SAMARQAND SHAHAR HOKIMLIGI / САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ
10.7K subscribers
26.6K photos
5.13K videos
16 files
18.2K links
Samarqand shahar hokimligi
Abdurahmon Jomiy 59-uy
Tel: (8366) 2332090
Facebook kanalga o‘tish: https://www.facebook.com/samshaharhokim/
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев фтизиатрия ва пульмонология соҳасини ривожлантириш, ОИТС касаллигининг олдини олиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития фтизиатрии и пульмонологии, профилактики СПИДа.

#Mirziyoyev #yigilish #tibbiyot #profilaktika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун, 13 декабрь

Самарқанд шаҳри ҳудудида кутилаётган об-ҳаво.

🌡 ️+7°,+2°, Булутли.

Тонг: +1°
Кун: +7
Оқшом: +2°

Намлик: 65%
Шамол: Шарқий-жанубий-шарқ, 2 м/с.
Босим: 770 мм сим. уст.
Ой: Қисқараётган ой
Қуёш чиқиши: 07:43
Қуёш ботиши: 17:08

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Мутолаа

Одам боласи ёруғ оламга келганда чинқириб йиғлайди. Ва кейинчалик ҳаёти давомида кўрган-кечирганлари, бунинг беҳуда эмаслигини кўрсатади...

© Франсуаза Саган


🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Қишки таътилда ўқувчи ва талабаларга йўналишли шаҳарлараро автобуслар учун имтиёзлар берилади

🏫
Декабрь ойининг охирги 10 кунлиги ва январь ойининг биринчи 10 кунлиги оралиғида ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари талаба (ўқувчи)ларининг ҳар йилги 2 ҳафталик қишки таътили ўтказилади.

☑️ 2022 йилдан қишки таътил даврида ўқувчи ва талабаларнинг йўналишли шаҳарлараро автобус қатнови орқали ҳаракатланиши учун муддатли имтиёзлар тўпламини (чегирмали чипталар, акциялар) тақдим этиш механизми жорий этилади.

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Муносабат: Гагарин кўчасидаги муаммо бартараф этилади

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳар “Гагарин” кўчаси кесишмасидаги светофорнинг тагида қазилган чуқур ёпилмай кетилгани айтилган хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, муаммо назоратга олинди.

Гагарин кўчаси кесишмасидаги ер ости қувуридаги носозликни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани боис чуқур қазилгани аниқланди.

Ишчиларга ишлар сифатли ва тез якунланиб, йўловчиларга ноқулайлик  туғилишининг олдини олиш кераклиги бўйича тушунтириш берилди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Тадбиркорларнинг энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳолатлари текширилади

“Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–440-сон, 12.12.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра:

2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартгача импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлар томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 автобензин учун, истисно тариқасида, акциз солиғи “ноль” ставкада қўлланилади.

🗓 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 апрелгача Президент ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишмасдан тадбиркорларни уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари бўйича текширишга рухсат берилди.

❗️Текширувлар натижалари бўйича автобензин маҳсулотларининг ортиқча йўқотишларига ва талон-тарожликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга қонунчиликда белгиланган жазо чораларини қўллаш, шунингдек, уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимномалар киритилади.

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
WizzAir авиакомпанияси илк бор Абу-Дабидан Самарқанд шаҳрига парвозларни йўлга қўйди

Батафсил ўқиш...

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
ГАЗДАН ЗАҲАРЛАНМАСЛИК УЧУН
Ундан фойдаланиш тартибига амал қилиш зарур

Батафсил  ўқиш...

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
❗️Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (694-сон, 05.12.2022 й.) билан Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

🔢 Низом билан давлат даволаш-профилактика муассасаларида тиббиёт соҳасида илмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшаётган илмий даражага эга тиббиёт ходимларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланди.

Шунга кўра, муассасаларнинг фан доктори (Doctor of Science), фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлган ходимларига асосий иш жойи бўйича ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгиланади.

📝 Ходимга қўшимча ҳақ унинг жорий йил (календарь йил) мобайнидаги фаолияти натижалари таҳлилига асосан келгуси йил учун белгиланади.

☑️ Қўшимча ҳақ миқдори ходимнинг эгаллаб турган лавозимига мутаносиб равишда, бироқ бир ставкадан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳар ойда ҳисобланадиган лавозим маошига нисбатан белгиланади.

➡️ Ходим бир нечта муассасада қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаси асосида фаолият юритаётган бўлса, у асосий иш жойи бўйича қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қўшимча ҳақ миқдори бир ойда – фан номзоди ёки фалсафа доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг 30 фоизидан ҳамда фан доктори илмий даражасига эга ходимлар учун лавозим маошининг 60 фоизидан ошмаслиги керак.

⚠️ Мазкур низом талаблари Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларининг қўшимча ҳақ оладиган тиббиёт ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Шаҳарсозлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Бунда Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров ҳам иштирок этди.


🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
12 декабр куни Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Ашхободга ташриф буюриб, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов билан учрашди.

У Шавкат Мирзиёевнинг саломини ҳамда Туркманистонда нишонланадиган Халқаро бетарафлик куни муносабати билан табригини етказган.

❗️Шунингдек, сафар чоғида Ўзбекистонга қўшимча равишда кунига 20 млн куб метр газ (3 ойда жами 1,5 млрд куб метр) бериш бўйича келишувга эришилган ва шартнома имзоланган.

👉🏽 Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
Бугун, 14 декабрь

Самарқанд шаҳри ҳудудида кутилаётган об-ҳаво.

🌡 ️+10°,+5°, Очиқ ҳаво.

Тонг: +6°
Кун: +10
Оқшом: +5°

Намлик: 57%
Шамол: Шарқий-жанубий-шарқ, 2,5 м/с.
Босим: 768 мм сим. уст.
Ой: Қисқараётган ой
Қуёш чиқиши: 07:44
Қуёш ботиши: 17:08

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Мутолаа

Ҳаёт пианинога ўхшайди. Гўёки, оқ клавишлар ⸺ қувонч ва муҳаббат, қора клавишлар  ⸺ қайғу ва ҳасрат! Мусиқа гўзал бўлиши учун улар галма-галдан босилиши керак.

© Фредерик Шопен


🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Audio
Самарқанд шаҳри вилоят экспортида энг юқори улушга эга

🏢 2022 йил январь-ноябрь ойлари давомида Самарқанд вилояти экспортида юқори улушга эга бўлган туман ва шаҳарлар: 

🔹Самарқанд шаҳар – 163,8 млн. АҚШ доллари.

🔹Самарқанд туман – 53,6 млн. АҚШ доллари.

🔹Жомбой туман – 43,2 млн. АҚШ доллари.

🔹Ургут туман – 43,1 млн. АҚШ доллари.

🔹Оқдарё туман – 19,6 млн. АҚШ доллари.

🔹Иштихон туман – 15,8 млн. АҚШ доллари.

🔹Пастдарғом туман – 14,9 млн. АҚШ доллари.

🔹Нарпай туман – 11,3 млн. АҚШ доллари.

🔹Булунғур туман – 11,3 млн. АҚШ доллари.

🔹Каттақўрғон шаҳар – 10,6 млн. АҚШ доллари.

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Самарқанд шаҳридаги боғчалар ҳолатини ўрганиш ишлари давом этмоқда

Батафсил ўқиш...

🌐 Web-sayt🌏 Telegram| 🎞 YouTube  
🏞  Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook
Самарқанд шаҳридаги Янги йил арчаларини безаш ишлари якунланмоқда...

🌐 Web-sayt| 🌏 Telegram| 🎞 YouTube
🏞 Instagram|📂 Facebook|📁 Facebook