Sariq Dev
13.3K subscribers
1.25K photos
381 videos
4 files
845 links
Mohirdev.uz asoschisi Anvar Narzullaevning rasmiy kanali.

Muhokama uchun guruhimiz: @sariqdevchat
Talab va takliflar uchun @sariqdevadmin ga murojat qiling.
Download Telegram
Assalom alaykum hurmatli do'stlar. #Telegram bot kursimizning navbatdagi qismlari mohirdev.uz sahifasiga yuklandi.

Birinchi darsimiz foydalanuvchilarni bir holatdan ikkinchi holatga o'tkazish haqida.

Ikkinchi darsimiz esa botga tugmalar qo'shish haqida bo'ladi.

Shuningdek dars boshida yangi repozitoriy bilan tanishamiz.

LINK: mohirdev.uz/courses/telegram

p.s. Ertaga kurs foydalanuvchilari uchun yangi, yopiq kanalni taqdim qilamiz. Hozircha Discord serverimizdan ro'yxatdan o'tib turing: https://discord.gg/fVV7U3GbzT
👍1
Barcha uchun yana bir bor eslatma!

Bugun, 5-Avgust soat 20.30da ustoz Muhammadjavohir Suratov bilan katta taqdimotimiz bizning Youtube va Facebook sahifalarimizda bo'lib o'tadi.

Suhbatni ko'rish uchun link https://postly.app/4R

Mohirlar suhbatlarini o'tkazib yubormang!

@mohirdev
#mohirdev
👍1
Нимадан бошлай?

Савол: Мактабда яхши ўқимаганман. Олий таълимга киролмасам керак. Нима қилсам ўз йўлимни топа оламан? Россияга кетсаммикан ёки хозирги “бизнес-тренинглар”га қарз олиб кирсаммикан? Нима маслаҳат берасиз? Мақсадим мустақил, ўзимни таъминлай оладиган ва бошқаларга молиявий ёрдам бериб тура оладиган шахс бўлиш.

Жавоб: Мен сизга фақат айрим тамоилларни кўрсата оламан. Уларга амал қилсангиз, мақсадингизга етишиш эҳтимоллигини ошира оласиз. Ҳа, шундай, бу ишларда юз фоизли кафолатланган ечимни ҳеч ким бера олмайди аммо ҳаётда синалган, мантиққа тўғри келадиган тавсиялар берилиши мумкин холос.
.
1. "Турган жойингизда, қўлингиз етган имкониятларга кўра, қўлингиздан келадиганини қилинг". Т.Рузвельт
Аввало қўлингизга яқин шароитлардан унумли фойдаланиб кўринг. Касб, йўналиш танлаш муаммосини ечиш учун ота касбга қаранг, отангиз касбидан сиз анча узоқ бўлсангиз (жуда ёқмаса ёки имконсиз даражада қийин бўлса), акаларингиз, амаки, тоға ёки узоқроқ қариндошларингиз касб хунарига қаранг. Қариндош, жигардек яқин киши хунарли бўлса бундан холисроқ устоз топа олмайсиз. Улардан хунар йўналишини топамасангиз, яна сал узоқроққа қаранг: қўшни, ошна, нариги маҳалла/қишлоқ ва ҳоказо.
.
2. "Зўр имкониятлар хузурингизга ишчи кийимда бўлади". У. Черчилль
Айтишингиз мумкин: “Отам (қариндошим, ва ҳк) касбига кира оламан, аммо улардек яшагим келмайди. Мен каттароқ нарсаларга эришишни орзу қиляпман”. Худди шу хунар ичидан туриб устоз етишган марралардан баландроққа чиқиш мумкин. Бусиз умуман тараққиёт деган нарсанинг ўзи бўлмас эди. Қандай қилиб десангиз, мана сизга харита:
а. Хунарнинг асосларини ўрганинг. Ўрганишга нима киради: кузатиш, қайтариш, хатолар қилиш, хатони тузатиш, яна кузатиш, қайтариш... Шу пружинасимон халқада ҳаракат қилаверасиз. Хато қилиш – асосларни яхши тушуниб, ўзлаштириш учун энг муҳим босқич.
b. Устоз-бошлиғингиз сизга қандай вазифа қўйса, айтганидек бажаринг. Шу вазифанинг ичига шўнғиб кетинг. Қўлингиз ишда бўлиб, фикр хаёл боғу роғларда адашиб юрмасин. Ишни берилиб бажармаслик ҳамиша турғунликка балки тубан кетишга итарадиган энг катта сабаб.
c. Иш асосларини ўрганиб, уларни такомиллаштириш устида бош қотиринг, катта зиён келтирмайдиган синовлар ўтказинг.
Бунинг учун мана шу саволларга жавоб топинг: қандай қилиб шу ишни янада сифатлироқ, унумлироқ, тезроқ бажариш мумкин? Ҳамкасблар, рақобатчилар шу ишни қандай бажаряпти? Ва ҳк.
Албатта бу босқичда ҳам хатолар бўлиши табиий. Энг муҳими ўз ишини янада такомиллаштириб бажаришга интилиш одати хосил бўлсин, бу сизнинг махфий қуролингизга айланиб, бошқалардан ажралиб туришга имон беради. Агар зўр ечим топсангиз, ундан ҳам яхши!
d. Бошлиғингиз оддий вазифа эмас балки бир неча ишлардан иборат топшириқни юкласа, дарров қадам-ба-қадам режа тузиб олинг, ва шу режангиз асосида ҳаракат қилинг. Режангиз воқеликка урилганда уни тўғрилаб мослаштиришдан қўрқманг. Ишни режа билан бажариш кўникмасини ортиринг.
Юқоридаги босқичлар деярли ҳар қандай касб хунарга мос келади: савдо, деҳқончилик, устачилик ва хатто юк ташиб юришга. Эҳтимол бу касбни қолдириб, бошқасига ўтарсиз, бир нечтасини синаб, бир неча бор касб алмаштириб юришга тўғри келар. Буни олдиндан айтиш қийин.
Аммо хунардан кўра муҳимдан ушбу муҳим сифатни ўзингизда хосил қилинг: тинмай ўрганиш, ишдан қочмаслик, ишни янада пухатроқ, сифатлироқ ва тезроқ бажаришга интилиш ва каттароқ вазифаларга бажонидил киришиб, аниқ режа асосида ишлаш.
Бу кўникмалар ўз махсулини тез беради. Каттароқ бошлиқ, устоз ёки тадбиркорнинг назарига тушасиз. Агар шундай бўлса у сизга ўсиш учун янги имкониятлар беради, янги билимларга эшик очади. Чунки “катта акалар” мухтожлгидан дойим ташаббускор шахсни излаб юради, топса мукофотини аямайди.
.
Davomi 👇
👍3
3. "Юмшоқ кўникмалар" устида ишланг. Буларга қуйидагилар киради:
- ишончли бўлиш, яъни берилган ишончни оқлашга интилиш, хато камчиликлар бўлса дарров тан олиб, уларни бартараф қилишга киришиш.
- муомила маданияти: тўғрисўз бўла туриб, бировнинг ҳурматини сақлаш; ўз фикрингизни равон гапириб бера олиш, бошқаларни диққат ва сабр билан эшитиш.
- ўрганиш, янги услубларни синаш, хатоларни тахлил қила билиш, ишни режалаш – юқорида айтилди
- ички кечинмаларни кузатиш ва уларнинг салбий жиҳатларин ташқарига чиқишини назорат қилиш.

4. Ай Ти соҳасига қизиқиб кўринг. Дастурчилик ва шунга ўхшаган касбларга бутун жаҳонда талаб ошиб боряпти. Шу жуда катта тармоқда ўз йўналишингизни топиб олсангиз, кам бўлмайсиз. Аммо бу маълум диққатни жамлаш, сабр, узоқ соатлар ўтириб ишлай олиш қобилиятини талаб қилади. Ай Тига сизда мойиллик бор йўқлигини фақат синаб кўриб била оласиз. Бепул ютубда берилаётган оддий машғулотларга эътибор беринг, ундаги кўрсатмалар бўйича бирон нарса қилиб кўринг. Агар қизиқиб кетсангиз, эҳтимол бу сиз учун яна бир имкониятдир. Буни ишдан бўш бўлган вақтда хотиржам қилиш мумкин. Ҳозир ўзбек тилида бир неча онлайн таълим дастурлари чиқяпти, уларга эътибор беринг. Борди-ю, бу соҳа сиз учун эмаслиги аниқ бўлса, ҳеч қиси йўқ. Касб йўналишлар жуда ҳам кўп. Сарф қилган вақтингиз билим ортириш, янгиликларни синаш кўникмангизни янада кучайтиради. Бу эса энг муҳими.
.
5. Тил ўрганинг. Она тилини билиш бугунги кунда етарли эмас. Албатта онлайн таржима воситалари кўпайди. Аммо улар тирик мулоқот ва ўз ақли билан маълумот олиш ўрнини эгаллай олмайди. Таржима дастурлар тил ўрганиш учун яхши қўшимча восита бўлиши мумкин. Тил ўрганиш ҳақида алоҳида мақола ёзганман, ўқиб кўрарсиз.
.
6. Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг. Уларнинг чиройли муомиласига алданманг. “Муваффақиятнинг осон сирлари”, “Бойиб кетиш сирлари”, “Осонгина пул топиш”, “Омадни пул тикиб синаб кўриш” ва шунга ўхшаган турли лойиҳалардан узоқ юринг. Чунки сиз кўзлаган ишингизда бунақа “мўжизалар” бўлмайди. Молиявий пирамидачилар, тармоқ маркетинг шаклидаги фирибгарлар ва “инфо-қаллоблар” ақлингизни заҳарлаб, пулингиз ва вақтинигизни шилади.
Хом хаёллар билан чайқовчилик қилувчилардан узоқ юринг.
.
7. Янги билимлар ортиринг ва мустақил фикрлашга интилинг
Кўпроқ ўқинг, ўқиганда сифатли ва фойдали адабиёт изланг (бу ҳақда алоҳида ёзилган);
Кино яхши кўрсангиз, энг ибратли ва ақл уфқингизни кенгайтирадиган филмларни танланг, хужжатли филмлар кўришга одатланинг;
Турли касб ва соҳа эгалари, каттароқ авлод ва дунё кезиб юрганлар билан сухбатлашинг.
Шу билан бирга содда бўлманг, берилган маълумотларни олгач улардан ўз фикр хулосаларингизни ясанг. Эҳтимол улар кейинчалик ўзгарар. Муҳими маълумот танлаш, уни ўзлаштириш ва мустақил фикрлаш кўникмасини шакллантиришдир.
.
8. Катта ғалаба кичик ютуқлар йиғиндиси эканлигини англанг. Юқоридаги тавсияларга эргашиб “майда” ғалабалар бўлса, хурсанд бўлинг, шукр қилинг, уларга арзимас деб қараманг. Мана шу нарса иштиёқингизни кучайтиради, меҳнат оғриғи ва хато аламини тезда сўндиради.
Ҳар қандай ютуқ эса бошқалар қилмаётган ишлар орасида яширинган бўлади. Агар шу катта матнни охиригача ўқиб, устида фикрлаётган бўлсангиз, табриклайман. Бугунги кунда озчилик ўзига керакли ва узунроқ бўлган матнни охиригача ўқий олади, ундан ҳам камчилиги устида фикрлашга қодир. Сиз буни уддаладингизми, шундай давом этинг, эҳтимол, тўғри йўлдадирсиз.
Жамшид Муслимов
https://t.iss.one/subnazar
👍4
Forwarded from Progress Academy
🔴06-avgust kuni 20:00da Malaysiyada IT sohada universitet o'qituvchisi Anvar Nazrulloh(Sariq Dev) bilan online suhbatni tomosha qiling!

Mavzu: Zamonaviy kasblar va ularning imkoniyatlari

Online suhbat Progress Academyning Youtube kanalida namoish etiladi: www.youtube.com/progressacademyuz?sub_confirmation=1

Vebinar boshlanishi haqida esa quyidagi link orqali ma'lumot olishingiz mumkin:
https://t.iss.one/joinchat/QDDXin738JhpdAhx
👍1
Forwarded from MohirDev.uz
Mohirlar Data Science va Sun'iy Intellekt praktikum darslarimiz taqdimoti kuni aniq bo'ldi!


Shanba kuni, 7 - avgust soat 20.30da Ustozlarimiz Anvar Narzullaev va Mansurbek Abdullaevlar bilan Mohirdev Praktikum taqdimoti bo'lib o'tadi.

Suhbat davomida, praktikum kurslar qanday tashkillashtirilayotgani, nimalar o'rgatilishi va qancha vaqt davom etishi haqida to'liq ma'lumot beriladi.

Ma'lumot o'rnida, Data Science va Sun'iy Intellekt praktikum kursimizda Numpy, Pandas, Matplotlib & Seaborn, Machine Learning, Supervised learning, Unsupervised learning, Deep learning va boshqa ko'pgina texnologiyalarni qamrab olishi kutilmoqda.

Bizni kuzatishda davom eting!

Mohirdev.uz - ko'plab insonlarning texnologiyaga bo'lgan munosabati va qarashini o'zgartirishiga ishonch bildirilayotgan onlayn ta'lim platformasi.


@mohirdev
#mohirdev
👍1
Oxirgi yillarda No-Code/Zero-Code platformalari ancha odimlab ketganidan xabaringiz bormi?

Bu platformalarda hech qanday kod yozmasdan web, mobil, desktop ilovalar yoki o'yinlarni bemalol yarartish mumkin.

Agar 3-4 yil avval bunday platformalarning imkoniyatlari juda chegaralangan bo'lsa, bugunga kelib, bir qator ham kod yozmasdan bemalol frontend, backend, full-stack va sun'iy intellekt asosidagi dasturlar yaratish mumkin bo'lib qoldi.

Gartner Magic Quadrant kompaniyasining hisobotiga ko'ra, 2024 yilga borib barcha dasturiy ta'minotlarning 65% no-code va low-code dasturlar tashkil qilar ekan.

Keyingi maqolalarda shunday platformalarning ba'zilari bilan tanishamiz.

@sariqdev
👍4
Bugun, 20:30 da. O'tkazib yubormang.

LINK: https://www.youtube.com/watch?v=Cep2cA-Psyg
👍2
Taqdimot davomida ko'rgan no-code AI platforma:

https://teachablemachine.withgoogle.com/
👍1
Assalom alaykum hurmatli do'stlar. #Telegram bot kursimizning navbatdagi qismlari mohirdev.uz sahifasiga yuklandi.

Ushbu 2 qismdan iborat darsimizda Xabarlarga biriktirilgan tugmalar (Inline Keyboards) haqida batafsil tushuncha beramiz.

Dars so'ngida, nihoyat, kursimiz uchun yopiq kanal va u bilan ishlashni o'rganamiz.

LINK: mohirdev.uz/courses/telegram
👍1
Ko'pchilik yangi dasturchilar qayerdan ish topsa bo'ladi deb so'raydi. Shunday bosh og'riqda yurganlarga @teamwork_uz kanalini kuzatib borishni tavsiya qilaman.

Freelance, tajriba oshirish va portfolioga qo'shish uchun ko'pgina loyihalar e'lon qilib turishadi.
👍1
Assalom alaykum hurmatli do'stlar, Data Science va Sun'iy intellekt Praktikum haqida ko'p savollar tushayapti. Quyida ularning ba'zilariga javob beramiz.

Boshlanish sanasi: 15/09/2021

0️⃣ Praktikum davomiyligi
Praktikum 30 hafta (7+ oy) va 8 ta kursdan iborat. Birinchi kursimiz Pythonda Dasturlash Asoslari (1 oy) bepul va ochiq bo'lgani uchun, to'lov faqatgina 6 oy uchun olinadi.

1️⃣ Praktikum narxi
Praktikum uchun 1 marta 1.5 million soʻm yoki oyma-oy, 6 oy davomida 300mingdan to'lov qilish mumkin.

2️⃣ Praktikum tarkibidagi kurslar
Python Dasturlash Asoslar (4 hafta)
Data Sciencega kirish va DS metodologiyasi (2 hafta)
Maʻlumotlar tahlili (Data Analysis) (4 hafta)
Maʻlumotlarga ishlov berish (4 hafta)
Vizualizasiya (2 hafta)
Machine Learning (6 hafta)
Deep Learning (4 hafta)
Natural Language Processing (4 hafta)

3️⃣ Darslar formati
Yozib olingan video darslar, amaliy qo'llanmalar, mashqlar, loyihalar

4️⃣ Darslarga yozilish: https://cli.co/praktikum

Batafsil: https://t.iss.one/sariqdev/696
👍1
Gigant IT kompaniyalarda faqat erkaklar ishlay oladimi?

So'nggi yillarni ko'z oldimizga keltirsak, ayollar har bir jabhada muvaffaqiyat qozonib kelishmoqda, xoh u sport bo'lsin, xoh siyosat.

Qiziq bir statistikaga qaraydigan bo'lsak, 2020-yilda IT sohasining eng yirik kompaniyalaridan bo'lgan Facebookning 37% xodimlari, Google kompaniyasi xodimlarining 32% ini esa ayol-qizlar tashkil etgan ekan.

Yurtimizda ham ayol-qiz dasturchilarning birin-ketin ko'payib borayotgani quvonarli hol, albatta. Aslini olganda, ayol-qizlarning bu sohani o'rganishlarida bir talay afzalliklar bor.

Uydan chiqmagan holatda, o'z g'oyalarini raqamli ko'rinishda ommaga taqdim qilish, yaxshi daromadli, xalqaro kompaniyalarda ishlay olish — bularning barchasi dasturlashda mujassamlashgan.

Ushbu sohada ayol-qiz kadrlarni ko'paytirish maqsadida, Najot Ta'lim markazida faqatgina ayol-qizlar uchun mo'ljallangan dasturlash guruhlari tashkil etilayotganini eshitish yana bir quvonarli hol bo'ldi.

Kurs faqat ayol-qizlar uchun mo'ljallanganligini hisobga olib, darslar ham ushbu sohada 6 yildan ortiq tajribaga ega ayol ustoz tomonidan olib borilar ekan.

Dasturlashni o'rganish niyatida yurgan opa-singillaringiz bo'lsa, ushbu o'quv kursini tavsiya qilaman.

Kurs haqida batafsil ma'lumot olish uchun quyidagi so'rovnomani to'ldirishingiz yoki raqamlar bilan bog'lanishingiz mumkin.

👉 Ayol-qizlar uchun dasturlash kursiga ro'yxatdan o'tish

Tel: +998995150011
👍1
Assalom alaykum hurmatli do'stlar, #Algoritmlar turkumidagi navbatdagi darsimiz ham mohirdev.uz sahifasiga va YouTube kanalimizga yuklandi.

Mavzu: K-nearest neighbour algoritmi va Klassifikasiya muammosi

LINK: https://mohirdev.uz/courses/algoritmlar/
YouTube: https://www.youtube.com/sariqdev
GitHub: https://github.com/anvarnarz/algoritm-darslar
👍1
Forwarded from MohirDev.uz
IT sohasining kelajagi bormi?

Sun'iy intellektning rivojlanishi va dasturlashning to'liq avtomatlashishi qanday oqibatlarga olib keladi?

Kelajakda qanday mutaxassislarga talab katta bo'ladi?

Bugungi yoshlar ertangi kun uchun qanday tayyorgarlik ko'rishi kerak?

Bu va boshqa mavzular haqida mehmonimiz, iqtisodchi, biznes-konsultant, Moskvadagi xalqaro audit firmasi mutaxassisi, @subnazar kanali muallifi Jamshid aka Muslimov bilan bo'ladigan suhbatimizda bilib olish uchun yaxshi imkoniyat.

13-Avgust, soat 20.00 bizning Facebook va Youtube sahifalarimizda bo'lib o'tadigan jonli muloqotni o'tkazib yubormang!

Mohirlar hamjamiyati a'zolarini jonli suhbatda kutib qolamiz!

Suhbatni tomosha qilish uchun link https://postly.app/Eh

@mohirdev
#mohirdev
👍1
Assalom alaykum hurmatli do'stlar. #Telegram bot kursimizning navbatdagi qismlari mohirdev.uz sahifasiga yuklandi.

Ushbu darsimizda foydalanuvchiga yuboriladigan matnlarni formatlashni o'rganamiz.

LINK:
mohirdev.uz/courses/telegram

🟢 DIQQAT! Aksiya davom etmoqda, Mukammal #Telegram Bot darsimizning birinchi, bepul qismini tugatgan va quyidagi uchta shartni bajargan foydalanuvchilarga kurs uchun 50000so'm chegirma beriladi:

0️⃣ Istalgan API yordamida yangi bot yaratish
1️⃣ Botni heroku serverida ishga tushirish
2️⃣ Bot kodini GitHub sahifasiga yuklash

Botingizga va GitHub sahifaga bog'lamani izohda qoldrishingiz mumkin (meni tag qilishni unutmang) 👇
👍2
Assalom alaykum hurmatli do'stlar. #Telegram bot kursimizning navbatdagi qismlari mohirdev.uz sahifasiga yuklandi.

Ushbu darsimizda guruhlarda ishlaydigan bot yaratishni ko'ramiz hamda guruh uchun moderator bot yaratamiz.

LINK:
mohirdev.uz/courses/telegram
👍1
🟢 Bugungi suhbatni o'tkazib yubormang!

IT sohasining kelajagi bormi?

Sun'iy intellektning rivojlanishi va dasturlashning to'liq avtomatlashishi qanday oqibatlarga olib keladi?

Kelajakda qanday mutaxassislarga talab katta bo'ladi?

Bugungi yoshlar ertangi kun uchun qanday tayyorgarlik ko'rishi kerak?

Bu va boshqa mavzular haqida mehmonimiz, iqtisodchi, biznes-konsultant, Moskvadagi xalqaro audit firmasi mutaxassisi, @subnazar kanali muallifi Jamshid aka Muslimov bilan suhbat qilamiz.

👉 Demak, bugun,13-Avgust, soat 20.00 mohirdev Facebook va Youtube sahifalarimizda! 👈

Mohirlar hamjamiyati a'zolarini jonli suhbatda kutib qolamiz!

Suhbatni tomosha qilish uchun link https://postly.app/Eh

@mohirdev
#mohirdev

Savollaringizni izohda qoldiring 👇
👍1