Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿
19.1K subscribers
16.5K photos
5.34K videos
47 files
11.8K links
Manzil: Samarqand shahri, Ko`ksaroy-1

www.samarkand.uz

👉 Murojaatlar uchun: @samhokim
👉 https://fb.com/sampressservice
👉 https://www.youtube.com/channel/UCR4CVhw3Pt95zMHVLYMBMEg

Telefon: 1177
© sampress.uz
Download Telegram
Forwarded from Zarnews.uz
Самарқанд шаҳрида йога спорт турини ривожлантиришга қаратилган фестиваль ташкил этилди.

Регистон майдонида ўтказилган тадбирда 200 нафардан ортиқ спорт ишқибози иштирок этди.

Ҳиндистонлик мутахассис Раҳул Мишра қатнашчиларга йога спорт турининг фойдаси ҳақида маълумот берди ва машғулотларни бажариш бўйича мастер-класс ўтказди.

- Йога эгилувчанликни яхшилайди ва ҳаракатланиш доирасини оширади, - дейди Раҳул Мишра. - Мунтазам машқ қилиш билан мушаклар чўзилиб, бўғинлар эластик бўлади ва руҳ тетиклашади.

Тадбирда Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари А.Асланов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Очилов иштирок этди.

@Zarnews.uz
Forwarded from Zarnews.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каттақўрғонлик тадбиркор иссиқхонада 2 миллиард сўмлик 200 тонна булғор қалампири етиштирди

👉 https://zarnews.uz/xzjx

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Ayni paytda Samarqand viloyati IIB bınosıda boshqarma boshlig'i, polkovnik Rahmat Mamatov ishtirokida Ichki ishlar organlari xalqimizning ishonchli himoyachisi sifatida uni xalqchil professional tuzilmaga aylantirish hamda aholi bilan maqsadli ishlashga yo'naltirish borasida olib borilayotgan ishlar yuzasidan matbuot anjumani o'tkazilmoqda.
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси:
— Қўшработ тумани бўлими бошлиғи;

— Пайариқ тумани бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Тойлоқ тумани бўлими Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўйича катта инспектори;

— Пайариқ тумани бўлими Техника ҳолатини назорат қилиш шўъбаси инспектори.

🔸 Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Оқдарё тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директор ўринбосари;

— Нарпай тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат бош меҳнат ҳуқуқ инспектори.

🔸 Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Пастдаргом тумани 24-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

🔸 Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Оқдарё тумани филиали бошлиғи;

— Булунғур тумани филиали бош муҳандиси;

— Самарқанд тумани филиали Ерларни аукционга чиқариш мутахассиси.

🔸 Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш шўъбаси бош мутахассиси.

🔸 Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Ургут тумани бўлими бош ҳисобчиси.

🔸 Пайариқ тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси.

❗️👆Ҳужжатлар 2022 йил 3 июндан 12 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

▪️ Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

▪️ Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
​​Самарқандда республика фан олимпиадаси бошланди

Бугун Самарқанд шаҳрида Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мактаблар, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар мактабларининг 11-синф ўқувчилари ўртасида тарих, география, она тили ва адабиёт, ўзбек тили ва тожик тили фанлари бўйича республика фан олимпиадаси бошланди.

Фан олимпиадасида республикамизнинг 14 та ҳудудидан 195 нафар ўқувчи иштирок этмоқда. Айни пайтда ёзма иш синовлари бошланди. Шунингдек, бошқа вилоятларда қолган фанлардан ҳам фан олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.

Олимпиаданинг республика босқичида 1-3 ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади. Шунингдек, фан олимпиадаси республика босқичи ғолибларининг ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг 1-ўрин учун – 50 баравари, 2-ўрин учун – 35 баравари, 3-ўрин учун – 30 баравари, лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади.
​​Самарқандда тожикистонлик ҳамкорлар билан 16 та қўшма корхона фаолият юритяпти

Ҳозирда вилоятимизда Тожикистон Рес­публикаси компанияларининг капитали иштирокида 13 та қўшма корхона, 3 та хорижий корхона фаолият юритмоқда.

Жумладан, масъулияти чекланган жамият шаклидаги “URGUT PROFNASTIL” қўшма корхонаси қурилиш материаллари, “DIAMOND PETROL” ва “EVRO CASINGS” қўшма корхоналари савдо хизмати, “SOCHAK EXPORT ENTERPRISES” масъулияти чекланган жамияти озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланмоқда.

“SAMPAY" масъулияти чекланган жамияти хизмат кўрсатиш соҳасида, “AL TAHFIZ" қўшма корхонаси мебель ишлаб чиқариш йўналишида фаолият олиб бормоқда.

Жорий йилнинг январь-май ойларида вилоятимизнинг Тожикистон билан товар айланмаси 23,6 минг АҚШ долларини ташкил этди. Шундан 22,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди ва 1,1 миллион долларлик маҳсулот импорти амалга оширилди. Экспорт маҳсулотлари асосан ҳайвонлар учун озуқа, матолар, металл буюмлар ва бошқа маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари Урганч халқаро аэропортида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни кутиб олди.
Ташриф чоғида Хоразмдаги саноат корхоналарини бориб кўриш, Хива шаҳрини зиёрат қилиш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Хорезмскую область.
В международном аэропорту Ургенча глава нашего государства встретил Президента Таджикистана Эмомали Рахмона.
В ходе визита лидеры ознакомятся с деятельностью промышленных предприятий региона, посетят достопримечательности города Хивы.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон Президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Урганч шаҳридаги «UzXCMG» корхонасига ташриф буюрди.
Ҳозирги кунда бу ерда 13 хил экскаватор, 10 турдаги махсус техника ишлаб чиқарилмоқда. Маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоиздан ошган. Энди маҳсулотларни чет элга, жумладан, қўшни мамлакатларга экспорт қилиш режалаштирилган.
Тожикистонлик меҳмонлар заводдаги иш жараёнини, қишлоқ хўжалиги машиналари ва махсус техникаларни кўздан кечирди.

Президент Таджикистана Эмомали Рахмон в сопровождении Президента Шавката Мирзиёева посетил предприятие «UzXCMG» в городе Ургенче.
Сегодня здесь производят 13 видов экскаваторов и 10 видов спецтехники. Уровень локализации превысил 50 процентов. В дальнейшем планируется экспортировать продукцию, в том числе в соседние страны.
Таджикские гости ознакомились с рабочим процессом завода, образцами сельскохозяйственной и специальной техники.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #zavod

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter