Sammuslim.uz
10.6K subscribers
26K photos
9.06K videos
35 files
23K links
https://sammuslim.uz/ саҳифасининг Телеграм тармоғидаги канали


Мурожаат учун админ: @abrorovjahongir

Тел: 93. 337-02-39
Download Telegram
Жума Муборак азизлар

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Жума Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинди. Уни Жаброил алайҳиссалом олиб тушдилар. Ўшанда Жаброил алайҳиссаломнинг қўлларида ўртасида қора нуқтаси бор оппоқ ойна бор эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Жаброил, бу нима?” – деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: “Бу жума, Аллоҳ таоло буни Сизга ва сиздан кейинги умматларингизга байрам қилиб туширди. Унда Сиз ва умматларингиз учун яхшиликлар бор. Сиз ҳафта кунларининг аввалги кунини байрам қиласиз. Яҳудийлар ва насронийлар эса Сиздан кейин байрам қилишади. Унда дуолар ижобат бўладиган бир вақт бор. Банда ўша вақтда дуо қилиб, Роббидан нима яхшилик сўраса, ўша яхшилик унинг насибаси бор бўлса, Аллоҳ таоло у яхшиликни беради. Қандай ёмонликдан паноҳ сўраса, Аллоҳ таоло у ёмонликни ва ундан каттароғини ҳам ундан қайтаради. Бизлар жума кунини “явмил мазид (савоблари бисёр бериладиган кун) деб атаймиз”–деб жавоб берди” Табароний ривоят қилган.
@sammuslimuz
Рамазон жумаси муборак бўлсин

Кечаги қуёш ҳам ўзгача ботди
Кўкда ой юлдузлар завқим ўйғатди
Саҳардан сўнги тонг ёқимли отди
Рамазон жумаси муборак бўлсин

Ушбу кун зиқланманг феълни қилинг кенг
Бугунги жумамиз етмиштага тенг
Ҳаммасин қабул эт Парвардигор денг
Рамазон жумаси муборак бўлсин

Ота-ю онани зиёрат қилинг
Насиҳат ўгитин қулоққа илинг
Уларнинг хизматин жаннат деб билинг
Рамазон жумаси муборак бўлсин

Масжидлар обаддир имомлар воиз
Маъруза тингламоқ мўминга жоиз
Саййидул айёмда савоб юз фоиз
Рамазон жумаси муборак бўлсин

Боқоний дейдики эй азиз инсон
Жумага келингиз чиқмасидан жон
Берилмас бошқа кун бундайин имкон
Рамазон жумаси муборак бўлсин

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@sammuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹🍃 РАМАЗОННИНГ 3-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

🌸🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌸🌸•Динимиз - Ислом
🌸🌸•Қибламиз - Каъба
🌸🌸•Айёмимиз - Жума
🌸🌸•Фарзимиз - Намоз
🌸🌸•Қарзимиз - Закот
🌸🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌸🌸•Амалимиз - Савоб
🌸🌸•Тилимиз - Тақво
🌸🌸•Нафратимиз - Зино
🌸🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌸🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌸🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума ва Рамазон муборак!

🌙РАМАЗОННИНГ 3-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

👉
@sammuslimuz
#Рамазондаги_танбеҳлар!

Баъзи рўзадорларнинг ифтор пайтидаги дуодан ғафлатда қолиши хатодир. Ифтор пайтидаги дуо суннатдир. Бунда рўзадор учун улкан фазл бор ва ундаги дуо рад этилмас. Рўзадорнинг ифтор пайтидаги дуоси ижобат қилингандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч дуо рад этилмайди: ота-онанинг дуоси, рўзадорнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси», деганлар. (Имом Аҳмад ривоят қилган)
Оғизни очгач, қуйидаги дуони айтиш ҳам суннатдир:
«Заҳабаз-зама`у вабталлатил уруқу ва сабатал ажру, иншааллоҳу таъаалаа» (Чанқоқлик кетиб, томирлар ҳўлланди, иншааллоҳ, ажрлар ёзилди)
Абу Довуд ривоят қилган

@Sammuslimuz
Саловот айтишни унутманг!

Расулуллоҳ ﷺ: «Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади» дедилар.

Муслим ривояти.

Саловот:
«Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад»

@Sammuslimuz
Каҳф сураси

Ибн Умар р.а. дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади” - деганлар.

@Sammuslimuz
🌺🌺🍀🍀🌸🌸🍀🍀🌺🌺

ЖУМА КУНИ ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ – РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА КЎП САЛОВАТ АЙТИШДИР

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?”, дейишди. У зот: “Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

САЛОВАТ ТУРЛАРИ
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши: "Эй, Расулуллоҳ! Биз Сизнинг ҳаққингизга салом айтишликни билиб олдик. Бироқ, саловатни қандай айтамиз?", – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Менинг ҳаққимга саловатни шундай айт: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳима. Иннака Ҳамидун Мажид. Аллаҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳима Иннака Ҳамидун Мажид” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳомид ас – Саъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Саҳобийлар: "Эй, Расулуллоҳ! Сизга саловатни қандай айтамиз?", – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррияйтиҳи. Кама соллайта ъала али Иброҳим ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррийятиҳи кама барокта ъала али Иброҳим. Иннака Ҳамидун Мажид” – деб айтинглар" (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).

ҚИСҚА САЛОВАТЛАР:

🍃🌹🍃 "Соллаллоҳу алайҳи васаллам"

🍃🌹🍃 "Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ"

🍃🌹🍃 "Ас – Солату вас – саламу алайка я Росулаллоҳ"

🍃🌹🍃 “Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад”

🍃🌹🍃 “Алайҳис-солату ва вас-сала-а-му”

@sammuslimuz
Audio
"ЗАКОТ МАСАЛАСИ"
Зайниддин домла Эшонқулов
вилоят бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇
┈•┈•┈•❁@sammuslimuz❁•┈•┈•┈
🔹"Закот бериладиган ўринлар", - Хайруллоҳ домла Саттаров, ЎМИ Самарқанд вилояти вакили ўринбосари

Батафсил:
https://sammuslim.uz/media/video/zakot-beriladigan-orinlar-xayrulloh-domla-sattarov-omi-samarqand-viloyati-vakili-orinbosari

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@sammuslimuz
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Шу гап ҳадисми?

"Мутакаббирга мутакаббирлик қилиш садақа" деган гап ҳадисми? Агар ҳадис бўлса уни ким ривоят қилган? Қайси ҳадис китобида келтирилган?



Батафсил: https://azon.uz/content/views/30276

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAER1go5eBCbDvNhp_g
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Рамазонда уч набавий одат

Биз муборак Рамазон ойи келганида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амаллари ичида уч нарсани янада зиёда бўлишини сезар эдик.

Батафсил: https://azon.uz/content/views/30284

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAER1go5eBCbDvNhp_g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар

«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати имом-хатиблар, уламолар, олимлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда


Манба:
O’zbekiston24 телеканали

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@sammuslimuz
#ЭЛОН
"РАМАЗОН - ТАВБА ВА ИСТИҒФОР ОЙИ" мавзусидаги маърузани
Facebook ижтимоий тармоғи орқали кузатиб боринг!

👇👇👇👇👇
КЎРИШ УЧУН ➡️https://www.facebook.com/photo.php?fbid=105976223326970&set=a.105976236660302&type=3&source=11&referrer_profile_id=100017437783015

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@sammuslimuz
"РАМАЗОН - ТАВБА ВА ИСТИҒФОР ОЙИ" мавзусидаги маърузани
Facebook ижтимоий тармоғи орқали ОНЛАЙН кузатиб боринг!

👇👇👇👇👇
КЎРИШ УЧУН ➡️https://www.facebook.com/sammuslim.uz/videos/612512159340038/?sfnsn=mo&d=n&vh=i

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@sammuslimuz
Forwarded from 🇺🇿 URGUT TUMANI HOKIMLIGI (Ургут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати Тошмуродов Усмонжон Арзимурод ўғли)
Устозни хотирлаб

Вақт ҳамма нарсани даволайди, дейдилар. Бир одам оламдан ўтар экан, ортида қолган яқинларининг қалбидаги айрилиқ дарди ҳам йиллар ўтиб, енгиллашади. Баъзилар эса бир неча йиллардан сўнг бутунлай унут бўлиб кетади. Аммо шундай инсонлар борки, уларнинг вафотидан кейинги соғинч вақт ўтиши билан нафақат унутилмайди, балки кун сайин кучайиб, борган сари чуқурлашиб боради.

Ана шундай улуғ зотлардан бири – Ургут аҳлининг атоқли фарзанди, Мулло Ахмад Шербобоев бу улуғ зотнинг Сизу биз ҳам бу зотдан ибрат олиб, илм эгаллаб, унга холис амал қилсак, иншааллоҳ, юртимизда аҳли илмлар, ходими шариатлар кўпайса, аждодларимиз эришган юксак мартабаларга халқимиз яна эришади, иншааллоҳ.

Аллоҳ таоло барча ўтган улуғ устозларимизни, меҳрибон ота-оналаримизни раҳматига олиб, охиратларини обод айласин!

Ургут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Тошмуродов Усмонжон Арзимурод уғли
1.🔴 Ҳасанов Абдуғани қори Самарқанд вилояти Ургут тумани “Чубин” жоме масжиди 16-кун

Батафсил:
https://sammuslim.uz/press/news/hasanov-abdugani-qori-samarqand-viloyati-urgut-tumani-chubin-jome-masjidi-16-kun

2.🔴 Назаров Анвар қори Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар “Мухаммад Накиббек” жоме масжиди 16-кун

Батафсил:
https://sammuslim.uz/press/news/nazarov-anvar-qori-samarqand-viloyati-kattaqorgon-shahar-muxammad-nakibbek-jome-masjidi-16-kun

3.🔴 Самаров Шероз қори Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиди 16-кун

Батафсил:
http://sammuslim.uz/press/news/samarov-sheroz-qori-samarqand-viloyati-samarqand-shahri-xoja-abdu-darun-jome-masjidi-16-kun

4.🔴Собиров Зафар қори Самарқанд вилояти Самарқанд туман“Хожа Аҳрори Валий” жоме масжиди 16-кун

Батафсил:
http://sammuslim.uz/press/news/sobirov-zafar-qori-samarqand-viloyati-samarqand-tumanxoja-ahrori-valiy-jome-masjidi-16-kun

5.🔴 Полвонов Меърожхон қори Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри “Шохи Зинда” жоме масжиди 16-кун

Батафсил:
https://sammuslim.uz/press/news/polvonov-merojxon-qori-samarqand-viloyati-samarqand-shahri-shoxi-zinda-jome-masjidi-16-kun

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@sammuslimuz