ушбу шеърни Давлат тилини ривожлантириш департаменти ходимлари ва давлат идоралари раҳбарларининг маслаҳатчилари иштирокида тинглаймиз.
☝️Навоийни ҳар ким, ҳар куни ўқиши керак!
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_билан
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати "Халқ билан" деб номланган янги лойиҳасини тақдим этади.
Унинг қаҳрамонлари – оддий одамлар - ҳаётидаги энг унутилмас учрашув ҳақида сўзлаб беришади.

#Мақом_вақти #Қўқон_ушшоғи
🔷 Халқ кўнглидан жой олган ўлмас асарлардан бири “Қўқон ушшоғи"дир.
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, “Қўқон ушшоғи” куйи билан бошқа ғазаллар ҳам ижро этилган.
“Қўқон ушшоғи” ашуласи мақомлар йўлида яратилиб, ўзининг салобати билан мумтоз хонандалар амалиётида кенг оммалашган асарлардан бири бўлган.
Ушбу мақомни Ўзбекистон халқ ҳофизи, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби Маҳмуджон Тожибоев ижросида тингланг!

#Мурожаатнома_2021
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Парламентга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳақида ўзбек, рус, инглиз тилларида инфографик материаллардан иборат махсус рисола тайёрланди.
Ушбу инфографик рисолани ўзбек тилида мана бу жойдан, рус тилида бу ердан ва инглиз тилида ушбу ҳаволадан юклаб олишингиз мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон ва Тошкент вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Бу йил Андижон вилоятида умумий қиймати 1 миллиард 433 миллион доллар бўлган 616 та лойиҳа, Тошкент вилоятида 1 миллиард 624 миллион долларлик 355 та лойиҳа ишга туширилиши маълум қилинди.
Янги лойиҳаларни иш ўринларига талаб юқори бўлган маҳаллаларда жойлаштириш, саноатга илм ва инновацияларни фаол жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Бу йил Андижон вилоятида умумий қиймати 1 миллиард 433 миллион доллар бўлган 616 та лойиҳа, Тошкент вилоятида 1 миллиард 624 миллион долларлик 355 та лойиҳа ишга туширилиши маълум қилинди.
Янги лойиҳаларни иш ўринларига талаб юқори бўлган маҳаллаларда жойлаштириш, саноатга илм ва инновацияларни фаол жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Алишер_Навоий_580 #Ғазал_мулкининг_султони
МEНИ МEН ИСТАГАН КИШИ…
Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас.
Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,
Чу улким баҳраи андин тилармен баҳраманд этмас.
Нетай ҳуру пари базминки, қатлим ё ҳаётимға,
Аён ул заҳр чашм айлаб ниҳон, бу нўшханд этмас.
Керакмас ой ила кун шакликим, ҳусну малоҳатдин,
Ичим ул чок-чок этмас, таним ул банд-банд этмас.
Керак ўз чобуки мажнунваши қотил шиоримким,
Бузуғ кўнглумдин ўзга ерга жавлони саманд этмас.
Кўнгул уз чарх золидин, фирибин емаким, охир
Ажал сарриштасидин ўзга бўйнунгға каманд этмас.
Ул ой ўтлуғ юзин очса, Навоий тегмасун деб кўз,
Муҳаббат тухмидин ўзга ул ўт узра сипанд этмас.

Audio
#Алишер_Навоий_580 #Ғазал_мулкининг_султони
Мубтало бўлдум санга
Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга,
Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум санга.
Ҳар неча дедимки кун-кундин узай сендин кўнгул,
Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдум санга.
Мен қачон дедим: «Вафо қилғил манга» зулм айладинг,
Сен қачон дединг: «Фидо бўлғил манга» бўлдим санга.
Қай пари пайкарга дерсен телба бўлдунг бу сифат,
Эй пари пайкар, не қилсанг қил манга, бўлдум санга.
Эй кўнгул, тарки насиҳат айладинг овора бўл,
Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало бўлдум санга.
Жоми Жам бирла Хизр суйи насибимдур мудом,
Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо бўлдум санга.
Ғусса чангидин навоэ топмадим ушшоқ аро,
То Навоийдек асиру бенаво бўлдум санга.

“Aлишер Навоий” халқаро журнали таъсис этилди
⚡️ Самарқанд давлат университети профессори Ибодулло Мирзаев бош муҳаррирлиги ҳамда Tadqiqot.uz сайти ҳамкорлигида "Aлишер Навоий" халқаро журнали таъсис этилди.
Журналда навоийшунослик, шоир адабий меросининг умумжаҳон тамаддунида тутган ўрни ва адабий таъсир масалалари ёритиб борилади. Журнал АҚШнинг Crossref.org тизимига киритилган ҳамда ҳар бир мақолага рақам берилади.
✅ Аллома таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан журналнинг 1-сони чоп этилди.
🔷 Ушбу халқаро электрон илмий журналга мақолалар ўзбек, рус, инглиз, француз, турк, тожик каби тилларда қабул қилинади. Нашр жаҳоннинг турли мамлакатларида амалга оширилаётган навоийшуносликка оид тадқиқотларни ёритиб боришга мўлжалланган.

#Ёшлар_сиёсати_амалда
Мингбулоқда 84 нафар ишсиз ёшга 25 сотихдан ер ажратиб берилди
☝️Туманда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 21739 нафарни ташкил қилади. Улардан 2538 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.
✅ Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш мақсадида жорий йил туманда 1262 гектар ер майдони ажратилиши кўзда тутилган. Бу билан 5048 нафар ишсиз йигит-қизнинг бандлиги таъминланади.
🔷 Куни-кеча “Гигант” ММТП ҳудудида жойлашган “Абдусаттор оқ олтин” фермер хўжалигидаги 21 гектар ер майдонидан Меҳнатобод, Мустақиллик, Уюрчи-Дамкўл, Қайрағочовул маҳаллаларида истиқомат қилувчи 84 нафар ишсиз ёшга йигирма беш сотихдан ажратиб берилди ва бу ҳақдаги махсус сертификат топширилди.

⚡️Ўзбекистон 2 та давлат билан темир йўл қуриш бўйича келишди
🔰 Томонларнинг қайд этишича, тахминан 600 км узунликдаги ва кенглиги 1520 мм бўлган темир йўлнинг қурилиши 5 йил ичида амалга оширилиши мумкин.
✅ Экспертлар тахминига кўра, ушбу лойиҳа натижасида Ўзбекистондан Покистонга юкларни ташиш вақти 30−35 кундан 10−15 кунгача қисқаради.
☝️ Янги темир йўл орқали юкларни ташиш Россия ва Покистон ўртасида транспорт харажатларини 15−20% га, Марказий Осиё ва Покистон давлатлари ўртасида эса 30−35% га камайтириши мумкин.

КEЧА КEЛГУМДИР ДEБОН…
Кеча келгумдир дебон ул сарви гулрў келмади,
Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади.
Лаҳза-лаҳза чиқтиму чектим йўлида интизор,
Келди жон оғзимғаву ул шўхи бадхў келмади.
Оразидек ойдин эрканда гар этти эҳтиёт,
Рўзгоримдек ҳам ўлғонда қоронғу келмади.
Ул париваш ҳажридинким йиғладим девонавор,
Кимса бормуким анга кўрганда кулгу келмади.
Кўзлариндин неча сув келгай деб ўлтурманг мени,
Ким бори қон эрди келган бу кеча сув келмади.
Толиби содиқ топилмас, йўқсаким қўйди қадам,
Йўлғаким аввал қадам маъшуқа ўтрў келмади.
Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин,
Не учунким бода келган уйга қайғу келмади.

Фарғона вилояти туман, шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг малакаси оширилади
🔰Президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан вилоятнинг туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарларининг малакасини ошириш мақсадида онлайн мулоқот ўтказилди.
☝️Мулоқотда шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси, ректорлар ҳамда илмий тадқиқот ва малака ошириш институтлари директорлари иштирок этди.
✅ Унда Тошкент ва Ёзёвон туманларида ОТМ профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган ўқув ва амалиёт дастурлари муҳокама қилинди. Эндиликда олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари ҳоким ўринбосарларининг назарий маслаҳатчиси бўлади.
⚡️ Шунингдек, онлайн мулоқот давомида Фарғона вилояти туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарларининг малакасини ошириш бўйича тайёрланган ўқув ва амалиёт дастурларининг тақдимоти ўтказилди.

⚡️Ўзбекистонда Халқлар дўстлиги куни белгиланди
“Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–672-сон, 10.02.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан 30 июль – Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
“Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–672-сон, 10.02.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан 30 июль – Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ички_туризм
Ўзбекистон ичида янги авиа ҳамда темир йўл қатновлари йўлга қўйилади
🔷 «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони имзоланди.
🔰 Фармонга биноан, бир ой муддатда ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида қуйидаги авиарейслар йўлга қўйилади:
➖ Фарғона–Урганч–Фарғона;
➖ Термиз–Урганч–Термиз;
➖ Қарши–Урганч–Қарши.
✅ Андижон–Хива–Андижон темир йўл қатнови сони оширилади.
👉 2021 йил 1 апрелга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича доимий темир йўл қатнови йўлга қўйилади:
➖ Термиз–Қарши–Хива;
➖ Хива–Урганч–Нукус;
➖ Термиз–Қарши–Самарқанд.

#Янги_марралар_якдил_қадамлар
⚡️2021 йилда 31 та мактаб, 16 та ОТМ, 24 та соғлиқни сақлаш объектлари қурилади
🔷 Бунинг ижроси 2021 йилги давлат дастурида белгиланган. Янги мактабларни қуриш, мавжудларини таъмирлашга жами 2 трлн 50 млрд сўм ажратиш режа қилинган.
Бундан ташқари, Андижон, Нурафшон, Гулистон, Навоий ва Термиз шаҳарларида Президент мактаблари қурилишига 200 млрд сўм йўналтирилади.
🏢16 та ОТМ бинолари янгидан қурилади ва 19 таси таъмирланади. Ушбу мақсадларга 700 млрд сўм ажратилмоқда. Яна 900 млрд сўм 22 та мактабгача таълим ташкилоти биносини янгидан қуриш ва 203 тасини таъмирлашга сарфланади.
🔰 24 та соғлиқни сақлаш объектлари янгидан қурилади. Мавжуд 99 таси эса таъмирланади. Бу жами 1,4 трлн сўм эвазига амалга оширилади.
☝️ Мазкур ишлар ижроси йил давомида тегишли вазирликлар томонидан таъминланиши қайд этилган.