SAMARQAND SHAHAR HOKIMLIGI / САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ
12.6K subscribers
26.1K photos
4.94K videos
16 files
17.8K links
Samarqand shahar hokimligi
Abdurahmon Jomiy 59-uy
Tel: (8366) 2332090
Facebook kanalga o‘tish: https://www.facebook.com/samshaharhokim/
Download Telegram
Кёнджу шаҳар ҳокими Самарқанд шаҳар ҳокими билан учрашди

Жорий йилнинг 13-14 декабрь кунлари Корея давлатининг Кёнджу шаҳар ҳокими Джу Нак Ёнг бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрида бўлди.

Делегация аъзолари ҳокимлик биносида шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров билан учрашди.

Учрашувда 2013 йилдан буён Кёнжу билан дўстона алоқалар ўрнатилган икки шаҳар ўртасидаги алмашинув ва ҳамкорликни ривожлантириш йўллари ҳақида фикр алмашилди.

Суҳбат давомида Кёнджу шаҳар ҳокими Самарқанд шаҳар ҳокимини келгуси йил бўлиб ўтадиган дўстлик шаҳарларининг 10 йиллиги тадбири ва OWHS-AP Бош Ассамблеясига таклиф қилди.

🌐 Web-sayt| 🌏 Telegram| 🎞 YouTube
🏞 Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Гендер зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун ўқув-машғулоти бўлиб ўтди

Самарқанд шаҳрида “Гендер зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун инклюзив хизматлар тақдим этиш” бўйича уч кунлик  ўқув-машғулотлари ўтказилди.

Унда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, “Ногиронлар” жамияти вилоят бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳамда соҳага алоқадор нодавлат ва нотижорат ташкилотлари вакиллари учун гендер зўравонликдан жабрланган ногиронлиги бор хотин-қизларга идоралараро хизматларни тақдим этиш тартиби юзасидан батафсил тушунча берилди.

Ўқув-машғулотларида Самарқанд шаҳар  ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар шаҳар бўлими бошлиғи Зебо Саидова ҳам иштирок этди.

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Бугун, 15 декабрь

Самарқанд шаҳри ҳудудида кутилаётган об-ҳаво.

🌡 ️+13°,+8°, Булутли.

Тонг: +8°
Кун: +13
Оқшом: +8°

Намлик: 58%
Шамол: Жанубий-шарқ, 2,9 м/с.
Босим: 768 мм сим. уст.
Ой: Қисқараётган ой
Қуёш чиқиши: 07:44
Қуёш ботиши: 17:08

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Мутолаа

Баъзан тўғри яшаш инсонларни ёлғизликка гирифтор қилади.

© Жуди Пиколт 


🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Матбуот анжумани

Айни пайтда Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Эркинжон Раджабов иштирокида соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар хусусида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

🌐 Web-sayt| 🌏 Telegram| 🎞 YouTube
🏞 Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Италияда "Самарқанд матолари ва олтинлари орзуси сари" номли мақола нашр этилди

Батафсил ўқиш...

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Байрам муносабати билан "Афросиёб" электропоездининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилди

"Ўзтемирйўлйўловчи" Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида "Тошкент—Самарқанд—Тошкент" йўналишида 26 декабрь кунидан ва 2023 йилнинг 8 январь кунигача юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездининг қўшимча 14 та қатновлари йўлга қўйилганини маълум қилди.

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

767-сонли "Самарқанд-Тошкент" йўналиши — Самарқанд, соат 11:06 — Тошкент, соат 13:16;

768-сонли "Тошкент—Самарқанд" йўналиши — Тошкент, соат 13:40 — Самарқанд, соат 15:48.

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Samarqand shahar hokimining ma'naviy-ma'rifiy ishlar samaradorligini oshirish, davlat tili to'g'risidagi qonun hujjatlariga  rioya etilishini ta'minlash masalalari bo'yicha maslahatchisi Norbek Alkarov 

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞 
Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Самарқанд шаҳрида халқаро автошоҳбекат қурилмоқда

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
❗️Телекоммуникациялар тармоқлари соҳасидаги фаолият учун лицензияни “Лицензия” ахборот тизими орқали олиш мумкин

Эндиликда “Лицензия” ахборот тизими орқали Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш учун лицензия олиш мумкин.

➡️ Давлат хизматини кўрсатувчи субъект: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

📝 Мурожаатлар қуйидагилар орқали қабул қилинади:

▫️ license.gov.uz – “Лицензия” ахборот тизими;
▫️ my.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали.

☑️ Хизматдан юридик шахслар фойдаланади. 

💰Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори БҲМнинг бир баравари (300 минг сўм)ни ташкил этади.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.

Аризани кўриб чиқиш муддати – 10 иш куни.

⚠️ Лицензиялашда Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси билан келишиш лозим бўлган ҳолларда 25 иш кунини ташкил этади.

🗓 Лицензиянинг амал қилиш муддати:

🔹телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш фаолиятига бериладиган лицензиянинг амал қилиш муддати – 5 йил;

🔹кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятига бериладиган лицензиянинг амал қилиш муддати – 15 йил;

🔹лицензияланадиган фаолиятларнинг қолган турларига лицензия чекланмаган муддатга берилади.

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Давлат раҳбари ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш масаласига ҳам тўхталади.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева началось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства и промышленности, обеспечения занятости населения. Глава государства также затронет вопрос улучшения энергоснабжения в регионах.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда бугунги оғир вазиятда электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишлар, ўғирликлар давом этаётгани, бунга жойлардаги раҳбарлар бефарқ ва шерик бўлаётганига чидаб бўлмаслиги қайд этилди.

Декабрь ойи бошидан қарийб 3 мингта, сўнгги икки кунда эса 1,5 мингта бундай ҳолат аниқланди. Улар айниқса, Фарғона (617 та), Андижон (325 та), Самарқанд (252 та), Наманган (220 та), Сирдарё (218 та), Тошкент шаҳрида (269 та) кўп.

Мисол учун, электрдан 8 миллион киловатт ўғирланган, бу – куз-қиш мавсумида 41 минг ҳовли уйларнинг бир ойлик истеъмолига тенг.

Шу билан бирга, 11,5 миллион куб метр ёки 19 минг хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг табиий газ ноқонуний ишлатилгани аниқланди.

Ўтган ҳафта Наманганда 110 тонна, Қорақалпоғистонда 22 тонна аҳолига берилиши керак бўлган кўмир ноқонуний равишда сотиб юборилган.

Бу вилоятлар ҳокими, прокурори, ички ишлар идоралари нима билан банд?", - деб савол қўйди Президент.

Вилоят ҳокимлари қозонхона, газ ва кўмир тарқатиш шохобчалари, автопарк, электр тармоқларига бориб, ишларни кўзи билан кўрмагани, бу ишларни ташлаб қўйгани кескин танқид қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда кун тартибидаги асосий масала – аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Йил бошидан тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда 2 миллион аҳолининг доимий бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, 4 миллиондан зиёд аҳоли мавсумий меҳнат орқали даромадли бўлди. Жумладан:

- оилаларга деҳқончилик учун тарқатилган 100 минг гектар ерларда, 1 миллион 200 минг аҳоли доимий ва мавсумий банд бўлди.

- ҳудудларда корхоналар 85 мингтага кўпайиб, уларнинг сони 550 мингтага етди. Бунинг ҳисобига 2022 йилда даромад солиғи тўлаётган расмий банд бўлганлар сони 400 мингтага ошди. Шунингдек, 3,5 мингта саноат лойиҳаси ишга туширилиб, 160 мингта доимий иш ўрни яратилди;

- Янги Ўзбекистон массивлари қурилаётгани, ипотека ва қурилиш бозори кенгайгани ҳисобига бу йилнинг ўзида 4,5 мингта янги қурилиш корхонаси ташкил этилди ва 135 минг доимий иш ўрни яратилди;

- туризм ва сервис соҳаларида йирик хизмат кўрсатиш марказлари ишга тушгани, сервис-савдо кўчалари, туризм қишлоқлари ташкил қилингани, ижтимоий солиқ 1 фоиз қилингани, иш вақтига чекловлар олиб ташлангани ҳисобига 1,5 миллион аҳоли қўшимча даромадли бўлди;

- йўловчи ташиш, риэлторлик, дурадгорлик, кулолчилик, уйда сут маҳсулотлари тайёрлаш каби 79 та фаолият тури бўйича ўзини ўзи банд қилиш имконияти яратилгани натижасида бу йили 914 минг нафар фуқаро рўйхатдан ўтиб, ўзини ўзи банд қилганлар сони 2 миллионга яқинлашди.

Яқинда Сирдарё, Навоий ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари ҳисоб-китоблар билан кейинги йилда “ишсизликдан ҳоли ҳудуд”га айлантириш бўйича ўзига мажбурият олди.

Бошқа вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам 20 декабргача келгуси йил аҳолини банд қилиш дастурини қабул қилиши шартлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Аҳоли бандлигини таъминлаш доирасида қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

Биринчи йўналиш – келаси йили пахта ва ғалладан бўшаган 100 минг гектарни аҳолига бўлиб бериш энг катта захира бўлади.

Энди ерни қўлидан иш келадиган, деҳқончиликни биладиган одамларга бериш, камида 600 минг аҳолини доимий ва 900 минг аҳолини мавсумий даромад олишини таъминлаш зарур.

8 триллион сўмлик 600 дан зиёд сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш орқали қишлоқ аҳолиси учун саноатда иш ўринлари яратиши керак. Шу билан бирга, келаси йили қишлоқ хўжалигига халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинадиган 400 миллион долларни кўпроқ доимий иш ўринлари яратадиган лойиҳаларга йўналтириш зарур.

Facebook|Instagram|Twitter
Келгуси йилда пилла етиштирувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш мақсадида ушбу соҳага ҳам эркинлик берилиши таъкидланди. Эндиликда етиштирилган пилла аҳолидан жаҳон биржаларидан кам бўлмаган нархда харид қилинади.

Бу камида 500 минг аҳолини банд қилиб, уларнинг даромадини 2-3 баравар ошириш имконини беради.

Иккинчи йўналиш доирасида ишсизлик оғир бўлган 1 мингта маҳалла учун 300 та микро-марказ ташкил этиб, уларга тадбиркорлик учун имконият яратиши зарур.

Туман ва шаҳарларнинг 255 та марказий кўчаси ҳамда 274 та маҳалладаги савдо-хизмат кўчалари тўлиқ ишга тушиши шартлиги кўрсатиб ўтилди

Мутасаддиларга 17 та туман ва шаҳарнинг мастер-режаларини 1 апрелгача якунига етказиб, савдо ва сервис объектлари учун янги ерларни аукционга чиқариш топширилди. Тушган маблағлар яна 20 та туман ва шаҳарнинг мастер-режаларини ишлаб чиқишга йўналтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📽 Самарқанд шаҳрида жойлашган Чет тиллар институти талабалари учун давлат ва хусусий шериклик асосида талабалар ётоқхонаси қурилди.

🎥 YouTube...

🌐 Web-sayt| 🌏 Telegram| 🎞 YouTube
🏞 Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Келаси йили ҳар бир вилоят ҳокими 5-10 минг хонадонли уй-жой қуриш режасини қилиб, бунинг учун бир ой муддатда ер участкаларини аукционга чиқариши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга бир ой муддатда қурилиш соҳасида 6 ойгача ишга қабул қилиш бўйича соддалашган меҳнат шартномаларини ишлаб чиқиб, келгуси йилда норасмий сектордаги 100 минг аҳолини қонуний фаолиятга ўтказиш вазифаси қўйилди.

Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир маҳаллада қурилиш бригадалари тузиб, 50 минг аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлашга топшириқ берилди. Бунда, уларга меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратилиши таъкидланди.

Йиғилиш якунида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарлари йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва янги вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан Президентга ҳисобот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Энергия ресурслари таъминотидаги бугунги вазият тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари учун катта сабоқ бўлиши керак"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter