Segment.uz
59.1K subscribers
5.02K photos
1.15K videos
47 files
4.87K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Президент_ташрифи #Олот

Президент иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган илк сафарини Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларидан бошлади

🔷 2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди.

Давлатимиз раҳбари зудлик билан у ерга етиб бориб, табиий офат оқибатларини бартараф қилиш бўйича топшириқлар берган эди.

Бу галги сафар чоғида Президент вертолётда ушбу ишлар қамровини кўздан кечирди.

Хусусан, Олот, Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешку ва Шофиркон туманларида 45 мингта уй, 204 та кўп қаватли турар жой таъмирланган. Мингдан ортиқ ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектлари, йўллар, электр, газ ва алоқа тармоқлари тикланган.

🤝 Айни пайтда давлатимиз раҳбари шу ерлик аҳоли билан мулоқот қилмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

🔷 Ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати, албатта, шу миллат оилаларининг интизомига таянади. Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли бўлади.

Aбдурауф Фитрат

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: "Яхшиликка шерик"
Давомийлиги: 03:03 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Шавкат Мирзиёев Бухородаги аграр соҳаси бўйича лойиҳаларни ўрганмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги «Бухоро Варнет» корхонаси фаолияти билан танишди.

Корхона лойиҳанинг умумий қиймати 120 млн доллардан зиёдни ташкил қилган бўлиб, маблағнинг ҳаммасини тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ташкил этади. Бугунги кунгача 10 млн доллар ташқи инвестиция ўзлаштирилиб, 13 гектар майдонда иссиқхона қуриб битказилди, 260 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Яна 17 гектарда қурилиш ишлари давом этмоқда.

Корхона учун қарийб 113 гектар ер ажратилган. Ўтган йили қарийб 20 млрд сўмлик маҳсулот етиштирилиб, 1 млн долларлик экспорт қилинган. Жорий йилда 26 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниши режалаштирилган.

Шу ерда 2021 йил учун Бухоро вилоятида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича тақдимот ўтказилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Сиёсий-маърифий соатларида спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўнги ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

🔶 Сиёсий маърифат соати 22 январь соат 09:00да бошланади ҳамда уни кузатиб бориш учун ҳаволани кейинроқ каналга жойлаштирамиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бадантарбия

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

🔷 Икки неъмат борки, одам буларнинг қимматини англаб етмайди: биринчиси – соғлик, иккинчиси эса бўш вақтдир.

Алишер Навоий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Siyosiy_marifat_soati

Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтмоқда

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 "Сиёсий маърифат соати"да спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтадилар:

🔸Сўнгги икки ҳафта мобайнида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти;
🔸Агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари;
🔸Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳамда соҳада учраётган муаммолар;
🔸Давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти таҳлили ва ушбу соҳада учраётган муаммолар;
🔸Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратиш масалалари.

❗️Сиёсий-маърифий соатни 22 январь соат 09.00дан бошлаб Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Ташриф

Шавкат Мирзиёев: Бухоро IT соҳаси бўйича брендини яратиши керак

🔷 Президент Бухорога ташрифи доирасида IT Park нинг Бухоро филиали билан танишди. Бу ерда ҳам ўқувчилар, ҳам талабалар, ҳам фрилансер ва дастурчилар учун зарур шароитлар яратилган. Бу ерда ёш ҳаваскорлар, робототехниклар, веб дизайнерлар, профессионал дастурчилар йиғилган.

Президентимиз бухоролик ёшларнинг салоҳиятини юксак баҳолаб, бу соҳа мамлакатимиз тараққиёти учун жуда муҳим эканини таъкидлади.

– Бухоро азалдан илм-фан маркази бўлган. Бугун ҳам билимли, интилувчан ёшлар кўп. Бухоронинг IT соҳаси бўйича брендини яратиш керак. Бунинг учун барча нарса – шароит, ресурс, интеллект бор, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари IT Park даги ёшлар билан эсдалик учун суратга тушди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича Омбудсман ҳузуридаги комиссиянинг янги таркибига жамоатчилик вакиллари ҳам киритилди. Бу ҳолат 25 йил ичида илк маротаба қайд этилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ўзбекистон #Интернет

🔷 Ўзбекистонда интернет хизматидан фойдаланувчилар сони — 22,1 миллионни ташкил этади.

Шундан мобил интернет фойдаланувчилари сони — 19 миллион.

Мамлакат бўйича аҳоли пунктларининг мобил алоқа билан қамраб олиниши даражаси 97 фоизни, мобил интернет қамрови эса 87 фоизни ташкил этади.

2020 йилнинг декабрь ойи ҳолатига кўра, республикадаги мактабларнинг 70 фоизи ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг 78 фоизи интернетга уланган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz