Segment.uz
70.6K subscribers
5.39K photos
1.29K videos
71 files
6.01K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тяньцзинь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Хитой раиси Си Цзиньпин давлатимиз раҳбарига сўз берар экан, мамлакатимиз етакчиси ва халқини Мустақиллик куни билан қутлади ҳамда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон юксак суръатда ривожланиб, мамлакатда ҳаёт яхшилангани ва Хитой томони бундан жуда мамнунлигини алоҳида таъкидлади.

Президентимиз халқаро хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик, логистика занжирлари, “яшил” трансформация ва Афғонистон бўйича ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, “ШҲТ университети” онлайн кампусини яратиш, сайёҳлик ва тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича муҳим таклифлар илгари сурилди.

Йиғилиш якунида муҳим ҳужжатлар, жумладан, Тяньцзинь декларацияси ва ШҲТни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ички ўқишни кўчириш натижалари эълон қилинди

Давлат олий таълим ташкилотларининг биридан Олий таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим ташкилотларига мос ва турдош таълим йўналишлари бўйича юборилган аризалар тўлиқ кўриб чиқилиб, якуний хулосалар шакллантирилди.

Талабалар ўз аризалари натижасини transfer.edu.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали билишлари мумкин.

Ўқиши кўчирилишига тавсия этилган талабалар ўқиши кўчирилаётган олий таълим ташкилотларига мурожаат қилишлари лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Тяньцзинь шаҳридаги ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев ташкилотнинг сиёсий асосларини мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Жумладан:

ШҲТ институтлари самарадорлигини ошириш ва уни Глобал Жануб давлатлари ҳисобига кенгайтириш;

Ядро хавфсизлиги бўйича декларация қабул қилиш, Ички ишлар вазирлари кенгаши фаолиятини қайта тиклаш, 2030 йилгача гиёҳвандликка қарши кураш дастурини тайёрлаш, «ШҲТ–Афғонистон» мулоқот гуруҳи фаолиятини фаоллаштириш;

Савдони соддалаштириш тартиб-таомиллари тўғрисидаги битимни имзолаш, Стратегик материаллар бўйича минтақавий марказ, Энергетика консорциуми, Венчур компаниялар ва жамғармалар тармоғи ҳамда Махсус электрон инвестиция порталини ташкил этиш;

Шимол–Жануб ва Шарқ–Ғарб йўналишларида транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш, «ШҲТ ягона транспорт макони»ни шакллантириш ва уни «Бир макон, бир йўл» ташаббуси билан уйғунлаштириш;

Иқлим ўзгаришига мослашиш, декарбонизация ва экологик хавф-хатарларни башорат қилиш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этишга қаратилган ШҲТ минтақавий платформасини ишга тушириш;

Халқ ижодиёти халқаро фестивалини ўтказиш, «ШҲТ университети» онлайн кампусини ташкил этиш, талабалар ва ёш мутахассислар ўртасида танлов ҳамда олимпиадалар ўтказиш, шунингдек, «Сайёҳлик йўлаги» ва "Тиббиёт туризми альянси" лойиҳаларини амалга ошириш.

Саммитнинг муҳим якунларидан бири сифатида ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси асосида Тошкент шаҳрида доимий фаолият юритадиган орган — ШҲТга аъзо давлатларнинг хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича Универсал марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Унинг ҳузурида ШҲТ Ахборот хавфсизлиги маркази ҳам тузилади. Ушбу қарор хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бугун, 2 сентябрь (сешанба) куни:

— барча учун иш куни;

— мактабларда барча синф ўқувчилари учун дарс бошланади.

Эртага, 3 сентябрь (чоршанба) куни қуйидагиларга ўқиш бошланади:

— 1-курсга кирган бакалавр ҳамда магистратура талабалари учун;

— академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари учун;

— техникум ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари учун.

8 сентябрь (душанба) куни бакалавр ҳамда магистратуранинг юқори босқич талабалари учун дарслар бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

2026 йил 1 январдан
депутатлар ҳар йили Ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.

Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.

2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ 2025 йил 2 сентябрдан автомобилларни Пискент синов мажмуасида синовлардан ўтказиш амалиёти тўхтатиладиЎзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Музокаралари якунида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди. Шу жумладан:

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва “Бир макон, бир йўл” ташаббусини ўзаро боғлаш бўйича ҳамкорлик дастури;
Маданият марказларини ўзаро таъсис этиш тўғрисида битим;
Тиббий хизматлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

Бундан ташқари, ташриф доирасида қуйидаги келишувлар ҳам имзоланди:

Ўзбекистонга земснарядлар (техник кема) бериш лойиҳасининг иккинчи босқичини лойиҳалаштириш бўйича;
мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
Ўзбекистондан Хитойга қовун ва бодом экспорт қилишда фитосанитария талаблари тўғрисида ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (541-сон, 27.08.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.


Низомга кўра, Академияда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:

▪️ “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш”;
▪️ “Давлат бошқаруви”;
▪️ “Инсон ресурсларини ривожлантириш”;
▪️ “Давлат сиёсати”;
▪️ “Давлат молиясини бошқариш”.

Академия магистратурасига қабул давлат буюртмаси бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Академияга давлат буюртмаси бўйича қабулни ташкил этиш учун номзодларни бирламчи саралаб олиш бўйича идоравий комиссия тузилади.

Номзод Идоравий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

охирги 2 йиллик фаолияти давомида амалга оширган ижобий ишлари ҳақидаги маълумот;

маълумотнома-объективка;

номзоднинг қўшимча эришган ютуқлари: илмий даражаси, илмий унвони, хорижий тилларни билиш сертификати кабилар.

Магистратурада ўқишга тавсия этилган номзодлар умумий сонининг, қоида тариқасида, камида 30 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Академияда магистратура мутахассисликларига давлат буюртмаси бўйича танлов 2 босқичда, тест синови ва суҳбат шаклида ўтказилади.

Қабул комиссияси қарори билан давлат буюртмаси бўйича давлат гранти асосида ўқишга тавсия этилган номзодларни Академия тингловчилигига қабул қилиш ректорнинг буйруғи билан амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳар ҳокими қамоққа олинди

Наманган шаҳрида ҳоким ва хусусий корхона раҳбари фуқаронинг 35 сотих ер майдонида кўп қаватли уй қуриш ҳуқуқини олиб бериш ва молиялаштириш эвазига 60 минг доллар талаб қилган.

МЧЖ раҳбари сўралган пулни олган пайтда, ҳоким эса ишончли шахси орқали маблағни қабул қилиб олган вақтда ушланди.

Ҳозирда ҳоким депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилинди ва унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Жиноят иши қўзғатилди, тергов давом этмоқда.

Тошкент вилояти, Зангиота туманида эса қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси давлат захирасидаги 8 сотих ерни фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг доллар талаб қилган.

У 20 минг доллар олган пайтда ушланди. Унга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида тайинловлар

Қобулжон Аҳмедов Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори лавозимига тайинланди.
Бунгача у МТРКнинг "Ёшлар" ижодий бирлашмаси директори лавозимини эгаллаб келган.


Ҳусан Салихов Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Президент Матбуот хизматининг Медиа марказига раҳбарлик қилган.


Жаҳонгир Абдураҳмонов Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунгача у Президент Матбуот хизматида бош консультант лавозимини эгаллаб келган, бундан аввал "UZREPORT" телеканалида шеф-муҳаррир бўлган.


Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Пекин шаҳрида ўтаётган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига мувофиқ:

2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилади.

Қисқа муддатли курслар якунлари бўйича давлат хизматчиларининг олган билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади.

Курслар Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси томонидан амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ДСБАга ҳужжутларни қабул қилиш бошланди

Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида 2025-2026 ўқув йили учун магистратура мутахассисликларига ҳужжатлар қабули бошланди.

Аризалар жорий йилнинг 3 сентябридан 2 октябрь (шу куни ҳам) санасига қадар qabul.dsba.uz онлайн платформаси орқали қабул қилинади.

2025-2026 ўқув йилида магистратура мутахассисликлари бўйича тасдиқланган қабул квоталари қуйидагича:

▪️ Давлат бошқаруви – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт)
▪️ Ҳудудларни комплекс ривожлантириш – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт)
▪️ Инсон ресурсларини ривожлантириш – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт)

Ҳужжатлар қуйидаги тартибда қабул қилинади:

Давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишни истаган давлат хизматчилари Бошқарув самарадорлиги агентлиги орқали;

очиқ танлов (тўлов-контракт) асосида ўқишни истаганлар эса бевосита Академиянинг расмий веб-сайти орқали.

Тест синовлари 2025 йил 10-11 октябрь кунлари 2 сменада бўлиб ўтади. Рухсатномалар онлайн тарзда тақдим этилади.

CEFR B2 (муқобил сертификатлар ҳам) ва ундан юқори даражадаги хорижий тил сертификатига эга бўлган номзодлар хорижий тил тестидан озод қилинади ҳамда максимал балл билан баҳоланади.


Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар иккинчи босқич — суҳбатга таклиф этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Тожикистонлик ёшлар ташкил этган Screenix AI сунъий интеллект стартапи Тошкентда ўз фаолиятини бошлади. Лойиҳа ишга қабул жараёнини автоматлаштиришга қаратилган: тизим резюмеларни саралаб, дастлабки суҳбатни ўзи ўтказади.

Стартап дастлабки кунларданоқ мижоз топиб, C-Space Angels орқали 50 минг АҚШ доллари инвестиция жалб қилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Айрим оилаларга фарзанди мактабгача таълим хизматидан фойдаланиши учун моддий ёрдам тўлаш тартиби белгиландиҲукумат қарори

Қарорга кўра, моддий ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида тўланади.

Бунда уларнинг мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ига БҲМнинг 1,5 бараваригача миқдорда тўлаб берилади.

Моддий ёрдам қонуний вакилнинг 3 ёшгача бўлган фақат 1 нафар фарзанди (болалар эгизак бўлса, эгизакларнинг ҳар бирига) учун берилади.

Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими (“ЯМИҲ” АТ), шунингдек, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат қилади.


Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

▪️ қонуний вакилнинг фуқаролик биометрик паспорти маълумотлари;
▪️ 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси(лари) маълумотлари;
▪️ мобил телефони рақами;
▪️ АТ “Халқ банки” банкида очилган банк картаси маълумотлари.

Моддий ёрдам ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача қонуний вакилларнинг “ижтимоий карта”ларига, улар мавжуд бўлмаганда, АТ “Халқ банки”да очилган банк карталарига ўтказиб берилади.


Telegram | Instagram | Facebook
Транспорт_воситаларининг_мувофиқлигини_баҳолаш_жараёнларини_соддалаштириш.pdf
649.1 KB
Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия баёнига асосан ўз эҳтиёжи учун олиб кириладиган транспорт воситалари учун мувофиқликни баҳолаш жараёнлари соддалаштирилмоқда

Баённомада қайд этилишича, автомобилларни Пискент автополигонида текшириш бошланганидан сўнг расмий сотувлар бўйича кескин ўзгариш бўлмаган, жорий йил 1 яримйилликда жисмоний шахслар томонидан олиб кирилган автомобиллар сони 2 693 тага ошган.

Коммиссиянинг қарорига мувофиқ:

Юридик шахслар учун автомобил турини маъқуллаш ҳужжатининг (сертификат одобрения) амал қилиш муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилди.

Шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган бир дона автомобилни Пискент автополигонида синовдан ўтказиш бекор қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook