Sariq Dev
13.3K subscribers
1.25K photos
381 videos
4 files
845 links
Mohirdev.uz asoschisi Anvar Narzullaevning rasmiy kanali.

Muhokama uchun guruhimiz: @sariqdevchat
Talab va takliflar uchun @sariqdevadmin ga murojat qiling.
Download Telegram
Малайзияда тарвузга қайнатма шўрва солиб ейиш одати ҳам бор 😅.

@sariqdev
👍9😱8😁7🔥1🤯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АйТи компаниялар дастурчиларни ишга олишда нималарга аҳамият беришади?
3 та энг муҳим омил.
👍4
Малайзияда бир ҳафтадан бери жанжал. Сабах оролида яшайдиган бир ўқувчи интернет тезлиги паст бўлгани сабаб онлайн имтиҳонда қатнашиш учун дарахтнинг устига чиққан.

Бу видео интернетда тарқалиб кетган. Алоқа вазири ҳам қовун тушуриб, талаба хайп учун шундай қилган деб қўйганди, сенатда пўстагини қоқиб ташлашди.

Кеча инновация вазири талабани сенатга чақириб ҳаммани олдида узр сўради, Алоқа вазири ҳам ўтиниб-ўтиниб узр сўраб, оролларда ҳам интернет тезлигини яхшилашга ваъда берди.

Умуман олганда Малайзияда интернет ёмон эмас. Оролларни ҳисобга олмаганда 100мбит/секунд тезлик одатий ҳол. Камига йилнинг охиригача ҳаммага кунига 1ГБ бепул 3G/4G интернет беришаяпти.

Онлайн таълим берадиган платформаларни ишлатиш учун мобил траффик ҳисобланмайди (zoom, google meeting, ms teams, skype).

Дарвоқе, 2021 йилдан бошлаб 3G тармоқларни секин-аста ўчириб, 5G ўтиш бошланар экан.

Сизда нима гаплар?
@sariqdev
👍10
The Guardian онлайн нашри ҳар йиллик анъанага кўра ҳайвонот оламининг энг кулгули расмларини тақдим қилибди. Марҳамат, баҳра олинг 😀. @sariqdev
😁4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект ёрдамида ишловчи дастур ёрдамида сиз ҳам бир зумда рассом бўлишингиз мумкин 😱.
Дастурга линк видео остида👇
@sariqdev
👍2
Ие, мана бу одам бирпас туриб қорайиб қолибди. Чизиб, видео тайёрлаган пайтим оқ танли эди 😂😂😂
😁8👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онлайн таълим шундай бўлса.
@sariqdev
👍8😁2
Тушунмайман...

Яқинда онлайнда бир қурилма сотиб олдим. Чет элдан келди. Аксига олиб бузуқ экан. Дарров ишлаб чиқарувчи билан боғландим, вазиятни тушунтирдим, янгисини жўнатиб юборди. Арзон матоҳ эмас. «Бузуғини нима қилай» десам, «олиб қолавер, юбориб овора бўласанми» деди. Бир оғиз «бузуқ» деган гапимга ишонди, текшириб ҳам кўрмади. Бу қанақанги «аҳмоқона» бизнес модел, тушунмайман.

Телефоним экрани ишламай қолди, ўтган йили бир бузилиб қолганида янгисига алмаштириб беришган эди. Бу сафар кафолат муддати тугаган. Онлайндан бир устахона топиб гаплашдим. Экран ўзим олиб келсам 20$га алмаштириб берадиган бўлди. Олиб бордим, эртаси куни телефонни олгани борсам пул олмади. Нега деган саволимга жавоб ололмадим. Ўзи, шундай. Бу «аҳмоқлар» нимадан пул қилади, тушунмайман.

Эрталаб турсам машинам ўт олмади. Янги машина, олганимга 2 йил бўлган. Ойнамга ишлаб чиқарувчининг рақами ёзилган. Қўнғироқ қилдим, бир зумда эвакуатор келди. «Устахонага олиб кетаман, бирга борасанми» деб сўради. «Ишга шошаяпман, тайёр бўлса ҳабар берарсилар» дедим. Кечроқ қўнғироқ қилишди, бордим. Бор йўғи аккумулятор ўтирган экан, алмаштириб қўйишибди. «Қанча бўлади?» десам, «Бепул, кетаверинг. Машинани акция пайтида олган экансиз, аккумуляторига ҳам кафолат берилган экан» деди. Тушунарли бўлиши учун Малайзияда хозирги кунда конкуренция кучли бўлганидан янги машиналарга 5-7 йил кафолат бериляпти (километрига лимит йўқ). Бу «галварслар» нимадан соққа қилади, тушунмайман.

Хуллас чет элда бундай воқеаларни юзлаб эшитасиз. Булар бизнесни «Б» ҳарфини ҳам билишмайди. Қачон қарама мижозга бепул хизмат кўрсатиш, илтифот қилиш билан банд. Қандай қилиб ҳанузгача бизнесини сақлаб қолган, ўлай агар тушунмайман.
@sariqdev
👍16😁4🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Amazon компаниясидан янги ақлли дрон. Дрон сиз йўғингизда уйингизни қўриқлаб туради ва бир нечта буйруқларни ҳам тушунади.

Дронга масофадан туриб, телефон орқали: "Дазмолни ўчирдимми?", "Газ ёқилган қолмадими?", "Фалон хонанинг ойнаси очиқ эмасми?" каби саволлар билан мурожат қилишингиз мумкин ва дрон сиз айтган нарсаларни текширади.

Нарҳи 250$

@sariqdev
👍6