Segment.uz
59.5K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
49 files
4.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фарғонадан эксклюзив видео

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида Риштон уста кулоллари мовий сопол лаган совға қилишди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар #Президент_сафарда

🔷 Президент Шавкат Мирзиёев Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясига ташриф буюрди.

40 гектар майдонда токзор, 90 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилган кооперацияда ёшларга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирларига ер ажратиб берилган.

Давлатимиз раҳбари улар билан суҳбатлашиб, ўқиб-ўрганиш, фаолиятини яхшилаш бўйича маслаҳатлар берди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир ёшни ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураман

— Ҳар бир ёшни ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураман. Ҳаёт — кураш, рақобат. Бу курашда ким кучли бўлади? Ақлли, билимли, меҳнат қилган. Бугун ёшлар давлатимизнинг эътиборини ҳис этиши, кўп ўқиб, кун сайин билимини ошириб, ривожланишда давом этиши керак, — деди давлатимиз раҳбари.

Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясидаги суҳбатдан.

☝️Ташриф давомида ерларни ажратиб бериш орқали Фарғона вилоятида 200 минг нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатма берилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔶 Сиёсий маърифат соати 5 февраль соат 09:00да бошланади ҳамда уни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube каналида кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Қонунчиликдаги_янгилик

Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди

🏢 Президент қарори (ПҚ–4977-сон, 04.02.2021 й.) билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди.

🔷 Мазкур Фонд:

Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганади ва тарғиб қилади;
Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиб, мукаммал илмий нашрларини яратади ҳамда уларни республикада ва чет элларда нашр этади;
Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашади.

📝 Қарор билан шунингдек, Фонд Васийлик кенгаши таркиби ҳамда Фонд тузилмаси маъқулланди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда #Китоб_карвони #Беш_ташаббус

Ёшлар иттифоқи минглаб ўқувчиларга зиё улашди

📚 Бугун байрамона руҳда Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши биноси олдидан “карвон” йўлга тушди. Қувонарлиси, бу карвон бадиий китоблар билан тўлдирилди. У ўқувчиларнинг қалбига зиё улашиш мақсадида Тошкент вилоятининг чекка-чекка ҳудудлардаги мактаблари сари йўл олди.

📌 6 мингдан зиёд ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналари жамланган ушбу карвонни ўқувчилар байрам қилиб кутиб олишди.

🔷 Эндиликда ўқувчилар ушбу китоблар доирасида «Китоб тақдимоти», «Китоб ҳафталиги», «Мен севган адиб» каби тадбирлар, интеллектуал лойиҳаларни ўтказишади.

⚡️ Ушбу жараённи бевосита кузатиб борган “Ўзбекистон24” ижодкорлари ёшларнинг таассуротларини ҳам лавҳада акс эттиришди.

Карвон эртага Сирдарё ва Жиззах вилоятлари сари йўлга тушади!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Давлатимиз раҳбари Фарғона шаҳридаги тошдан қоғоз ишлаб чиқариш корхона билан танишди

🔰 Бу ерда Хитойдан ноёб технология олиб келиниб, йилига 9 минг тонна қоғоз тайёрлаш қуввати ташкил этилди. Корхонада 60 киши иш билан таъминланди. Давлатимиз раҳбари иш жараёнини, қоғоз сифатини кўрди.

🔷 Президентимиз Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ҳам кўздан кечирди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Сенатда_ялпи_мажлис

Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

✔️ Унда сенаторлар, Вазирлар Маҳкамаси мутасаддилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

🔷 Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.

☝️Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Ўзрепорт” телеканали орқали жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Президент шахсан ёшлар етакчисини лавозимга қўйди

🔰 Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари бўлиб ўтаётган сессиясида сўзга чиққан “Фарғонаазот” акциядорлик жамияти ёшлар етакчиси Бобурбек Мўминовни Президент Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлаш бўйича топшириқ берди.

У йиғилишда сўзга чиққан.

— Бобур, бугундан бошлаб ҳаётинг ўзгаради, бир йилдан кейин Тошкентга олиб кетаман. Сенга, ёшларга ишонаман, — деди давлатимиз раҳбари.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси сайланди

🔷 Парламент юқори палатасининг ўн иккинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раисини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

🔰 Мажлисда мазкур Қўмита раислигига сенатор Малика Акбаровна Кадирханова сайланди.

☝️ М.Кадирханова шу кунга қадар Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида фаолият юритаётган эди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Фарғоналикларнинг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида навбатдаги давр бошланди

🔷 Президент иштирокида ўтган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши сессиясида аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш шароитларини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.

🔰 Вилоятда 2021-2022 йилларда умумий қиймати 17 трлн сўмлик 949 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши таъкидланди. 503 километр йўлларни таъмирлаш, 16 та оилавий шифокорлик пункти ва поликлиника очиш, 19 та туман ва шаҳарларда биттадан ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
#Қонунчиликдаги_янгилик

Тошкент шаҳрида “Янгиҳаёт” индустриал технопарки ташкил этилади

“Тошкент шаҳрида “Янгиҳаёт” индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4979-сон, 04.02.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 210 гектар ер участкасида “Янгиҳаёт” индустриал технопарки ташкил этилади.

✔️ Мазкур технопаркни ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари беш йилгача бўлган даврда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.
#Cенатда_ялпи_мажлис

Сенаторлар сайловларни октябрга кўчириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

🔰Ўзбекистон Президенти қонунни имзоласа, бу йилги Президент сайлови 24 октябрь куни бўлади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz