SAMARQAND SHAHAR HOKIMLIGI / САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ
10.7K subscribers
26.6K photos
5.13K videos
16 files
18.2K links
Samarqand shahar hokimligi
Abdurahmon Jomiy 59-uy
Tel: (8366) 2332090
Facebook kanalga o‘tish: https://www.facebook.com/samshaharhokim/
Download Telegram
❗️ Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига ажиотаж талаб юзага келганда таҳлил ўтказилади

Ҳукумат қарори (716-сон, 19.12.2022 й.) билан Асосий турдаги озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар нархларининг кескин тебраниши даврида асоссиз оширилмаслиги бўйича тизимли назорат ўрнатиш ва зарур чоралар кўриш тартиби тўғрисидаги низом тадиқланди.

🔰Низомга кўра, нархларнинг кескин тебраниши ҳолатлари ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда ваколатли орган томонидан таҳлил ўтказилади.

💰 Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниш даври ушбу маҳсулотларнинг нархи охирги 30 кунгача бўлган даврда Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг ёки ундан юқори даражада ошганда ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда, 6 ойгача бўлган муддатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

📝 Асосий турдаги товарлар нархларининг ўзгариш динамикасини кузатиб бориш мақсадида мунтазам равишда:

🔸 бозорлар, савдо комплексларида, чакана савдо тармоқларида, биржаларда кунлик шаклланган нархлар тўғрисидаги маълумотларни;

🔸 статистика ва божхона органлари маълумотларини (маълумот, бюллетень ва бошқаларни);

🔸 оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни;

🔸 қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан маълумотларни тўплаш орқали мониторинг ўтказиб боради.

📁 Бозорда маҳсулотлар (товарлар)нинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган аломатлар аниқланганда, ваколатли орган хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказади.

Низом қоидалари юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар ҳамда ушбу қуйидаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан татбиқ этилади:

▫️буғдой ва ун;
▫️қолипли нон;
▫️мол гўшти;
▫️парранда гўшти;
▫️тухум;
▫️пахта ёғи;
▫️кунгабоқар ёғи;
▫️гуруч;
▫️шакар;
▫️сут (қадоқланган).

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞 
Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаатнома ва муносабат

Аҳмаджон Бабажонов, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тор доирада музокара ўтказдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Республики Казахстан Касым-Жомарт Токаев провели переговоры в узком формате.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаатнома ва муносабат

Лола Абдуллаева, Самарқанд шаҳар 2-сон туғруқхонаси бош шифокори.

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Янги йил байрами муносабати билан айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2022 йил 19 декабрдаги фармойишига биноан Янги йил байрамини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш, “Президент арчаси” тадбирини ташкил этиш юзасидан шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида 2023 йилнинг 5 январига қадар транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:

Университет хиёбонидаги Амир Темур ҳайкали олдидан вилоят мусиқали драма театрига кириш кўчаси ва Кўксарой майдонида;

Алишер Навоий ва Камол ота Турк кўчаси кесишмасида;

Беруний кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган қисмидан Темирйўл вокзали майдонигача;

Туркистон кўчасининг ТАТУ Самарқанд филиали академик лицейи биноси олдидан ўтган 200 метр қисмида;

Кимёгарлар қўрғони Умид кўчасининг Зиёкорлар кўчаси билан кесишган туташмасидан Дарғом кўчасигача бўлган қисмида;

Кимёгарлар қўрғони Дарғом кўчасининг “Нурафшон” санъат саройи олдидан ўтган қисмида;

Хишрав қўрғони Заковат кўчасининг Алмати кўчаси билан кесишмасидан Мевали кўчасигача бўлган қисмида;

Хишрав қўрғони Заковат кўчасининг 2-Маданият ва дам олиш маркази биноси олдидан ўтган қисмида;

Фарҳод қўрғонидаги “Зарафшон” истироҳат боғига туташ кўчаларда;

Қорасув массивидаги 99-116 уйлар олдидан ўтувчи туташ кўчаларда;.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

🌐 Web-sayt| 🌏 Telegram| 🎞 YouTube
🏞 Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Ўзбекистон-Қозоғистон саммити якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди.

По итогам узбекско-казахстанского саммита состоялась церемония подписания и обмена двусторонними документами.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️ Фахрий донорларга бериладиган мукофот пули кўпайтирилади

☑️ “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бирйўла бериладиган пул мукофоти суммаси БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача (1,5 млндан 4,5 млн сўмгача) оширилади.

🔸 Шунингдек, кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

▫️улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;
▫️шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш;
▫️давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш;

🔸 доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари (ота-оналари, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-ука ва опа-сингиллари, турмуш ўртоғининг ота-оналари) стационар даволаниш жараёнида, зарурат туғилганда, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади;

🔸 донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 фоизи (27 минг 600 сўм) миқдорида белгиланади;

🔸 иммун донорларга ўтказилган иммунизация ва топширилган плазмаси учун ҳақ тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг оширилиши даражаси доирасида мутаносиб равишда индексация қилиб борилади;

🔸шошилинч ҳолатларда донор қонининг таркибий қисмларини ташиш учун тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланишга рухсат берилади.

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Муносабат: Кўксарой маҳалласи ҳудудида сув исроф бўлиши олди олинади

Батафсил ўқиш...

🌐 Web-sayt| 🌏 Telegram| 🎞 YouTube
🏞 Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Брифинг

Самарқанд шаҳрида "Президент арчаси" тадбирлари ўтказилади

Бу ҳақида Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ориф Хаитов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Тадбирлар доирасида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга "Президент совға"лари топширилишини айтди.

🌐 Web-sayt| 🌏 Telegram| 🎞 YouTube
🏞 Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook