Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️Профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 30–31 июль кунлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда дастурий таъминотларида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
👍124❤‍🔥11
Yangi soʻz va atamalar ro'yxati.pdf
225 KB
40 та хорижий атаманинг ўзбекча муқобили тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси мажлисининг 2025 йил 30 июлдаги 62-сон баёнига биноан Ўзбек тили қоида ва меъёрлари асосида шакллантирилган ҳамда расмий муомалага киритиладиган янги сўз ва атамалар рўйхати тасдиқланди.

Жумладан:

Аванс => Бўнак
Автопилот => Автобошқарув
Айсберг => Музтоғ
Бодикамера => Ёнкамера
Доставка => Етказиш
Линк => Ҳавола
Навигатор => Йўллагич
Наждак => Қумқоғоз
Пароль => Ўрон
Переплёт => Муқовалаш
Портфолио => Йиғмажилд
Светофор => Йўлчироқ
Челленж => Чорлов

Telegram | Instagram | Facebook
👍3719😱13🤷‍♀2👀2🤷2🕊1
Самарқанд вилоятида ҳам “Ислоҳотлар штаби” тузилди. Давлат раҳбарига тадбиркорларнинг таклифлари асосида ишлаб чиқилган янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.

Мактабгача таълим қамрови 21 фоиздан 73 фоизга, олий таълимда 10 фоиздан 45 фоизга етган.


Нуробод туманида 115 гектарда махсус саноат зонаси ташкил қилиш таклиф этилмоқда. У ерда 472 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 1 минг 200 та иш ўрни яратилади.

Булунғурлик тадбиркор “in vitro” лаборатория ташкил этиб, картошка уруғи бўйича бренд яратишга киришган.

Вилоятда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида 12 минг иш ўрни очилиши кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
9👍9
Президентнинг тегишли фармони билан:

Пўлат Раззақович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Галина Каримовна Саидова Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Обид Арзикулович Хакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимидан озод этилди;

Абдусалам Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди;

Рустам Туйчиевич Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъба мудири лавозимидан озод этилди;

Жавлон Абдужалолович Вахабов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Марказий Осиё халқаро институти директори лавозимига тайинланди;

Баходир Хамидович Ташматов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
20👍7🤷2
Президентнинг тегишли фармони билан:

Камолиддин Карамиддинович Мардонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси аграр соҳада ишлаб чиқариш, даромадларни кўпайтириш ҳамда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Улуғбек Умаралиевич Ханаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари – Бош юрисконсульт лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – Бош юрисконсульт лавозимидан озод этилди;

Элдор Отамуродович Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ер муносабатлари ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Азиз Хасанович Азимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъбаси бош консультанти лавозимидан озод этилди;

Сергей Николаевич Гордеев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ички ишлар ва божхона органлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Гулрухсор Кудратовна Хатамова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди
ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Фаррух Фарходжонович Омонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ахборот таъминоти ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Рустам Равшанович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати комплекс ахборот-тарғибот ва мафкуравий тадбирларни амалга ошириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
16👍7🔥2
Президентнинг тегишли фармонлари билан:

Фатхиддин Фазлиддинович Мухиддинов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди;

Хусниддин Камалитдинович Хашимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти Администрация фаолиятининг ахборот таъминоти шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Ўлуғбек Рауф ўғли Норматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси етакчи консультанти лавозимидан озод этилди;

Ойбек Улугбекович Умаров
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ишлар бошқарувчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти хўжалик фаолияти шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
14👍8
Президент фармони билан:

Улуғбек Шухратжонович Хусаинов
Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Президент Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментнинг раҳбари ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
13👍12🤷2
❗️Парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқлари кенгайтирилади

Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлиши кўзда тутилди:

▪️ ўз вакиллари Қонунчилик палатасининг 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши;

▪️ қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ҳам ўша масалага доир қонун лойиҳаси ёки унинг таркибий қисмининг муқобил таҳририни киритиш;

▪️ҳар чоракда "ҳукумат соати" ва парламент сўрови доирасида масала киритиш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ХДП ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси деб эълон қилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
10👍10
Маҳаллангиздаги қуйидаги “еттилик” ходимларидан қайси бири ўз иш фаолияти билан сизда ижобий таассурот қолдирмоқда?
Anonymous Poll
22%
Маҳалла раиси
29%
Ҳоким ёрдамчиси
28%
Ёшлар етакчиси
10%
Хотин-қизлар фаоли
4%
Профилактика инспектори
6%
Ижтимоий ходим
2%
Солиқ инспектори
🤷162🤷‍♀40👍30😱20👀125🔥4🤩1🕊1
❗️1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади;

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янги тартиб жорий этилади;

«Ягона миллий меҳнат тизими»да ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади;

Маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўлов электр энергияси тўловига боғлаб қўйилади;

Экологик назорат кучайтирилади. Давлат экологик назорат инспекцияси давлат инспекторлари ваколатлари кенгаяди;

Вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли соҳани тартибга солиш ваколати доирасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилади;

Озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

Айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
15🤓2🤷21👀1
Шохрух Аминов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.

Ш.Аминов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍191
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1-синфга микроҳудуддан ташқари қабул жараёни бошланди

2025/2026 ўқув йили учун 1-синфга электрон қабул жорий этилган ҳудудларда микроҳудуддан ташқари қабул жараёни жорий йил 1 август куни бошланди ва жараён 15 августга қадар давом этади.

Шунингдек, ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши жараёнлари ҳам 1 август санасидан давом эттирилади.

Батафсил видеоқўлланмада.


Telegram | Instagram | Facebook
👍4
Ҳукумат қарори билан Одил Қаландарович Абдураҳмонов Тошкент давлат транспорт университети ректори лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21😱64
❗️Президент фармонига билан:

2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидагилар белгиланди:

республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади;

қонунчиликда лавозимга тайинлашда тегишли органлар билан келишилиши лозим бўлган лавозимлар бўйича келишув ушбу органларнинг вакилларини танлов комиссияси таркибига киритиш йўли билан амалга оширилади;

тест синовлари Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули орқали махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий онлайн прокторинг тизими орқали ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍115👀5🤷1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍2