Segment.uz
60.1K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
50 files
4.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Билган_яхши

2014 йилнинг 31 декабрь кунига қадар туғилган болалар 2021 йилнинг сентябридан мактабга чиқади

Ўзбекистон Республикаси 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири 9-моддасига мувофиқ, умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

🔰 Келгуси 2021/2022 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2021 йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2014 йилнинг 31 декабрь кунига қадар туғилган бўлишлари лозим.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Қонунчиликдаги_янгилик

⚡️ Халқ таълими ходимларининг электрон портфолиоси шакллантирилади

“Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4963-сон, 25.01.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 мартдан:

халқ таълими ходимларининг малака ошириш бўйича эҳтиёжлари ўрганилади ҳамда уларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекторияси тузилади;
ҳар бир халқ таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади;
касбий ўқитишнинг уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган, масофавий ва бошқа турлари жорий этилади.

🔷 Халқ таълими вазирлиги томонидан халқ таълими ходимлари малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланаётган нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестри юритилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Банк ходимлари ҳам Мурожаатнома мазмун-моҳиятини ўрганмоқда, мақсад — халққа сифатли хизмат кўрсатиш

🔷 Шу кунларда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама этилмоқда.

Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви, таркибий тузилмаларида ҳам Мурожаатномада 2021 йилга мўлжалланган иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар атрофлича ўрганилмоқда.

Жумладан, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бош офисида ташкил этилган ўқувда тизим раҳбарияти ва ходимларидан ташқари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети вакиллари ҳам иштирок этди.

🔰 Мулоҳаза ва савол-жавобларга бой бўлган тадбирда иштирокчилар ўзларининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид амалий билимларини янада мустаҳкамлаб олди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Ўзбекистонда 28 январдан бошлаб концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, концерт-томоша тадбирларини жорий йилнинг 28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔷 Президент Шавкат Мирзиёев "маҳаллабай" ишлаш тизими ҳақида: “Ҳар бир хонадонда соат сайин ишонч пайдо бўлиши керак”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

2021-2023 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурига ёшлар ҳам кенг жалб қилинади

🔰 Бу бўйича Шавкат Мирзиёев 26 январь куни ўтказилган йиғилишда мутасаддиларга топшириқлар берди.

Йиғилишда иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллага тушириб, вертикал тизимни , барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқ йўлга қўйиш кераклиги ҳам таъкидланди.

Давлат раҳбари бу тизим учун 20 мингдан ортиқ ходимни ўқитиб, уларга масалани жойида ҳал этиш бўйича барча ваколатларни бериш муҳимлиги қайд этди. Ушбу тизимдаги қатнашувчилар ва маҳалла раислари Давлат бошқаруви академиясида ўқитилади.

🔷 Шунингдек, 2021-2023 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурига ёшларни ҳам кенг жалб этиш зарурлиги айтилди.

Бундан ташқари, 2021 йилги Инвестиция дастури доирасида 1752 та объект учун қарийб 18 трлн сўм бюджет маблағлари ажратилаётгани маълум қилинди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Бухорода информатика фанига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди

🔰 Бухоро шаҳридаги 7-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига информатика ва ахборот технологиялари фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб мақоми берилди.

💻 Мактаб энг замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан жиҳозланган ва юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган синф хоналари, робототехника хонаси, рақамли кутубхона, фаоллар залида ўқувчиларга информатика ва ахборот технологиялари фанини чуқур ўзлаштириш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Танлов асосида мазкур илм масканига информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган 1 та синфда 30 нафар ўқувчи қабул қилинди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Мурожаатнома_2021 #Инфографика

⁉️ 2021 йилда мактабгача таълим соҳасида қандай ўзгаришлар бўлади?

🔰 2023 йилда мактабгача таълим қамрови 75% ташкил этади.

🔰6 ёшли болаларнинг 2021 йилда мактабга тайёрлашнинг бепул тизими 82% етказилади.

☝️Инфографикада батафсил.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилда 500 минг нафар ёшни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш вазифаси қўйилди.

“Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш зарурлиги айтилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим йўналишлар кўрсатиб ўтилди

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔷 Ёшлар муаммоларини тизимли ўрганиш Давлат хавфсизлик хизматига юклатилди.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Aнонс

🔷 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ўтказган йиғилишидан махсус репортаж — "Махсус ракурс" кўрсатувида.

🔰 Кўрсатув якшанба куни эфирга узатилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

☝️ Халойиққа кўрма қилиб бенаво,
Ўзингга раво кўрмаганни раво
.

Алишер Навоий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ёшларга 1 гектардан ер ажратилади ва улар ишни мустақил ташкил этади

🔷 27 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Президент қишлоқ хўжалигидан ер ажратиш орқали ёшларни иш билан таъминлаш масаласига ҳам қаратди.

Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевга ёшларни қишлоқ хўжалигига жалб қилиш тартибини, ҳар 10 гектар экиладиган ернинг 1 гектарини ёшларга ажратишни айтди. Президент буни «инқилобий қарор» деб атади.

— Ҳар бир фермер 2 гектардан ерини ярим гектардан қилиб, 4 нафар ёшларга бўлиб берсин. Улар бу ерга истаган экинини эксин, ҳеч ким аралашмайди, — деди Президент.

🔷 Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ўтган йили фермерлик учун ер олиш бўйича мурожаат қилган 14 минг ёшдан атиги 3000 нафарига ер участкаси берилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz