SAMARQAND SHAHAR HOKIMLIGI / САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ
11.6K subscribers
26.4K photos
5.02K videos
16 files
18K links
Samarqand shahar hokimligi
Abdurahmon Jomiy 59-uy
Tel: (8366) 2332090
Facebook kanalga o‘tish: https://www.facebook.com/samshaharhokim/
Download Telegram
Audio
Самарқанд шаҳри вилоят экспортида энг юқори улушга эга

🏢 2022 йил январь-ноябрь ойлари давомида Самарқанд вилояти экспортида юқори улушга эга бўлган туман ва шаҳарлар: 

🔹Самарқанд шаҳар – 163,8 млн. АҚШ доллари.

🔹Самарқанд туман – 53,6 млн. АҚШ доллари.

🔹Жомбой туман – 43,2 млн. АҚШ доллари.

🔹Ургут туман – 43,1 млн. АҚШ доллари.

🔹Оқдарё туман – 19,6 млн. АҚШ доллари.

🔹Иштихон туман – 15,8 млн. АҚШ доллари.

🔹Пастдарғом туман – 14,9 млн. АҚШ доллари.

🔹Нарпай туман – 11,3 млн. АҚШ доллари.

🔹Булунғур туман – 11,3 млн. АҚШ доллари.

🔹Каттақўрғон шаҳар – 10,6 млн. АҚШ доллари.

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Самарқанд шаҳридаги боғчалар ҳолатини ўрганиш ишлари давом этмоқда

Батафсил ўқиш...

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Самарқанд шаҳридаги Янги йил арчаларини безаш ишлари якунланмоқда...

🌐 Web-sayt| 🌏 Telegram| 🎞 YouTube
🏞 Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Муносабат: "Поворот"даги бекат атрофи таъмирланади

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳар “Бурилиш” тўхташ жойида катта чуқур бўлиб, бу чуқурга катта ёшдаги қариялар ҳамда болалар тушиб кетиши мумкинлиги айтилган хабар тарқалди.

Мазкур масала юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳолат тезда назоратга олиниб, масъуллар иштирокида ўрганилди.

Хабарда айтилганидек, ҳақиқатдан ҳам ушбу бекат атрофи таъмирталаб ҳолда эканлиги аниқланди.

Аниқланган камчиликлар келгуси йилнинг биринчи чорагида тўлиқ бартараф этилиши белгилаб олинди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Самарқанд шаҳри ҳудудида электр энергияси таъминотига чекловлар киритилади

Жорий йилнинг 13 декабрь кунидан бошлаб қуйидаги жадвал асосида Самарқанд шаҳри ҳудудида электр энергияси таъминотига чекловлар киритилишини маълум қиламиз.

Шу ўринда фуқароларимиздан электр энергиясидан тежаб фойдаланишларини сўраймиз.

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Самарқанд халқаро аэропортида авиақатновлар сони ортмоқда
#14dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Кёнджу шаҳар ҳокими Самарқанд шаҳар ҳокими билан учрашди

Жорий йилнинг 13-14 декабрь кунлари Корея давлатининг Кёнджу шаҳар ҳокими Джу Нак Ёнг бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрида бўлди.

Делегация аъзолари ҳокимлик биносида шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров билан учрашди.

Учрашувда 2013 йилдан буён Кёнжу билан дўстона алоқалар ўрнатилган икки шаҳар ўртасидаги алмашинув ва ҳамкорликни ривожлантириш йўллари ҳақида фикр алмашилди.

Суҳбат давомида Кёнджу шаҳар ҳокими Самарқанд шаҳар ҳокимини келгуси йил бўлиб ўтадиган дўстлик шаҳарларининг 10 йиллиги тадбири ва OWHS-AP Бош Ассамблеясига таклиф қилди.

🌐 Web-sayt| 🌏 Telegram| 🎞 YouTube
🏞 Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Гендер зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун ўқув-машғулоти бўлиб ўтди

Самарқанд шаҳрида “Гендер зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун инклюзив хизматлар тақдим этиш” бўйича уч кунлик  ўқув-машғулотлари ўтказилди.

Унда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, “Ногиронлар” жамияти вилоят бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳамда соҳага алоқадор нодавлат ва нотижорат ташкилотлари вакиллари учун гендер зўравонликдан жабрланган ногиронлиги бор хотин-қизларга идоралараро хизматларни тақдим этиш тартиби юзасидан батафсил тушунча берилди.

Ўқув-машғулотларида Самарқанд шаҳар  ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар шаҳар бўлими бошлиғи Зебо Саидова ҳам иштирок этди.

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Бугун, 15 декабрь

Самарқанд шаҳри ҳудудида кутилаётган об-ҳаво.

🌡 ️+13°,+8°, Булутли.

Тонг: +8°
Кун: +13
Оқшом: +8°

Намлик: 58%
Шамол: Жанубий-шарқ, 2,9 м/с.
Босим: 768 мм сим. уст.
Ой: Қисқараётган ой
Қуёш чиқиши: 07:44
Қуёш ботиши: 17:08

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Мутолаа

Баъзан тўғри яшаш инсонларни ёлғизликка гирифтор қилади.

© Жуди Пиколт 


🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook