Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!
11.4K subscribers
6.01K photos
1.92K videos
205 files
4.03K links
Download Telegram
#Коронавирус

Мактабларни дезинфекция қилиш учун аҳоли ёки ўқувчилардан пул йиғиш нотўғри

«Мактабларни дезинфекция қилиш мактаб раҳбарлари ва дезинформаторлар ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Болалардан ёки аҳоли вакилларидан бунинг учун ҳақ олиш нотўғри», — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Коронавирус

«Агар коронавирусга чалинган фуқаролар тўлиқ тузалиб чиқса, касаллик қайталанмайди. Асоратлари ҳам қолмайди. Фақатгина тўлиқ тузалмасдан шифохонадан чиқариб юборилганлар қайта шифохонага мурожаат қилиши мумкин», — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники.
Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов:

«Кўрилган чоралар натижасида шу пайтгача фақатгина карантинга олинган ва касалликда гумон қилинган фуқароларда ушбу касаллик аниқланди. Яъни, касалликнинг ташқарига чиқишига йўл қўйилмаяпти.

Шу орқали эпидемиологик барқарорлик таъминланмоқда».

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники.
Баҳром Алматов: Коронавирусга чалинган илк беморлар соғаймоқда

«Бугун коронавирус касалига чалингани аниқланган беморларнинг аҳволи ўрта оғир, барқарор.

Ушбу касалликка чалинган илк беморлар соғайиб бормоқдалар, улар ўзларини яхши ҳис этишмоқда. Даволаш муасасаларимизда ташкил қилинган дори-дармонлар заҳираси, тиббий асбоб-анжомлар, ўз вақтида ташхис қўйиш ва самарали даволаш учун барча шароит мавжуд».

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Коронавирус

Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи Б.И.Алматов иштирокида ўтказилган брифинг

2020 йил 20 март, соат 14.30

👉https://www.youtube.com/watch?v=GUowzzXDBhY

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Коронавирус

Коронавирусдан ўзингизни ва оилангизни асранг!

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача 37 нафарга етди

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
​​Танзила Норбоева: “Соғлиқни сақлаш тизими мутахассисларига миннатдорлик билдирамиз”

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент қўйи палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева нутқ сўзлади:

“...Сўнгги уч йилда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилган бўлса-да, йиллар мобайнида барча соҳалар, хусусан, ижтимоий соҳаларда муаммолар етарлича тўпланиб қолганлигига гувоҳ бўляпмиз.

Айниқса, санитария-эпидемиология хизмати тўғрисида нафақат қонунчиликни такомиллаштириш, балки ҳукуматимиз томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилиши керак. Бунга давлат раҳбари ҳам урғу бериб, ушбу тизим йиллар давомида эътибордан четда қолганлиги, кадрлар салоҳияти етарли даражада эмаслиги, моддий-техника базаси ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан, ҳозирда нафақат санитария-эпидемиология хизмати, балки соғлиқни сақлаш тизимини тубдан қайта ислоҳ қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Кеча Президентимиз видеоселекторда алоҳида қайд этдиларки, шу қисқа вақт ичида пойтахтимизда учта шифохона қурилиб, фойдаланишга топширилади. Албатта, бу муассасалар карантинга қабул қилиш учун қилинаётган бўлса-да, кейинчалик бошқа тиббий мақсадларда ҳам ишлатилиши мумкин.

Биз, парламент аъзолари, энг аввало, соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни тудбан қайта кўриб чиқишимиз зарур. Бунда асосий эътиборни кадрлар салоҳиятини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлашга аҳамият қаратиш мақсадга мувофиқ.

Президентимиз ушбу соҳа мутахассисларининг ойлигига қўшимча ҳақ тўлаб берилиши, қўллаб-қувватланишини ҳам қайд этдилар. Чунки тиббиёт ходимлари нафақат карантинга олинганларга ёрдам беряпти, балки ўз ҳаётини хавф остига солиб, ўз ишини сидқидилдан бажармоқда. Шу ўринда соғлиқни сақлаш тизими мутахассисларига миннатдорлик билдирамиз”.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
"UZREPORT TV" telekanalida jonli efirda Bosh Davlat sanitariya vrachi Bahrom Almatov ishtirokida koronavirus mavzusiga bag'ishlangan brifing o'tkazilmoqda.
#Коронавирус

«Бугун коронавирус касаллиги қайд этилган беморлар шу пайтга қадар карантинда сақланаётган фуқаролар», — Баҳром Алматов.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Коронавирус телефон орқали юқадими?

«Бугунги кунда телефонлар энг кўп ишлатиладиган анжомлардан бири. У ўзида турли вируслар, шу жумладан, коронавирусни ҳам ўзида сақлаши ҳам мумкин. Бемор бир одам телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин.

Коронавирус тўлқинлар орқали юқмайди. Буни тўғри тушуниш керак», — Баҳром Алматов.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
UZ: Антибиотиклар коронавируснинг олдини олиши мумкинми?

«Йўқ. Антибиотик вирусларга қарши восита эмас. Аксинча, антибиотиклар инсон иммунитетини туширади. Шунинг учун врач тавсиясисиз турли антибиотиклар қабул қилмаслигингизни сўрайман», — Баҳром Алматов.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
​​#Коронавирус

Мамлакатимизда тиббий карантинда бўлганлар орасидан яна 4 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Айни пайтга келиб ушбу инфекция билан касалланган сони 41 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг малакали мутахассислари томонидан эпидемияга қарши профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда. Бу жараёнга барча куч ва воситалар жалб қилинган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
#Коронавирус

22 мартдан Тошкентда жамоат транспорти ҳаракати вақтинча тўхтатилади

22 мартдан эътиборан:

👉мулкчилик шаклидан қатъий назар ташувчилар томонидан хизмат кўрсатилувчи йўналишлар бўйича Тошкент шаҳри ҳудудида барча жамоат транспорти (автобус, метро ва йўналишли такси) ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

👉йўловчилар гавжум йиғиладиган масканлар, метро бекатларида Тошкент шаҳрида барча жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида маълумотлар берилади;

👉шаҳардаги шифохоналарнинг тиббий жамоасини ишга ва уйга ташиш учун уларнинг ходимлари сонига кўра, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг буюртмалари асосида керакли миқдорда махсус дезинфекция қилинган алоҳида автобуслар ажратилади;

👉жамоат транспорти ўрнига вақтинча Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан махсус дезинфекция қилинган таксилар ҳаракатланади;

👉ҳар куни йўналишга чиққан ҳар бир таксига шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан дезинфекция қилинганлиги ҳақида маълумотнома бериб борилади.

‼️Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган вақтда йўналишсиз таксиларда ташиш билан шуғулланувчилар томонидан йўл ҳақларини сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик чоралари кўрилади.

Манба

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
​​#Коронавирус

Коронавирус муносабати билан белгиланган карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан
МУРОЖААТ

Коронавирус тарқалишини олдини олишнинг энг муҳим шарти карантин қоидаларига қатъий ва истисноларсиз риоя этишдир.

Шунинг учун, чет элдан қайтиб келаётган ватандошларимиз, фаолиятида чекловлар ўрнатилган ташкилотлар ва муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва умуман мазкур чекловлар тегишли бўлган барча-барча субъектлар, жисмоний ва мансабдор шахслар давлат томонидан белгиланган карантин қоидалари ва талабларини сўзсиз бажаришларини қатъий сўраймиз.

Амалга оширилаётган кенг қамровли тушунтириш ишлари ва чоралар, жумладан мураккаб шароитда ва тезкор равишда чет элдан қайтиб келаётган кўп сонли ватандошларимиз учун республика ҳудудларида шароитлар қилинганига қарамасдан, кеча Самарқанд вилоятида карантинга олинган маскандан иккита фуқаро қочиб кетган.

Ўзларининг бу масъулиятсизлик хатти-ҳаракати билан мазкур фуқаролар республикадаги бошқа фуқаролар ва яқинлари ҳаётини хавфга қўйган ва бу билан Ўзбекистон қонунларини қўпол равишда бузган. Ушбу фуқаролар ҳозирда ушланган ва изоляция қилинган. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Шу муносабат билан яна бир марта барча аҳоли қатламларини алоҳида огоҳлантирамиз ҳамда ўз ҳаракатларингиз билан нафақат ўзингиз балки оила аъзоларингиз ва халқимизга зиён етказишингиз мумкинлигини доимо эсда тутишларингизни сўраймиз.

Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида жуда кескин жавобгарлик чоралари кўзда тутилган.

Жиноят кодексига асосан шундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахслар 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.

Вирус кенг тарқалишининг олдини олиш учун фуқаролар жамоат жойларига иложи борича чиқмаслиги, ўз ҳаракатланишини кескин чеклашлари ва умуман олганда жамиятда бир-бирлари орасида масофа сақлашлари зарур.

Ҳурматли фуқаролар, барча белгиланган қоида ва чекловларга тартибли равишда амал қилинсагина, тегишли ташкилотлар талаблари қатъий бажарилсагина, бутун дунёда тарқалаётган ушбу вирусга қарши биргаликдаги, ҳамжиҳатликдаги курашимиз самара беради. Барчангизни шунга чақирамиз.

Ўз навбатида, тегишли мутасадди масъул идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва ходимлари карантин билан боғлиқ талабларга риоя этилишини 24 соат таъминлаб борилишига шахсан жавобгардирлар.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
#Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача биттага ошиб, 42 нафарга етди. Ушбу инфекция аниқланган фуқаро Швейцарияда бўлиб қайтгани маълум бўлди.

@seo_agentligi
​​#Коронавирус

‼️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

👉Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади.

👉23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.

👉Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади.

👉Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.

👉25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
​​#Коронавирус

БАРЧА МАВСУМИЙ КАСАЛЛИКЛАР ҲАМ ЎЙЛАГАНИМИЗДЕК КОРОНАВИРУС БЎЛАВЕРМАЙДИ, ЁХУД...

Коронавирус пандемияси инсониятга қўлни тез тез ва қай тартибда ювишни, ниқоб (маска) тақиш самарасини, иммун тизимни мустаҳкамлаш учун йўналтирилган тўғри овқатланиш тартибини ўргатди, ҳар бир инсон бу ҳақида ўзига-ўзи савол берса, бунга жавоб топиши аниқ.

Вақт ўтади, ўтказилаётган профилактик ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар ўз самарасини беради, халқ тилида айтганда инсоният коронавирус устидан ғалаба қозонади ва одамлар секин-аста касалликни ёддан чиқаради, бу табиий.


Батафсил🔽

👉https://rses.uz/uzs/service/news/barca-mavsumij-kasalliklar-am-ujlaganimizdek-koronavirus-bulavermajdi-ehud

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
​​#Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна биттага ошиб, 43 нафарга етди. Ушбу инфекция аниқланган фуқаро Истанбулда бўлиб қайтгани маълум бўлди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube