Segment.uz
69.3K subscribers
5.34K photos
1.28K videos
68 files
5.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️ Сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйган иқтисодий комплексдаги 297 нафар раҳбар ишдан олинди. Улар ўрнига замонавий фикрлайдиган, янги тажриба яратиб, одамларимизни рози қиламан деган ташаббускор ёшлар ишга олинди.

“Қатъий огоҳлантираман – маҳаллага тушиб, одамларимиз ва тадбиркорлар муаммосини ҳал қилмаган раҳбар ишламайди. Ҳамма ўзгариши керак.

Кўриб турибсизлар, ҳар дақиқа дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазият қийинлашиб, янги-янги таҳдидлар пайдо бўлаяпти. Уларга бугун жавоб топмасак, кейин кеч бўлади”, — деди президент Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
👍78💯8🕊3🤷3🤓1
Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Аюпов Шавкат Абдуллаевич Фанлар академияси президенти этиб сайланди.

Бунга қадар Ш.Аюпов Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти директори сифатида ишлаб келаётганди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41🫡51
2025 йилда 5 миллиондан зиёд аҳолини даромадли қилиш, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш маҳаллабай ҳисоб-китоб қилинган.

“Умуман, 2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликдан чиқаришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади”,деди Президент.

Telegram | Instagram | Facebook
👍40🤩7🤷7🎄1
Ишончли мижозларга шартсиз 300 миллион сўм кредит берилади

Ўтган 6 йилда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 750 минг аҳоли кредитини вақтида қайтариб, даромадли бизнесга эга бўлди. Улардан 58 минги янги корхона ҳам очди.

Энди банклар мана шундай синовдан ўтган мижозларини қўллаб-қувватлаб, уларни кичик ва ўрта бизнес даражасига олиб чиқиши кераклиги таъкидланди. Уларга “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида шартсиз 300 миллион сўм кредит берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍56🎉8🤷7🕊1
❗️“Маҳалла банкирлари” фаолияти йўлга қўйилади

Маҳалла банкирлари — маҳалланинг бизнес имкониятларини ўрганади, одамлар билан гаплашиб, уларнинг ғояларини лойиҳаларга айлантиради. Аҳолини кредит олиш, қайтариш, бизнес очиш, маҳсулотини сотишга ўргатади, лойиҳаларга ҳамроҳлик қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍91😱12🙉7🕊2🤷211👏1
Озарбайжонлик ишбилармон Эмин Агаларов бир қатор йирик хорижий компаниялар билан шерикликда Чорвоқ сув омбори бўйида “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм маркази барпо этиш истагини билдирмоқда.

Лойиҳага кўра, унда дам олиш, чўмилиш ва спорт масканлари, меҳмонхоналар, коттежлар, турар жойлар бўлади. Халқаро брендларнинг дўконлари, ресторан ва хизмат шохобчалари очилади. Турли фестиваллар, концертлар ва бошқа маданий тадбирлар ўтказилади.


Икки қирғоқ ўртасида кўприк қурилиб, келувчиларга қулайлик оширилади. Келажакда ўзига хос туризм хабига айланиб, унда йил давомида дам олиш ва яшаш мумкин бўлади.

Шавкат Мирзиёев бу таклифни маъқуллади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍59👏8😱71
❗️Мактабгача таълим ташкилотига директор тайинлашнинг янги тартиби жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 531-сонли қарорига мувофиқ:

2025 йил 1 январдан бошлаб, Малака ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълими ташкилоти (МТТ) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган МТТ директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устама тўланади.

2025 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Telegram
| Instagram | Facebook
👍63
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Йўлларда яхмалак кузатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍28🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика соҳасини субсидиялаш 2028 йилдан тўхтатилади

2025 йил 1 апрелдан тарифлар яна оширилиши мумкин.


Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Сенатдаги йиғилишда нега тарифлар ошса ҳам энергетика соҳасига бюджетдан субсидия ажратилаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Унинг айтишича, ҳозирги тарифлар харажатларни тўлиқ қоплаш даражасига чиққани йўқ.

Telegram | Instagram | Facebook
😱60👍20😢11👀9👨‍💻4👏2🕊2🤷21❤‍🔥1
Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасидаги корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди ва қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:

Асака банк ва Фармацевтика агентлига йирик маҳаллий корхоналар билан бирга 2025 йилда кенг истеъмол қилинадиган 200 турдаги дори воситаларини ўзлаштириш ҳамда ишлаб чиқаришни 2 баробар ошириш бўйича дастур тайёрлаш топширилди. Бундай лойиҳаларга хориждан жалб қилинган 400 млн доллар қулай шартларда йўналтирилади.

Илғор лойиҳалар инвестиция жамғармаси ташкил қилинади. Бу жамғарма биофармацевтика, ҳужайра технологиялари, онкология каби йўналишлардаги лойиҳаларга улуш билан киради, уларга катализатор бўлади.

Соҳани ривожлантириш учун очилган 100 млн долларлик кредит линияси лизинг учун ҳам берилади.

Фармацевтика соҳасида янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун 10 млн долларлик венчур компания очилади.

Янги ишланмалар учун 20 млрд сўм грант ажратилади. Бу олимлар яратаётган янги маҳаллий дори ишланмаларини тижорат лойиҳасига айлантириш ва стартаплар учун йўналтирилади.

Маҳаллий фармацевтика корхоналарига 2025 йил 1 январгача берилган божхона имтиёзлари муддати яна 3 йилга узайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37❤‍🔥4😢2
❗️ Эргаш Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍49😱133👏3🤩2💯1
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Йўлларда яхмалак кузатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31😱10❤‍🔥2
❗️Талабалар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади

Барча олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍42😱4
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқот бўлиб ўтади.

Президент матбуот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook
👍43😢3
❗️Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кираётгани айтилди. АҚШ, Хитой каби йирик давлатлар билан келишувларга эришилди.

Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига зид бўлган имтиёзлар бекор қилинаётган бўлса-да, давлат тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, адолатли рақобат муҳитида ишлаши учун зарур бўлган барча шароитларни яратишда давом этиши таъкидланди.

❗️ Мураккаб геосиёсий шароитга қарамай, иқтисодиётимиз 6,3 фоизга ошиб, 111 миллиард доллардан кўпайгани айтилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍367👨‍💻7💯2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла — халқимиз ҳаётининг ажралмас қисми

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида маҳалла халқ фаровонлигига хизмат қилувчи самарали ижтимоий институт сифатида шаклланди.

Маҳаллалар давлат ва жамоат ишларида иштирок этувчи фаол субъектга айланиб, ҳар бир маҳалла учун молиявий ва техник ресурслар ажратилди.

Халқимизнинг манфаат ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, маҳаллаларда Янги Ўзбекистонга мос ва хос замонавий тизим — “Еттилик” фаолияти йўлга қўйилди.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳада “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти, вазифа ва ваколатлари халқчил тилда тушунтирилган.


Telegram | Instagram | Facebook
👍43😱5❤‍🔥4🤝31🎅1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
IT-Park резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади — Президент

Telegram | Instagram | Facebook
👍106🤷7😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:

Ўзбекистон минтақада энг қулай ва жозибадор бизнес муҳитини сақлаб қолиш учун барқарор солиқ сиёсатини давом эттиради. Ҳаётий зарур харажатларини молиялаштириш учун бюджет тушумлари қанчалик зарур бўлмасин, асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгартирилмайди.

Шунингдек, 2025 йил 1 январдан:

⁃ ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади;

⁃ мобил алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади;

⁃ шаҳар чегарасидаги қишлоқ ерларига 2 карра ер солиғини ҳисоблаш тўхтатилади;

⁃ нашриёт корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йилга озод этилади;

⁃ IT парк резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍56👏7
2025 йил 1 январдан раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокими томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍47😱11🤷8🤷‍♀32❤‍🔥1
❗️Президент фармони билан:

2025 йилда республика ва ҳудудлар кесимида
иқтисодий ўсиш, ишсизлик ва камбағаллик даражасин пасайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

Telegram
| Instagram | Facebook
👍24👏54😢2
Вилоятлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг янгиланган намунавий тузилмаси тасдиқланди.

Telegram
| Instagram | Facebook
👍16😱31