SAMARQAND SHAHAR HOKIMLIGI / САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ
12.8K subscribers
26K photos
4.9K videos
15 files
17.8K links
Samarqand shahar hokimligi
Abdurahmon Jomiy 59-uy
Tel: (8366) 2332090
Facebook kanalga o‘tish: https://www.facebook.com/samshaharhokim/
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Жорий йилнинг 6 апрель куни ёққан кучли ёмғир натижасида айрим кўча ва аҳоли хонадонларига сув чиқиши кузатилди.

Мазкур ҳолат бўйича тегишли ташкилот масъуллари иштирокида ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ аҳоли хонадонлари ва бошқа объектларга етказилган зарарни жойида ўрганиб, тегишли хулоса ва таклифларни тайёрлайди.

Ҳолат бўйича батафсил хабар қилиб борамиз.

УЙДА ҚОЛИНГ...

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
🍂Бугунги кунда Самарқанд шаҳрига кириш ва чиқиш йўлларида 27 та тўсиқ пост ташкил этилган. Бу масканларда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ва бошқа мутасадди идоралар ходимлари карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда хизмат олиб бормоқда.

Афсуски, ушбу постларда айрим юртдошларимиз карантин қоидаларига зид ҳаракат қилаётгани ҳам қайд этилмоқда. Жумладан, бугун – 7 апрель куни Самарқанд туманининг Юқори Қайнама маҳалласи ҳудудидан шаҳарга кирувчи йўлда ҳаракатланиб келаётган 30 О 745 ТА давлат рақам белгили “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси 24-тўсиқ пост орқали Самарқанд шаҳрига ҳеч бир сабабсиз киришга уринди дея хабар берди IIV.UZ.

Ҳайдовчи уни тўхтатишга уринган ЙПХ инспекторларига чап бериб ўтиш учун тезликни ошириб ҳаракатланаётганда автомашина мувозанатини йўқотиб, ён томонида бўлган юк машинасига урилиб кетди.

Ушбу ҳуқуқбузар ҳайдовчига Самарқанд туман маъмурий суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎬 3-сектор раҳбари бозорлардаги нархларни тартибга олди

Самарқанд шаҳар 3-сектор раҳбари Қодиров Жамшид томонидан шаҳар деҳқон бозорларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархларини ошиб кетишини олдини олди.

Бундан ташқари 3-сектор раҳбари ташаббуси билан арзонлаштирилган ярмарка ташкил этилди.

УЙДА ҚОЛИНГ...

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ноқонуний иншоотлар бузилмоқда

Хабарингиз бор, Самарқанд шаҳрида кучли ёмғир ёғиши натижасида айрим кўчаларда сув тошиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Бунга асосий сабаб сифатида каналлар атрофида курилган ноқонуний иншоотларнинг сув оқимини тўсиб қўйганлиги бўлмоқда.

Ҳозирги кунда шундай иншоотларни бузиш ва санитария муҳофазаси ҳимоя ҳудуди таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

УЙДА ҚОЛИНГ...

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ терговчилари ҳам кўча ва савдо мажмуаларида фуқароларни карантин чекловларига риоя этишлари устидан назорат олиб бормоқдалар.

УЙДА ҚОЛИНГ...

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
❄️ Айни пайтда Самарқанд шаҳрида қор ёғмоқда.

УЙДА ҚОЛИНГ...

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
⚡️Карантин ҳудудидан қочиб кетганлик учун қандай жазо бор?

⚠️ Карантин даврида карантинни ўташ учун белгиланган жойларни карантин муддати тугамасдан ўзбошимчалик билан тарк этиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш ҳисобланади.

❗️Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш фуқароларга 4 млн 460 минг сўмадан 6 млн 690 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Агар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса:
👉 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима;
👉 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
👉 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
👉 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

УЙДА ҚОЛИНГ...

ҳуқуқий ахборот
🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
🌨 Об-ҳаво: Айрим жойларда ёмғир қорга айланади

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Айрим жойларда ёмғир қорга айланади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 0-5даража илиқ, айрим жойларда 1 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

УЙДА ҚОЛИНГ...

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
💎 Солиқларни тўланг ва шу орқали ёрдам қилинг

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Бугун аҳолимизни короновирус инфекциясидан асраш учун шифокорлар, ички ишлар, ҳарбийлар, журналистлар ва яна қанча касб эгалари тиним билмай меҳнат қилишмоқда. Уларни муносиб рағбатлантириш, шунингдек, короновирусга қарши курашда давлатимизга ҳар доимгидан кўпроқ маблағ керак.

Сизнинг имкониятимиз борми? Мол-мулк ва ер солиғини тўлаб, мамлакатимиз бюджетига ўз ҳиссангизни қўшинг. Ахир сиз каби ҳар бир фуқаро ватанпарварлик билан солиқларни тўласа катта маблағ йиғилади.

Бугун қанча саховатпеша инсонлар ҳамжиҳат бўлиб хайрия жамғармасига ҳам пул ўтказишмоқда. Наҳотки, сиз солиқларни тўлашни пайсалга солсангиз? Сиз уйдан чиқмасдан “Soliq.uz” мобил иловаси ёки click, uPay, PayMe каби электрон тизимлар орқали мол-мулк ва ер солиқларини тўлаб, чинакам ватанпарвар фуқаро эканлигингизни исботлаш имконига эгасиз.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси
матбуот хизмати

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш ТЎХТАТИЛДИ.

Асос — Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарори.

✔️ Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинади.

❗️Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилади.

УЙДА ҚОЛИНГ...

koronavirusinfouz
🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎬 Самарқанд шаҳрининг Ўрта Хўжасоат маҳалласида яшовчи Ибрагимовлар оиласи Президент мурожаатидан қаттиқ таъсирланди.

УЙДА ҚОЛИНГ...

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
🚙 Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг янгиланган рўйхати.

УЙДА ҚОЛИНГ...

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
🌙 Карантин қоидаларига амал қилишни талаб қилган масъул шахсга куч ишлатганлик учун жазо борми?

⚠️ Оммавий ахборот воситаларида касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бундай ҳолатда қонунчиликда қандай жавобгарлик кўзда тутилган?

❗️Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан, бундай шахсларга нисбатан қуйидаги ҳаракатларни содир этиш, яъни: ⬇️

👉 қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этиш – 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан;

👉 қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;

👉 қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;

👉 ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш – 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;

👉 ҳақорат қилиш – БҲМнинг 400 бараваридан (89 млн 200 минг сўм) 600 бараваригача (133 млн 800 минг сўм) миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, дея хабар берди ҳуқуқий ахборот.

УЙДА ҚОЛИНГ...

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎬 Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Самарқанд аҳлига мурожаати.

УЙДА ҚОЛИНГ...

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
🕊Яна 8 нафар бемор коронавирус касаллигидан фориғ бўлди.

Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

УЙДА ҚОЛИНГ...

ssvuz
🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎞 УЙДА ҚОЛИНГ

Байрамлари ярашган халқмиз.

Кечаги кунни соғиниб...

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
🌩 Бугун Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Шаҳримизда ҳаво ўзгариб туради. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

УЙДА ҚОЛИНГ...

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
🎗 Бугун ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллуд топган кун.

УЙДА ҚОЛИНГ...

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
🌿 “Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи ҳам карантинми?

УЙДА ҚОЛИНГ...

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz